Диктатура режимининг инқирозга юз тутмаган “Ҳукумат ҳимояси учун” деб номланган махсус армияси қолди холос!
ТЕЛЕГРАММА ТАЛАБНОМА АРИЗА
Ўзбек ҳукуматида инқирозга юз тутмаган фақатгина мана шу «Ҳукумат ҳимояси учун» номли «махсус армия» қолди холос.
Бунинг асосий сабаби эса бу армияда қўмондонлар ва тарбиячи-мураббийлар оддий аскарлар билан бир тану-бир жонлар. Оддий аскарлар қўмондонга керак бўлса кунига 20 марта танасини сотадилар.
«Махсус армия»га садоқатли бундай оддий аскарлар рўйхатини келтирайлик десак, улар ҳаддан зиёд кўп ва бирини номини ёзсак, номи ёзилмай қолиб кетган бошқа бири хафа бўлади. Шунинг учун уларнинг номларини эълон қилишни лозим топмадик.
12 апрель 2005 йил
Риштон туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи П. Абдуразақовга;
Нусхаси: Мамлакат Президенти Ислом Каримовга;
Нусхаси: Фарғона вилоят хокимиятига;
Нусхаси: Вилоят хокимлиги Хотин-қизлар Кенгашига;
Нусхаси: Вилоят Маданият бошқармаси бошлиғига;
Нусхаси: Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси З.Ҳомидовга;
Нусхаси: Вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғига;
Нусхаси: Вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғига;
Нусхаси: Вилоят прокуратурасига;
Нусхаси: Вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати бошқармасига;
Нусхаси: «Фарғона ҳақиқати» газетасига;
Нусхаси: «Ойдин» газетаси бош муҳарририга;
Нусхаси: Ҳалқаро журналистларга, интернет сайтларига
Марғилон шаҳар «Зуҳро» кўчаси 31- уй 31- хонадонда жойлашган «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, Мустақил журналист, «Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ Ҳаракати асосчиси Мўьтабар Тожибоевадан
ТАЛАБНОМА ВА АРИЗА
Мухтарам жаноблар ва хонимлар!
Ислом Каримов бошқараётган хукуматнинг бошқа мамлакатлардагидан фарқли ўлароқ «Хукумат ҳимояси учун» деб номланган «махсус армия»си мавжуд. Бу «армия»га асосан Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиев ва ўринбосари Амин Юсуфжонов сингари қонун ҳимоячилари жандасига ўранган кимсалар қўмондонлик қиладилар. Бу армиянинг Махпуза Машрапова, Тўхлиева Муяссар, Қаюмова Кумуш сингари тарбиячи мураббиялари бор. Бу тарбиячилар «Қўшмачи» деган ёзув ёзилган кўкрак нишони тақиб юришади.
Ўзбек хукуматида инқирозга юз тутмаган фақатгина мана шу «Хукумат ҳимояси учун» номли «махсус армия» қолди холос. Бунинг асосий сабаби эса бу армияда қўмондонлар ва тарбиячи-мураббийлар оддий аскарлар билан бир тану-бир жонлар. Оддий аскарлар қўмондонга керак бўлса кунига 20 марта танасини сотадилар. «Махсус армия»га садоқатли бундай оддий аскарлар рўйхатини келтирайлик десак, улар ҳаддан зиёд кўп ва бирини номини ёзсак, номи ёзилмай қолиб кетган бошқа бири хафа бўлади. Шунинг учун уларнинг номларини эълон қилишни лозим топмадик.
Сизлар бу аскарлар ҳақида маьлумот олмоқчи бўлсангиз уларнинг роталари жойлашгаи худудларга борсангиз аскарлар ўзлари сизларни топиб олишади. Фақатгина у ерга боришда пўрим кийиниб, пулдор бойваччалардек боришингиз керак.
«Хукумат ҳимояси учун» махсус армияси роталари жойлашган харитани қидириб юришнинг ҳам хожати йўқ.
«Махсус армия» роталари жойлашган ва бутун дунёга танилган худудлари рўйхатини сизларга хавола қиламиз.
1. Олтиариқ туманининг «Ҳамза» шаҳри.
2. Риштон туманининг Черамушкаси
3. Фарғона шаҳрининг Охунбобоев дахаси ва Киргули тумани
Эслатма: Киргули номи фақат харитада холос, аслида «Хожиобод» деб сўралсин.
Бу худудлардаги оддий аскарлар ўз қўмондонлари, тарбиячи-мураббиялари томонидан берилажак топшириқларни сўзсиз, ортиғи билан бажаришлари билан дунёга танилганлар ва тан олинганлар. Фақатгина уларни дунё аҳолиси «Ўзбекистон хукумати фохишалари ва қўшмачилари» деб танийдилар.
«Махсус армия» вакиллари тили билан айтганда «Ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари» деб атовчи кимса, яъни мен Мўътабар Тожибоева энг олий қўмондон Мусо Хонкелдиевни ва оддий аскарларнинг ғашига тегадиган кимсаларни жазоловчи судья Тожиддин Вахобовни судга бердим. Бу масалани қонуний ҳал этиши лозим бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов қўмондон Мусо Хонкелдиевни ва судья Тожиддин Вахобовни ҳимоя қилиш мақсадида ғайриқонуний ажрим чиқарди ва уларни жавобгарлар сафидан чиқариб юборди. Буни қонунга зид эканлигини билган ва албатта ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кучли зарба бўлишини сезган Қодирқулов ўзга хизмат вакилларидан ёрдам олишга қарор қилди.
У Риштон тумани хокимининг ўринбосари Хатамова Хурматойни, Риштон туман Маданият уйи директори Тўхтасин Маҳмудовларни ёрдамга чақирди. Риштон туманлараро фуқаролик суди архиваруси, лекин сохта хужжатлар расмийлаштиришга устаси фаранг Мелибоев Алиқамбар билан биргаликда мудофаа режасини ишлаб чиқдилар.
Режа бўйича 29- март куни ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан бошланадиган норозилик намойишига мактаб ўқувчиларини армия қилиб ташламоқчи бўлдилар. Ҳаттоки Риштондаги 1-мактаб директори Баходир Азизовга айтиб, мени шаънимни булғовчи, қадр-қимматимни тўкувчи плакатлар тайёрлашган ва айнан мана шу мактабнинг ўқувчиларини бизга қарши плакатлар билан чиқишларига тайёрлаганлар.
Улар ниятларига фақатгина бир сабаб билан ета олмадилар. Мени 29- март куни эрталаб соат 8-да Вилоят ички ишлар бошқармасига 1 соатлик сухбатга деб алдаб чақириб олиб кетиб, кеч соат 18-З0гача «УВДинский арест» қилиб ушлаб ўтиришди ва шу куни ўтказилиши керак бўлган норозилик намойиши барбод бўлди.
6-апрель кунги норозилик тадбири ўтказишни олдини олиш учун Абдуқаҳҳор Қодирқулов олий бош қўмондон Мусо Хонкелдиевдан махсус тайёргарликдан ўтган аскарларидан бера қолишини илтимос қилди.
Олтиариқ тумани Катпут қишлоғи Полвон кўчаси 90 уйда яшовчи Абдурахимова Назокат Риштонга хизмат сафарига юборилди. Черамушкадаги, яъни Риштондаги ротадан Булоқбоши қишлоғи Топволдиев кўчаси 96 уйнинг 1-қаватидаги 6- квартирасида яшовчи Фарида исмли тарбиячи-мураббиянинг уйида ижарада туриб, таълим олаётган ва тарбиячи-мураббиясини молиявий таъминлаб турган энг билимли «аскар» Мухиддинова Озодани топиб, унга Олтиариқ методларини ўргатдилар.Оддий аскарни жангга тайёрлашда архивариус Алиқамбар Мелибоев жонбозлик кўрсатди.
Мусо Хонкелдиев ўзинииг Олтиариқлик оддий аскари Абдурахимова Назокатга менга қарши хужум қилиш, калтаклаш усулларини Озодага ўргатишини, ўзи аралашмаслигини уқтирган. Чунки Олтиариқлик аскарлар менга қилган хужумлари бўйича дунёга машҳур бўлганлар ва агар Назокат жанжалга аралашгудек бўлса, буни ҳам Олтиариқликлар уюштирганликлари фош бўлишидан чўчиган. Шунинг учун ҳам 6- апрель кунги хужумда қўмондон Мусо Хонкелдиев ўзининг иштироки борлигини билдиришни истамади.
Лекин оддий аскар Назокат турли фитналар уюштиришда олдинги сафларда бўлиб келганлиги учун бу ерда ҳам қаҳрамонлик қилгиси келиб қолди. Норозилик тадбири ўтказмасдан, масалани қонуний ҳал қилишни суд раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов, мен ва Риштон туман ИИБ бошлиғи Пўлат Абдуразақовлар гаплашиб тургандик. Шу пайт тўсатдан нотаниш бир аёл, кейин билсам Мухиддинова Озода экан, тўсатдан ҳеч бир сабабсиз мени уриш учун хужум қилиб қолди ва хақоратлай бошлади. Ёнимда турган Пўлат Абдураззоқов Озодани йўлини тўсиб қолмоқчи бўлганди, Озода хизмат формасида бўлмаган милиция бошлиғига ҳам чанг солди. Мухиддинова Озода нафақат мени ҳақорат қилди, балким хизмат вазифасини бажараётган хокимият вакилига хужум қилиб, унга тан жарохати етказиш жиноятини содир этди.
Узоқдан бўлаётган воқеаларни кузатиб турган Олтиариқлик фохиша Абдурахимова Назокат югуриб келдида, менга ташланиб урмоқчи бўлди ва ҳақорат қилди. Уни ҳам ИИБ бошлиғи Пўлат Абдуразақов йўлини тўсиб қолмаганида у фохиша мени урарди. У фохиша ҳам хизмат вазифасини бажараётган хокимият вакилини ҳақоратлади. Буни ўзининг ёзган тушунтириш хати ҳам исботлайди.
«…Мен уни қайинсинглиси билан уришяпти деб ўйлаб, у нотаниш аёлга кимлигини ҳам билмай туриб, Озодага бақиргани учун уни тарафини олиб жанжаллашдим. Жанжал пайтида мен бир нотаниш формали одамга ҳам қўпол гапириб юборибман..»
Черамушкалик фохиша Озода эса асосий топшириқни Риштон туманлараро фуқаролик судидан олганлигини ўз тушунтириш хатида фош қилган. «…Мен ичкарига кириб Алиқамбар акага учрашдим (ўзимни ишларимни битирмоқчи бўлиб)…» Алиқамбар Мелибоев судда оддий архивариус бўлса, яъни унинг иши иш кўрилиб, қонуний кучга кириб бўлган делоларни расмийлаштиришдан иборат бўлса Мухиддинова Озода у билан нимани гаплашган?
Ҳозирда фохиша Озода Мухиддинова ўзининг қўмондонлари Алиқамбар Мелибоев, Абдуқаҳҳор Қодирқулов, Мусо Хонкелдиев ва бошқаларни қутқариб қолиш учун суд биносига кириб кетаётганида бегона эркак уни йўлини тўсиб, «Қирғизистонлик аёл келиб Ўзбекистонда ҳам Қирғизистондагидек тўполон бошламоқчи бўляпти, шуни олдини олсангиз 10 минг сўм бераман» деди деб барчани ишонтирмоқчи бўлиб тушунтириш хатида ёзган.
Лекин аслида воқеа бошқача бўлган.
Зохидон қишлоғида яшовчи Хайдарова Мавлуда ўз тушунтириш хатида шундай ёзган; «…шуни қайтариб олишга у анави опа бизга ёрдам бермоқда деди Мўътабар опани кўрсатиб. Кейин у ҳам «Мен қийналиб яшаяпман, ногирон болаларимни олиб келсам эрим олиб кетиб қолади, 40 минг сўм нафақа олади, менга бир тийин ҳам бермайди. Мен ҳам бу опага айтсам ёрдам берармикин?» деди. Шунда биз «Бир айтиб кўринг-чи» дедик.
А.Рахмонов кўчаси 18 уйда яшовчи Валиева Муқаддас тушунтириш хатида «… Шу пайтда бир нотаниш аёл қўлида калит ўйнатиб, фуқаролик суди биносидан чиқиб келиб, бизни олдимизга келиб ўтирди. Кейин Мавлудадан «Нима мақсадда келдинглар?» деб сўради… Шу нотаниш аёл «Бу сизларни тарафларингни олаётган аёл менга ҳам ёрдам берармикин?» деди. Кейин мен «Ўзи билан гаплашиб кўринг» дедим», деб ёзган.
Фохиша Мухиддинова Озодага айнан суд биноси ичида судья Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва унинг югурдаги Мелибоев Алиқамбарлар мени калтаклашни ўргатишган. Улар агар норозилик намойиши бошланиб кетса, хукумат бу масалани ўз назоратига олса порахўрлик эвазига қилаётган кирдикорлари фош бўлиб қамалишидан қўрққан.
Риштон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Пўлат Абдуразақов ҳам «мехмон отангдан азиз» мақолига амал қилиб, Олтиариқ туманидан хизмат сафарига 2 нафар милиция ходимларининг кузатувида келиб, Риштон туманлараро фуқаролик суди ховлисида мени ҳақоратлаган ва калтакламоқчи бўлган «оддий аскар» Абдурахимова Назокатни жавобгарликдан қутқариб қолишга харакат қилмоқда.
Чунки бу фохишанинг ҳам мени бор овози билан ҳақоратлаганини ва калтакламоқчи бўлганини Пўлат Абдуразақовни шахсан ўзи ҳам кўрди ва уни ҳам йўлини тўсиб қолиб, милиция ходимларига уларни иккисини ҳам ИИБга олиб боришни топширди. Агар бу фохиша ҳам мени ҳақорат қилмаганида, уриш учун ташланмаганида милиция ходимлари уни тутиб олиб кетишмасди. Бундан ташқари бу фохишани ҳам мени ҳақоратлаганини, калтакламоқчи бўлганини ўша ерда хозир бўлган постовой милиционерлар, Олтиариқлик Эсонбува Турсунов, Хусниддин Турсунов, адвокат Бахтиёр Абдуллаев, суд раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловлар ҳам кўришган.
Бу фохишани ҳам мени ҳақоратлаганлигини, урмоқчи бўлганлигини, бу 2 нафар фохишага ва уларга топшириқ берганларга нисбатан қонуний чора куришни талаб қилиб ИИБга ариза берганман. Лекин негадир Олтиариқлик мехмонни дилини ранжитишни исташмади шекилли, Риштон туман ИИБ томонидан унга нисбатан қонуний чора кўришга ҳеч қандай хужжат расмийлаштирилмаган.
Ваҳоланки, нафақат биргина мен унинг кирдикорлари ҳақида аризамда ёзганман, балким Солижон Бовғонов ўз тушунтириш хатида «Шу пайт иккинчи аёл пайдо бўлди ва югуриб келиб яна Мўътабар опани ҳақорат сўзлар билан сўкиб, бақир чақир қилиб турганида уни иккаласини олиб кетишди» деган.
Ўтанова Мухаббат «…Шу пайтда ҳалиги нотаниш аёл М.Тожибоевага «Бориб Марғилонингда тўполон қилгин» деди. У билан келган шериги ҳам озгина бақир-чақир қилди. Кейин иккаласина ҳам ИИБга олиб кетишди» деб тушунтириш хати берган.
Хўжамкелдиева Каромат эса «…Шу пайтда нотаниш аёл М.Тожибоевага «Марғилонда тўполон қилгин», деб бақириб юборди. М.Тожибоевага куч ишлатгани йўқ, итариб ҳам юборгани йўқ. Чунки ИИБ бошлиғи уни ушлаб қолди. Шу пайтда бир шериги опам дедими, бир нарса деб уни тарафини олиб бақир-чақир қилиб келди…» деган.
Бундан кўриниб турибдики, агар милиция бўлими бошлиғи ёнимда бўлмаганида, мени ҳимоя қилиб қолмаганида бу икки нафар фохишалар албатта мени калтаклашар эди.
Шунингдек Риштон туман хотин-қизлар кенгаши раисаси Хатамова Хурматой ўзининг тушунтириш хатида «Т.Махмудов билан ҳақиқатан ҳам бирга ишлаганман. У хозирги кунда Риштон Маданият уйи рахбари лавозимига ўтган. М.Тожибоева менга нисбатан тухмат ва бўхтонлардан иборат сўзларни ёзибди» деган. Махмудов Тўхтасин ҳам «Мен М.Тожибоева исмли аёлни танимайман. Кўрсам танишим мумкин. Менга нисбатан у аёл ёлғон, бўхтон ва уйдирмалар билан менга тухмат қилмоқда» деб ёзган.
Агар Хатамова Хурматой ва Тўхтасин Махмудовлар ўзлари ёзганидек мени ўзларига нисбатан тухмат, бўхтон, уйдирмалар қилаяпти деб хисоблашса, мархамат қилиб менга нисбатан жиноят иши қўзғатишни талаб қилишсин, тергов жараёнида мен бу фитнанинг бошлиқлари айнан мана шу номлари зикр этилган кимсалар эканлигини далиллар, гувохлар, аудиоёзувлар билан исботлаб бераман.
Шунингдек мен ҳуқуқий демократик давлат сифатида юз кўрсатиши керак бўлган Ўзбекистон ёшларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қонунларига, Ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига зид иш қилиб, бутун дунёга шарманда қилмоқчи бўлганликлари учун Хатамова Хурматой, Тўхтасин Махмудов ва уларнинг бу фитнада қатнашган шерикларига нисбатан қонуний чора кўришни қатъий талаб қиламан.
Мухиддинова Озодага нисбатан тўпланиб, судга топширилган хужжатлар ичида Риштон туман Дехбод мавзе ФЙ раиси М.Боборахимов, котиб Қ.Умаровалар имзо чеккан 11 апрель кунги 97-сонли маълумотномада Мухиддинова Озодани М.Топволдиев кўчаси 98 уй 6-хонадонда рўйхатдан ўтмай яшаши, рўйхатдан ўтган жойи Жалоер қишлоғи эканлиги ҳақида ёзилган. Лекин фохиша хонимни фош қилмаслик учун унинг яшаш жойидан ва рўйхатда туриш жойларидан характеристика олинмаган.
Мен Олтиариқлик фохиша Абдурахимова Назокатга нисбатан мени ҳақорат қилгани учун зудлик билан маъмурий иш қўзғашни талаб қилиш билан бирга, унинг Мусо Хонкелдиев, Амин Юсуфжонов, Ҳамзалик фохишалар, қўшмачиларга алоқаси юзасидан хизмат суриштируви ўтказишни талаб қиламан.
Мухиддинова Озодага нисбатан фохишалик билан шуғулланганлиги ва рўйхатда турмай яшаётганлиги учун, уни уйида сақлаётган қўшмачи Фаридага нисбатан эса қўшмачилик жинояти содир этганликлари учун қонуний чора кўришларингизни сўрайман.
Ўз жиноий кирдикорларини яширган Риштон туманлараро фуқаролик судининг раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва фохиша Мухиддинова Озода билан «иш юзасидан сухбат ўтказган» архивариус Мелибоев Аликамбарларнинг ғайриқонуний ҳатти-харакатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказишни талаб қиламан. Архивариус билан фохиша ўртасида қандай иш юзасидан сухбат бўлиши мумкиилигига алоҳида эътибор беришларингизни талаб қиламан.
Акс ҳолда …
6 апрель кунги Президентга юборган телеграммам нусхасини маълумот учун сизларга ҳавола қила қолай.
Талабнома ва ариза ёзувчи: МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish