Мўътабар Тожибоева адолатли қарор чиқишига ишонмайди.

Снимок,,,,,,,

Маълумки, 20 август куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман прокуратураси ёнида давлат рўйхатидан ўтмаган «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева ва яна бир неча фуқаро норозилик пикети ўтказишган ва номаълум аёллар томонидан калтакланган эдилар. Бу калтакланиш натижасида Мўътабар Тожибоева ва Мавжуда Отақуловалар қаттиқ жарохатланиб шифохонага ётқизилгандилар.

11 сентябр куни бу икки инсон ҳуқуқлари фаоли ички ишлар бўлими томонидан жабрланувчи деб топилиб, уларни калтаклаган номаълум аёлларга нисбатан ЎзР ЖК нинг 277-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши очилган. Жабрланувчи Мавжуда Отақулованинг таъкидлашича, номаълум аёллар устидан бошланган тергов жараёнлари фақатгина навбатдаги норозилик чиқишларининг олдини олиш мақсадида ташкил қилинган. Масаланинг эътиборли томонларидан бири шундаки, суд тиббий экспертизаси Мавжуда Отақуловани ҳамда Мўътабар Тожибоевани «енгил тан жароҳати олган», деб хулоса чиқарган.

Норасмий «Ўтюраклар» Клуби рахбари М.Тожибоева ҳуқуқ-тартибот мулозимларининг адолатли қарор чиқаришидан шубҳаланишини яширмайди. Унинг фикрича, норозилик чиқиши қатнашчиларининг барчаси жабрланувчи сифатида тергов жараёнларида иштирок этишлари керак эди. Лекин инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг сўзларига кўра, Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими терговчилари бу холатга эътибор беришни исташмаган.

Шунинг учун ҳам Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг Фарғона бўлимига ҳамда Республика ИИВ га ариза билан мурожаат қилиб, айбдорлар устидан бўладиган тергов ва махкама жараёнларини бошқа туман ёки вилоятда ўтказишни талаб қилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти фаоли Абдусалом Эргашевнинг айтишича, тергов жараёнлари қаерда ўтказилса ҳам, барибир ҳақиқий айбдорларни топиш мушкул бўлади.

Айни пайтда Фарғона вилоят ИИБ бошлиғининг муовини, тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Мақсудов: «Олтиариқ туманидаги норозилик чиқишида айбдор бўлган кимсалар албатта ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланади ва қонун олдида жавобгарликка тортилади», – деган сўзларни айтган.

Мўътабар Тожибоеванинг билдиришича эса, қўзғатилган ушбу жиноий иш натижасида асл айбдорлар барибир аниқланмайди. У 20 август куни инсон ҳуқуқлари фаолларини калтаклаган аёлларнинг ИИБ эътироф этаётганидек номаълум эмаслигини таъкид остига олган. «Айбдорлар ҳозирча номаълум эмиш, – дейди у. – Охиргача номаълумлигича қолади! Чунки фохишалар фақат бу жиноятнинг ижрочилари холос. Жиноятнинг асосий ташкилотчилари – Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умрзоқов ҳамда Олтиариқ туман ички ишлар бўлими рахбарлари!»

Айни пайтда жабрланувчининг айтишича, унинг холати ҳақидаги суд тиббиёт текшируви хулосалари сохталаштирилган. ИИБ масъуллари М.Тожибоевага тиббиёт хулосасини кўрсатишдан бош тортишган. Хозирда инсон ҳуқуқлари фаоли суд тиббиёт кўригининг такроран ўтказилишини талаб қилмокда.

«Мусулмон Ўзбекистан»

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.