Олтиариқни жиноятчи амалдорлардан тозаланг жаноб Президент!

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент Девонига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга

Мухтарам Жаноб Президент!

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги деярли барча раҳбарлар:

Жумладан Олий Мажлис депутати, туман хокими Ноъмонжон Омонов, ҳокимнинг ўринбосарларини, МХХ ходимлари, туманнинг чаласавод ва порахўр прокурори Ғайрат Умурзақов, унинг терговчиси Бахтиёр Пўлатов, Жиноят ишлари бўйича судининг раиси Тожиддин Вахобов, Ҳамза шаҳридаги наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи қўшмачи ва фоҳишаларнинг шериклари туман ИИБ раҳбарлари Мусо Хонкелдиев, Ҳамзалик фоҳишаларнинг хушторлари, қўшмачихоналар эгалари Аминжон Юсуфжонов, Алижон Ҳайдаров, Фарҳод Давронов ва Исроил Мамадалиев сингари жиноий кимсаларнинг давлат сиёсатига ва Конституцион тузумга қарши фаолият юритаётганликлари боис уларни хизмат вазифаларидан четлатишингизни қатъий талаб қиламиз.

Бу рахбарлар қуроллланган террористик гуруҳлар ва наркобаронларнинг хомийларидир. Бундан ташқари бу жирканч рахбарлар туман хокимлигининг «Давр овози» газетаси орқаси Сиз мухтарам Президентни ҳалқ орасида обрўсизлантиришган.

Шунингдек 2003 йилни «Обод маҳалла йили» деб атаб маҳаллаларга эътиборни кучайтирган, фуқаролик жамиятини шакллантириш учун жон куйдирган бир пайтингизда маҳалласини фохиша ва қўшмачи, наркобарон аёллардан тозаламоқчи бўлган «Навоий» Маҳалла Фуқаролар Йиғини раисаси Мавжуда Отақуловани Аминжон Юсуфжонов ва Ғайрат Умурзақовнинг қўшмачихонаси эгаси ва фохишаларининг талаби билан рахбарлар ўзларининг 13-14 август кунги қилган жиноятлари учун бу 53 ёшли аёлни ноқонуний хибсга тиқдилар ва гўё амниция қўллаб қамоқдан озод қилдилар.

Мавжуда Отақуловани хибсга тиқдирган сохта жабрланувчилардан бири кўп бора судланган, Ҳамза шаҳар қўшмачихоналари рахбари Навоий кўчаси 23-а уйнинг 26-хонадонида яшаган қўшмачи ва наркобарон Машрапова Махфуза куни кеча катта партия героин билан қўлга тушди. Прокурор акаси бу гал уни қутқариб қололмади.

Фохиша ва қўшмачилар билан жиноий тил бириктириб, Сизнинг сиёсатингизни қўллаб-қувватлаган фаол фуқароингиз Мавжуда Отақулова хибсга олингани, уни бу адолатсизликка чидай олмай Россияга кетиб қолгани туфайли қўшмачихоналар ва наркобизнес гуллаб яшнамоқда. Бу Олтиариқ тумани ҳалқини ғазабини қўзғамоқда. Чунки бу рахбарлар Мавжуда Отақуловани хибсга тиқиб,Сизни ва Ўзбекистон хукуматини бутун дунёга шарманда қилдилар.

Бир пайтлар ҳалол ва пок бўлган Олтиариқ туманимизни бу кимсалардан тозаламасангиз, Наврўз байрами 21-март куни Сиз бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб кўча юришлари, намойишлар бошлашга мажбур бўламиз.

Бизнинг қўлимизда жиноятчи рахбарларнинг кирдикорларини фош этувчи хужжатларимиз етарлича бор.

Олтиариқ туман ҳалқи номидан

Янгитдан ташкил этилаётган «Ҳалоллик ва одиллик» номли инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ташаббускорларидан Юнусхожи Нурматов, Султонали Қурбонов, Мўйдинжон Мусурмонқулов ва Акбаржон Тўйчибоевлар.

Манзилимиз: Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Охунбобоев ширкати хўжалиги Янгиқўрғон Қишлоқ Фуқаролар йиғини Ўзбекистон кўчаси.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.