Мўътабар Тожибоевага қарши суд жараёни бошланди

Жарохат 1

2003 йил 20 август куни Олтиариқ туман прокуратураси биноси олдида ўтказилаётган пикет пайтида маҳаллий маъмурият раҳбарлари томонидан ёлланган 50дан зиёд фоҳишалар Мўътабар Тожибоевага хужум қилганлар ва арқон билан ҳам бўққанлар

Маълумки, шу йилнинг 20 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туман прокуратураси биноси олдида ўтказилган пикет вақтида милиция томонидан ёлланган фохишалар маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевани вахшийларча калтаклашган ва бунинг оқибатида у жиддий жароҳатлар билан касалхонага тушган эди.

Бир қатор норозиликлардан сўнг, 11 сентябр куни М. Тожибоеванинг аризасига биноан 2 та милиция ходими ва фохиша аёллар устидан жиноий иш кўзғатилган.

Ҳалқаро ташкилотлар ҳамда Ўзбекистондаги хорижий элчихоналар бу ишнинг судда кўриб чиқилишини кутиб турган бир вақтда, кутилмаганда 25 сентябр куни Фарғона вилоят судида бу махкама судьяси Саминжон Исмоилов раислигида «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Озодлик» радиоси хабар берган.

Мазкур суд жараёнининг кўзғатилишига М.Тожибоеванинг 10 июн куни Фарғона вилоят прокуратураси биноси олдида пикет ўтказганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда ва унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Кодексининг 201-моддаси, яъни ноқонуний кўча юришлари, намойишлар, митинглар ўтказганлик айби билдирилмоқда

Мусулмон Ўзбекистон сайти

Ўзбекистон ва минтақа хабарлари

 http://archive.muslimuzbekistan.com/uzb/uznews/2003_09/uznews27092003.html

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.