Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сиртдан суд қилинди

Снимок,,,,,,,

12 декабр куни Фарғонадаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева номига унинг сиртдан судланганлиги ҳақида маҳкамадан қарор келган.

Вилоятдаги Олтиариқ туман жиноий ишлар бўйича судидан юборилган бу қарорда Тожибоеванинг Ўзбекистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекси 201-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, яъни йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ҳамда ўтказишда айбланиб, 16 минг 320 сўм миқдоридаги жаримага тортилгани маълум қилинади.

М.Тожибоеванинг билдиришича, у ўзи билан боғлиқ махкама жараёни ўтказилаётганидан хабарсиз бўлган. «Суд менинг қонунга асосан махкама жараёнида иштирок этишимни таъминлаши керак эди. Судья Вахобов бу харакати билан «Маъмурий Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Қонун»нинг 294-моддасига хилоф иш қилган», – дейди Мўътабар Тожибоева. Унинг фикрича, махкама жараёни ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчилик эътиборига тушмаслиги учун шундай йўл тутилган кўринади.

«Ажабланарлиси шундаки, суд қарори орадан уч ой ўтиб, яъни 90 кундан кейин менга юборилган. Қонун бўйича ўн кун муддат ичида қарордан норози томон юқори боскич судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Бундан «одил» ҳакам менинг қайта шикоят қилишимни истамаслиги очиқ кўриниб турибди», – дейди Тожибоева.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзига нисбатан Олтиариқ туман ИИБ томонидан тайёрланган хужжатларнинг қалбаки эканлигини айтади. «Ўтюраклар» Клуби рахбари бир йил ичида шундай қалбаки хужжатлар билан 4 марта махкамага тортилган ва барча суд жараёнларида унга кўйилган айбловлар ўз исботини топмаган.

2003 йил, 17 декабр

МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН

archive.muslimuzbekistan.com/uzb/uznews/…/uznews17122003.html

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading