Нодавлат ташкилотлар сайловни бойкот қилади

Фарғонада фаолият кўрсатаётган бир неча нодавлат ташкилотлар куни-кеча Ўзбекистон Президенти ва Марказий сайлов комиссияси раиси номига телеграмма жўнатиб, бўлажак парламент сайловини бойкот қилишларини билдирди.

Телеграммага “Ўтюраклар” клуби, “Халқпарварлар”, “Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари” ташкилотлари, “Қийноқларга қарши ҳуқуқшунослар” ташаббускор гуруҳи вакиллари имзо чеккан.

Ташаббускор гуруҳ фаолларидан бири Санобар Каримованинг сўзларига қараганда, Марғилон шаҳридаги 2-сайлов округидан “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг номзодини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатиш режалаштирилган эди. Шу мақсадда шаҳардаги 600 га яқин фуқарога ташаббус гуруҳи йиғилишида иштирок этиш учун таклифнома тарқатилган.

Мазкур йиғилиши ўтказишга тўсқинлик қилиш учун юқори ташкилотлар маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари ва посбонларига тазйиқ ўтказа бошлаган. Масалан, маҳаллалардан бирининг посбони Алишер Холиқов сайлов комиссиясига чақиртирилиб, ташаббус гуруҳи фаолиятида иштирок этишда айбланган.

Шундан сўнг посбон ташаббус гуруҳи фаолларини тўплаб, йиғилишни ўтказмасликни сўраган.“Ўтюраклар” клуби раҳбари М.Тожибоеванинг таъкидлашича, сайловга бойкот эълон қилинганига сабаб фақат унинг номзодини депутатликка қўйишга тўсқинлик бўлаётганида эмас.

Бу каби ҳолатлар Фарғона водийси вилоятларида, Тошкент ва Самарқандда ҳам кузатилмоқда.Марғилонлик мустақил кузатувчи Маъруф Тешабоевнинг фикрича, оммавий ахборот воситаларида ташаббус гуруҳлари ҳақида кўп гапирилмоқда. Амалда эса уларнинг ҳуқуқлари бўғиляпти. Сайлов комиссиялари уларнинг ҳужжатларини турли баҳоналар билан қабул қилмаётир.

Марғилондаги 2-округ сайлов комиссияси аъзоларидан бирининг билдиришича, юқори ташкилотларга ташаббус гуруҳларига тазйиқ ўтказиш ҳақида топшириқ (!) берилмаган. Ташаббус гуруҳлари фаолларининг ҳуқуқлари паймол этилмаслиги учун сайловолди жараёнларида адлия ходимлари иштирок этмоқда.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.