Ёлланма адвокатдан воз кечиб, у билан ўзаро тузилган шартномани бекор қилганлигимизни маълум қиламиз!
Биз умид қиламизки, ушбу аризамизни қабул қилганингиздан кейиноқ дарҳол 4 нафар фуқаронинг ғайриқонуний йўл билан тортиб олиб қўйилган паспортларини қайтариб берасиз.
Бугундан бошлаб, яъни 8 апрель кунидан бошлаб Нишонов Муроджон, Нурматов Отабек, Жумаев Ғуломжон ва Эрматов Ўлмасжонлар Мўътабар Тожибоеванинг иштирокисиз бирор оғиз кўргазма бермайдилар.
8 апрель 2005 йил
Фарғона вилояти Миллий Хавфсизлак хизмати бошқармаси терговчиси Тохир Норматовга;
Нусхаси: Фарғона вилоят прокурори Ҳамид Неьматовга;
Нусхаси: Фарғона валояти Миллий Хавфсизлик хизмати бошқармаса бошлиғи Мансур Абдуллажоновга;
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Зуҳро кўчаса 31 уй 31 хонадонда жойлашган «Ўтюраклар» Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, Мустақил журналист, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро ташкилоти аъзоси, «Фуқаролик Жамияти» Халқ Харакатининг асосчиси Мўьтабар Тожибоевадан
Фарғона вилояти Фарғона тумани Қўрғонтепа қишлоғи Янги-йўл кўчаси 93 уйда яшовча Нишонов Муроджондан;
Олтиариқ тумани Фурқат кўчаси 20-уйда яшовчи Отабек Нурматовдан;
Олтиариқ тумани Исломобод кўчасада яшовча Жумаев Ғуломжондан;
Олтиариқ тумани Фурқат кўчаси 4уйда яшовчи Эрматов Ўлмасдан
А Р И З А
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49-моддаси 2-қисмига кўра жиноят ишида судланувчининг қонуний вакиллари, шунингдек бошқа шахслар ҳимоячи сифатида иштирок этишига терговчининг қарори ва суд ажрими бўйича йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрь кунидаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-банди бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган «бошқа шахслар» деганда айбланувчи томонидан ҳимоячи сифатида ишга киритилиши сўралаётган шахс тушунилиши ва ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат этилган шахсга суд томонидан ажрим шаклида ёзма хужжат берилиш ва ажримда ҳимоячининг ЎзР ЖПКниг 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддасида белгиланганидек:
«Ҳимоячи»:
– манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганини билишга:
– ишда иштирок этиш учун ўзига ижозат берилгани тўғрисида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суддан ёзма равишда тасдиқ талаб қилишга;
– гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эьлон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов харакатларида қатнашиш ва гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳларга, мутахассисларга саволлар беришга;
– суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов харакатлари юргизилаётганда иштирок этишга;
– ўзи қатнашган тергов харакатларининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар беришга;
– илтимосномалар бериш ва рад этишга;
– далиллар тақдим қилишга;
– давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа хужжатлар сўраб олишга;
– гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал харакатларга оид хужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин эса, жиноят ишига доир барча материаллар билан танишиш ва улардан керакли маьлумотларни ёзиб олишга;
– агар ҳимояни амалга ошириш зарурияти тақазо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир хисобланган маълумот билан қонун хужжатларида наэарда тутилган тартибда танишишга;
– ишнинг суддаги мухокамасида тараф сифатида иштирок этишга;
– суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг харакатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтиришга;
– суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳавда ўз мулоҳазаларини билдиришга;
– иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга эътирозлар билдиришга;
– аппеляция, кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этишга.
Айбланувчи ёки судланувчи қамоқда бўлса, ХИМОЯЧИ яъни Сиз ва бошқа ҳимоячилар у билан ҳоли учрашишга ҳақлисизлар. Бундай учрашувлар сони ва давом этиш вақти чегараланмайди.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида мухокама қилиниб, тасдиқланган ва Ислом Каримов томонидан имзо чекилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 49 ва 53-моддаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрь кунидаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Зухро кўчаси 31 уй 31 хонадонда жойлашган «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, Мустақил журналист, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро жамияти аъзоси, «Фуқаролик жамияти» Халқ харакатининг асосчиси Мўьтабар Тожибоевани ҳимоячи сифатида қатнашиб, ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишда ёрдам беришни сўраб ариза ёзган фуқаролар Нишонов Муроджонни, Отабек Нурматовни, Жумаев Ғуломжонни, Эрматов Ўлмасжонларни ҳимоя қилиши учун ҳимоячи сифатида қатнашишига қарор чиқариб беришингизни сўраймиз.
Ушбу аризамиз орқали Отабек Нурматов, Жумаев Ғуломжон ва Эрматов Ўлмасжонлар томонидан шартнома тузилиб, айнан уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат Эргаш Шерғозиевнинг ҳимоячидан воз кечиб, ўзаро тузилган шартномани бекор қилганлигимизни ҳам маълум қиламиз. Шу билан биргаликда шуни ҳам сизга маълум қиламизки, адвокат Эргаш Шерғозиев Нишонов Муроджонни адвокати эмас. У билан шартнома ҳам тузмаган, ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш бўйича оғзаки илтимос ҳам қилмаган.
Бундан ташкари Нишонов Муроджон. Нурматов Отабек, Жумаев Ғуломжон ва Эрматов Ўлмасжонларни шахсини тасдиқловчи паспортларини Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ғайриқонуний равишда тортиб олиб қўйилганлиги учун зудлик билан бу фуқароларнияг паспортларини қайтариб беришингизни ҳам қатьий талаб қиламиз. Чунки Нишонов Муроджон, Отабек Нурматов, Жумаев Ғуломжон ва Эрматов Ўлмасжонлар Мўътабар Тожибоевага нотариал идора орқали ишончнома беришлари учун албатта паспортлари бўлиши шарт. Биз умид қиламизки, ушбу аризамизни қабул қилганингиздан кейиноқ дарҳол 4 нафар фуқаронинг ғайриқонуний йўл билан тортиб олиб қўйилган паспортларини қайтариб берасиз.
Бугундан бошлаб, яъни 8 апрель кунидан бошлаб Нишонов Муроджон, Нурматов Отабек, Жумаев Ғуломжон ва Эрматов Ўлмасжонлар Мўътабар Тожибоеванинг иштирокисиз бирор оғиз кўргазма бермайдилар.
Бизнинг бу қонуний талабларимиз зудлик билан бажарилмаса Тошкентнинг Шевченко кўчаси 6 уйида жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининт Ўзбекистондаги ваколатхонасига ва Матбуотчилар кўчаси 6 уйда жойлашган Президент девонига, Президент Ислом Каримовга бу масалани назоратга олишларини қатьий талаб қилиб телеграмма юборишга мажбур бўламиз.
Шу билан биргаликда Мўътабар Тожибоевани Миллий Хавфсизлик Хизмати, ИИБ терговларида, Жиноят ишлари буйича судларда ҳимоячи сифатида иштирок этганлиги ва чиқарилган қарорлар, ажримлардан нусхаларини ҳам маълумот учун юбормоқдамиз.
Ҳимоячи: Мўътабар Тожибоева
Фуқаро: Нишонов Муроджон
Фуқаро: Жумаев Ғуломжон
Фуқаро: Эрматов Ўлмасжон.
Фуқаро: Нурматов Отабек.
8 апрель 2005 йил
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish