Озодлик радиоси: Маҳаллий матбуотга ишонч йўқ…ми?

Беларикликлар очлик килди-page-001

“Озодлик” мухбири Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган баъзи фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг Ўзбекистон матбуотига муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

Учкўприк туманилик Валижон Қўчқоровнинг сўзларига қараганда, уч йилча муқаддам унинг қизи ўлдирилиб, ўз жонига қасд қилган, деган хулосага келиниши учун осиб қўйилган. Натижада бу жиноят ўз жонига қасд қилиш сифатида баҳоланиб, ёпиб юборилган. У бу иш уюштирилгани юзасидан “Даракчи”, “Ҳуқуқ оламида”, “Адолат йўли” газеталари, “Ёшлар” телеканалигача шикоят мактуби ёзган.

Лекин бирорта шикоятига жавоб олмаган. Шундан кейин у Ўзбекистон матбуотига ишонмай қўйган.Ўзбекистон туманилик фуқаронинг таъкидлашича, мамлакат оммавий ахборот воситалари фақат мақтов билан шуғулланади. Бирор муаммони матбуотда кўтариш ва унинг ечимини топишга уринишга йўл берилмайди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, бундан 14 йил муқаддам Олтиариқ туманида “Давр овози” газетаси чоп этилган. Унинг 1990 йил 25 декабрь сонида “Белариқликлар нега очлик эълон қилди?” сарлавҳали мақола босилган.

Мақолада очлик эълон қилганлар: “Оналар – фарзандлар тақдири ўз қўлингизда”, “Пахта бизнинг бойлигимиз – 60 сўмдир ойлигимиз”, “Йўқолсин халқни алдаган раҳбарлар”, “Аёллар ва болалар оғир меҳнатдан озод қилинсин” каби шиорлар билан чиққанлиги ёзилган. Бугунги кунда мамлакатда ўтказилаётган пикетлар, норозилик чиқишлари ҳақида маҳаллий матбуот бирорта чиқиш қилгани йўқ.

Фарғона телевидениеси мухбири Салима Рустамованинг билдиришича, маҳаллий матбуот ходимлари мақтовларга кўп берилгани учун халқ уларни ёқтирмаётир. Шунга қарамай, маҳаллий матбуотда журъатли журналистлар кўп. Аммо улар тайёрлаган материаллар чоп этилса ёки эфирга узатилса, муаллифлар юқори ташкилотлар томонидан тазйиққа учрайди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading