Марғилонда наркомафиянинг кушандаси судланмоқда

Снимок,,,,,,,

Шу кунларда Марғилон шаҳар судида Зухро маҳалласи худудий нозири устидан махкама давом этяпти.

Гиёҳвандликка қарши курашган милиция капитани Бахром Мадаминов сохта айблар билан махкамага тортилган.

Милиция мулозимининг ўзи бу холатни наркобаронлар таъсирида бўлган ҳуқуқ-тартибот органларининг уни ишдан четлатиш мақсадида уюштирган иши деб баҳоламоқда.

У икки йил давомида Марғилонда наркобизнес одамларига қарши қаттиқ курашган ва ижобий натижаларга эришган, хатто, прокуратурада ишлаётган ходимларнинг яқинларини жиноят устида қўлга олган ва уларга нисбатан жиноий иш очилишига сабаб бўлган.

Хозир Бахром Мадаминов халол ишлаш мана шундай оқибатларга олиб келиши, суд ва прокуратурада ишлаётганларнинг наркомафияга алоқаси борлигини очик айтмоқда.Унинг оила аъзолари Бахром Мадаминовга нисбатан адолат тикланишини талаб қилиб 25 декабрдан бошлаб очлик эълон қилишган.

Унинг 14 ёшли қизи Гулруҳ Мадаминова эса, агар адолат қарор топмаса, ўзига ўт қўйишини расман маълум қилган, бу ҳакда мамлакат президентига телеграммалар юборилган.

Бахром Мадаминовни 109 модданинг 2-қисми, яни бировга қасддан тан жарохати етказиш айби билан суд қилишмоқда.

Аслида, жабрланувчи Бахром Мадаминовнинг хотини билан жанжаллашган бўлиб, энди ишни милиция нозирининг ўзига юклашаяпти, дейди Фарғоналик мухбиримиз.

3 январь 2004

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.