АҚШ элчисининг ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳайрлашуви
8 июль 2003 йил
Кеча, 7 июль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Хёрбст бу ердаги элчилик фаолиятини тугатиши муносабати билан Республикадаги мустақил ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари рахбарларини қабул килди.
Бунда Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятидан Васила Иноят, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятидан Толиб Ёкуб, Инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотидан Михаил Арзинов ва Абдухошим Гофуров, шу ташкилотнинг Фарғона водийсидаги рахбари Абдусалом Эргашев, Марғилондаги «Ўтюраклар» Клубининг рахбари Мўътабар Тожибоева ҳамда Бухоролик Шухрат Ғаниев қатнашдилар.
Васила Иноят Хёрбстнинг элчилик фаолияти даврида Республикадаги демократик харакатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иши бир қадар илгарилагани таъкидлади. Масалан, «Эзгулик» жамиятининг давлат рўйхатидан ўтишида ёки мухолиф «Бирлик» партияси ишини жонлантиришда элчи жанобларининг хиссалари бор. Шу билан бирга, деди Васила Иноят, масалан, Олий Мажлисга сайловлар яқинлашиб келаётган бир паллада мухолиф сиёсий партиялар билан хукумат ўртасида мулоқотлар ўтказишга катта эътибор берилмади ва бу масала очиқ қолди.
Толиб Ёкуб бир қатор ҳуқуқ ҳимоячиларнинг ҳали ҳам қамоқда эканликларини эслатган бўлса, бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари асосан маҳаллий муаммоларни ўртага қўйишди.
Жаноб Хёрбст элчилик фаолияти давомидаги камчиликларни эътироф этар экан, жумладан мухолиф сиёсий партияларнинг давлат рўйхатига олинишига АҚШ хукумати катта қизиқиш билан қарашини ва бу сиёсий масалага ҳеч қачон эътиборини пасайтирмаслигини, бинобарин, янги элчи ҳам шу тамойилга амал қилажаги табиийлигини уқтирди.
http://www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=43&id_topic=29&id_stat=51
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish