«Ўтюраклар» Чори Латиповнинг истеъфосини талаб қилди
14 октябрь куни Фарғона шаҳридаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Тошкентда халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ва пойтахт маҳаллалари раислари иштирокида матбуот анжумани ўтказди.
Тадбирда М.Тожибоева «Халқ сўзи», «Народное слово», «Маҳалла», «Қонун» газеталарида босилган «Қонунни ким бузяпти: маҳаллами ёки Ҳьюман райтс уотч?» мақоласи буюртма асосида ёзилгани, «Ҳьюман райтс уотч» ва Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти вакиллари шаъни таҳқирланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мақолада «Ҳьюман райтс уотч»нинг маҳалладаги қонунбузарликлар ҳақидаги тадқиқоти танқид остига олинган эди.
Анжумандан сўнг М.Тожибоева ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан 10 нафари Тошкентдаги матбуот уйини пикет қилиб, ушбу мақола муаллифи, «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латиповнинг истеъфосини сўради.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish