Давр овози: Полосонликларга уят бўлди… Полосон ҚФЙ: Газетадаги мақола туҳмат!

Poloson QFYdan malumotnoma

ЯНГИБОЕВ ГАЗЕТА-page-003

Олтиариқ тумани Полосон қишлоғилик Аюбжон Янгибоевнинг қизи Нилуфар Мамлакат Президентига мактуб йўллаган. Унинг мактуби юзасидан Аюбжон Янгибоевни Олтиариқ туман ҳокимиятига чақиртириб, зудлик билан 2 та янги гилам келтиришини буюришган.

Аюбжон Янгибоев уларнинг талабини бажаргач, бу келтирилган гиламларни олиб вилоят ҳокимияти ва Олтиариқ туман ҳокимияти раҳбарлари Президент совғаси деб Янгибоевнинг қизи Нилуфар яшайдиган хонадонга олиб бориб топширганлар ва матбуотларда реклама қилганлар. Бу ҳақда 1998 йилнинг 14 февраль кунги Олтиариқ туман хокимлигига қарашли «Давр овози» газетасининг № 11 сонида газета бош мухаррири Олимжон Хакимов номидан тайёрлаб, чоп қилинган «Юртбошимизга ҳурмат ва эътиқодим янада ошди!» номли мақола исботлаб турибди.

Бу гаплар ёлғонлиги учун норозилик билдирган Аюбжон Янгибоевнинг ўғли Улуғбек Янгибоевни ҳизб-ут-таҳрир диний оқим аъзоси деб газетада туҳмат билан шарманда қилишган. Бу ҳақда 1998 йилнинг 22 апрель куни яна Олтиариқ туман хокимлигига қарашли «Давр овози» газетасининг № 22 сонида Полосон қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ҳайдарали Маматов номидан чиққан «Полосонликларга уят бўлди!» номли мақола исботлаб турибди.

Бу барча ёлғонларни эса Полосон қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси Т.Отақулова томонидан 2002 йилнинг 14 февраль кунги № 54 рақам билан берилган маълумотнома исботлаб турибди.

Ушбу маълумотномада қуйидагилар баён қилинган:

«Полосон қишлоғининг «Бахор» кўчаси 31 уйда истиқомат қилувчи, 1979 йилда туғилган Янгибоев Улуғбек Аюбжоновичга бу фуқаро Президентимиз И.А.Каримовни назари тушган намунавий оилада тарбияланиб, камол топган. Унинг отаси Янгибоев Аюбжон Рўзалиевич вилоят прокуратурасининг нашри хисобланмиш  «Адолат йўли» газетаси оталиғидаги деҳқон хўжалигининг бошлиғи. Онаси: Янгибоева Мунаввар Ғаниевна қишлоғимиздаги 34 ссонли ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс беради, олий тоифали ўқитувчи. Ҳар иккиси ҳам олий маълумотли.

Янгибоев Улуғбек 1994 йилдан бери Ҳамдўстлик мамлакатларида тижорат ва тадбиркорлик ишлари билан шуғулланади. Янгибоев Улуғбек ҳеч қандай хизбут тахрир ва бошқа оқимларга қўшилмаган ва бу борада у қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан ички ишлар бўлимига ва миллий хавфсизлик бўлимига берилган ҳеч қандай рўйхатларда йўқ. Бинобарин бу маълумотнома тегишли жойга расмий хужжат сифатида кўндириш учун берилди».

Мўътабар Тожибоева

Oltiariqdagi prezident sovgasi atrofigagi hangomalar

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading