Ҳуқуқ ҳимоячиларини калтаклаганлар устидан жиноий иш очилди
Маълумки, Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани прокуратураси олдида 20 август куни бўлган норозилик пикети вақтида «Ўтюраклар» Клубининг рахбари Мўътабар Тожибоева ва Клуб фаолларидан айримлари вахшийларча калтакланган ва тошбўрон қилинган эди.
Мана шу воқеадан сўнг қаттиқ шикастланган М.Тожибоева Марғилон шаҳар бирлашган касалхонасида мия чайқалиши, бош тўқималари гематомаси ва тан жарохатлари ташхиси ва Мавжуда Отақулова Олтиариқ туман касалхонасида мия чайқалиши ташхиси билан даволандилар.
Аввалига Ўзбекистон режими бу воқеани ёпти-ёпти қилишга уринди. Аммо ҳалқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳамма ерда бонг ура бошладилар. Ва ниҳоят режим чекинди.
Мазкур ташхислар бўйича суд-тиббиёт экспертизаси М.Тожибоева ва М.Отақулова тан жарохати олганлар деб хулоса чиқарди. Сўнгра Олтиариқ туман ички ишлар бўлими мазкур 2 аёлни жабрланган деб хисоблаб, уларни калтаклаган аёлларга нисбатан 12 сентябрда жиноий иш очди. Бу – кичкина бўлса ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларининг диктатура устидан ғалабаларидир.
2003 йил 13 сентябрь
http://www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=44&id_topic=23&id_stat=40
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish