Фарғоналик фоҳишалар милиция бошлиғини калтаклашди

Uznewsnet

08.04.2005

Фарғона вилоятида ҳукуматнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ва норози одамларга қарши фоҳишаларни қўллаши одатдаги ҳолга айланиб қолганди, кутилмаганда, бу гал улар ортиқчароқ ҳаракат қилишди.

”Ажабланарлиси шундаки, оломонга яқин жойда икки милиция ходими “Дамас” машинаси ёнида турганди. Бироқ, негадир улар мени танишмади ва салом ҳам беришмади, бундан ташқари улар бўлаётган воқеага эътиборсиз қараб туришганди”,-дея қўшимча қилади Абдураззоқов.

6–апрель куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракатининг туманлараро маҳкама биноси олдида ўтказаётган пикетлари пайтида кутилмаган ҳодиса юз берди – икки номаълум аёл маҳаллий милиция бошлиғи Пўлат Абдураззоқовга ташланиб, кутиб ўтирмасдан унинг юзлари ва қўлларини юмдалай бошлашди.

Риштон туман ИИБ бошлиғи Пўлат Абдураззоқовнинг айтишича, у аёлларнинг нима учун ўзига ҳужум қилишаётганини тушуниб етмаган.

”Мен ўз машинамда ўша куни туманимизда қотиллик юз берган жойга боргандим. Суд биноси олдида одамлар тўпланиб туришганини кўриб, уларни нима сабабдан бу ерда туришганини билиш мақсадида тўхтатим. Шу пайтда оломон ичидан икки аёл ажралиб чиқиб, менга муштларини ўқталганча ташланиб қолишди”,- дейди Абдураззоқов.

”Ажабланарлиси шундаки, оломонга яқин жойда икки милиция ходими “Дамас” машинаси ёнида турганди. Бироқ, негадир улар мени танишмади ва салом ҳам беришмади, бундан ташқари улар бўлаётган воқеага эътиборсиз қараб туришганди”,-дея қўшимча қилади Абдураззоқов.

Кейинчалик маълум бўлишича, суд биноси олдида турган одамларнинг кўпчилиги яқинда ташкил этилган “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати аъзолари бўлган. Унинг раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг фикрича “бу ҳаракат аъзолари фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди биносини тинч йўл билан қуршаб олиш мақсадида Риштон туманидан келишган эди”.

”Кейинги вақтларда бир ёмон йўналиш пайдо бўлганди: бу маҳкамада суд раиси Абдуғаффор Қодирқулов барча ишларни оддий фуқаролар фойдасига зид равишда муҳокама қила бошлади. Биз шу сабабли тинч йўл билан суд биносини қуршаб олишга қарор қилдик. Шунда бирдан икки нотаниш аёл чиқиб менга ташланди. Воқеа устида келиб қолган милиция бошлиғи мени ҳимоя қила бошлаган эди, у ҳам калтак остида қолди”,- дейди Тожибоева.

Олдинига бу аёллар ўзларини Риштон форфор заводи ишчилари деб танитишди. Бироқ, Тожибоеванинг фикрича, “Фуқаролик жамияти” бир неча марта бу завод ишчиларини ҳимоя қилган, шу сабабли уларни ҳуқуқ ҳимоячиларига ташланишлари учун ҳеч қандай сабаб бўлиши мумкин эмас.

”Улар оддатдаги фоҳишалар эди, чунки бизнинг аёларимиз учун хос бўлмаган шимлар кийиб олишган, – дея тахмин қилади Тожибоева. – Кейинги вақтларда Фарғона вилоятида ғаламислик учун фоҳишалардан фойдаланиш оддий ҳолга айланиб қолган”.

Бу фикрларга ҳуқуқ ҳимоячиси Тўхтасин Алижонов ҳам қўшилади. “Мен Фарғона вилоятида фоҳишалар бегуноҳ одамларни калтаклаганларига бир неча марта гувоҳ бўлдим,-дейди у. – Бироқ, милиция бошлиғини менсимаслик – бу ғайритабий ҳолат”.

”Тинч қуршов” қатнашчилари фикрича, номаълум аёлларнинг ҳужуми Риштон эмас, балки қўшни туманлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан уюштирилгани аниқ.

”Бизга ҳужум қилган аёлларни “Дамас”да ўтирган миршаблар олдиндан тайёрлаб, суд биносига олиб киришган. Бироқ улар маҳаллий милиция ходимлари эмас эди, шу сабабли хизмат машинасида бўлмаган ва эгнига комфляж кийиб олган Абдураззоқовни танишмади”, – деб таъкидлайди Тожибоева.

”Балки, бу ишни судьянинг ўзи уюштирган бўлиши мумкин, чунки ҳужум қилган аёллар жанжалдан аввал суд биносидан чиқиб келишди”, – дейди “қуршов” иштирокчиларидан бири Мамиржон Мисиралиев.

Воқеа милиция ходимларининг бу аёллар қўлига кишан солиб ички ишлар бўлимига олиб кетишлари билан ниҳояланди. Энди Абдураззоқов уларни шахсиятини аниқлаб, сунгра жазолаш фикрида.

P.S Жума куни Фарғонадан хабар келди. Вокеа руй берган куннинг эртасига “Фуқаролик жамияти” раҳбари Мўътабар Тожибоева Риштон туман ИИБга таклиф қилинган, бу ерда унга ташланган икки аёл, ундан кечирим сўраган, улардан бирининг исми Озода эканлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари улар нотаниш “пўрим кийинган эркак” суд биносида ҳар бирларига ўн минг сўмдан пул бериш эвазига Тожибоевага ташланишга тайёрлаганини хам гапириб беришган.

Ўзини танитмаган бу одам, уларга Тожибоевани Қирғизистондан келиб ўзбекистонликлар фикрини бузаётган ёмон одам деб айтган. Ишонувчан ишсиз аёллар моддий етишмовчилик сабабли бегона одамни ўз юртларидан ҳайдаб қувиб чиқаришга розилик билдиришган.

Уларнинг устидан маҳкама 11 апрель душанба куни яна шу Риштон туманлараро фуқаролик судида бўлиб ўтади.

Матлуба Азаматова – uznews.net нинг Фарғонадаги мухбири.

http://www.uznews.net/article_single.php?aid=171&cid=49&lng=uz

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.