Бундестаг аъзолари Ўзбекистонда

Снимок,,,,,,,

Шу кунларда Германия парламенти – Бундестагнинг қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистонда меҳмон бўлиб туришибди.

18 – сентябрь 2003 йил

Уларнинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсад, Бундестагнинг бюджет комиссияси аъзоси Вальтер Шулернинг айтишича, республика расмийлари, нодавлат ташкилотлари, мухолиф партиялар вакиллари ва оддий фуқаролар билан мулоқот қилиб, бу ердаги сиёсий–ижтимоий ва иқтисодий вазият билан танишиш ҳамда Германиянинг моддий ёрдами билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг қандай бажарилаётганини, демократик жараёнларга ва оддий кишиларга қандай нафи тегаётганини кўришдир.

Бундестагнинг республика мухолифатига ҳам ёрдам кўрсата билишини таъкидлаган немис депутати: биз Ўзбекистон хукумати ва парламентини мухолиф партияларга шарт–шароит яратиб беришга ундаймиз, деди.

Бундестаг аъзолари 3 кундан бери Республика Олий Мажлиси раиси Эркин Халилов билан, давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари билан мулоқот қилдилар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, меҳмонлар кеча, 17 сентябрда Наманганда бўлишиб, «Фридомхауз»нинг бу ердаги ресурс марказида Фарғона водийсидаги мустақил, нодавлат ташкилотларининг фаоллари билан учрашганлар. Очиқ–ошкора тарзда бўлган бу учрашувда Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни кўрсатувчи турли мавзудаги масалалар кўтарилган, Республика хукуматининг кўпгина салбий хатти-харакатлари фош этилган.

Меҳмонлар эътирофича, мазкур учрашув уларнинг Ўзбекистон тўғрисидаги тасаввурларини буткул ўзгартириб, Республикадаги ҳақиқий аҳволни ойдинлаштириб берган.

Немис депутатлари билан бўлган учрашувда Фарғонадаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева ҳам қатнашган. Улар ҳуқуқ ҳимоячисига уни ва дугонасини калтаклаганлар устидан 12 сентябрда очилган жиноий ишнинг адолатли олиб борилишини назорат қилишни ваъда берганлар.

Намангандаги учрашувда 30га яқин киши қатнашган.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading