«Сихат саломатлик йили»да Гиппократ қасамини ичган шифокор пора олди
Пора берган фуқаро бу ҳақда Фарғона вилоятидаги ҳуқуқ тартибот органларига ариза берганда ҳеч ким қулоқ солмади. Чунки пора олган шикофорнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати Фарғона вилоят бошқармасида Шухратбек исмли ҳомийси бор.
12 апрель 2005 йил
Т е л е г р а м м а
Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Тошкент, Шевченко кўчаси 6 уй. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;
Нусхаси: Тошкент, Академик Яҳё Ғуломов кўчаси 1 уй. Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратурасига;
Нусхаси: Тошкент, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман Сайёра Рашидовага;
Нусхаси: Тошкент, Ҳамид Олимжон кўчаси, Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик ташкилотининг (ОБСЕ) Ўзбекистондаги Ваколатхонасига;
Нусхаси: Тошкент, Сайилгоҳ кўчаси 7 уй. Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати кўмитасига;
Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй «Халқ сўзи» газетаси бош муҳаррири Аббосхон Усмоновга;
Нусхаси: Тошкент, Навоий кўчаси 69 уй. Республика Телерадиокомпанияси раиси Абдусаид Кўчимовга;
Нусхаси: Тошкент, Республика Соғлиқни Сақлаш Вазири Феруз Ғофуровга;
Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистонда фаолият юритатган барча маҳаллий ва ҳалқаро матбуотларда ишловчи журналистларга:
СИХАТ САЛОМАТЛИК ЙИЛИДА ГИППОКРАТ ҚАСАМИНИ
ИЧГАН ШИФОКОР ПОРА ОЛДИ
Хукумат идораларидан нажот топмаган фирма рахбари «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ва «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ харакатига ариза билан мурожаат қилиб, фирманинг ишончли вакили сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўради.
Шифокорга пора берганлиги ҳақида ариза берган фуқаро Фарғона шаҳридаги «Умид– Г” фирмаси рахбари, 1967 йилда туғилган Содиқов Равшанжондир. У Фарғона шаҳар Механика заводи қошидаги “Парвоз” сиҳатгохи рахбари Тохиров Солижонга 1 март куни Фарғона шаҳридаги янги қурилаётган банкнинг ёнига Солиев Шухратбек орқали 50 минг сум пора берган, буни Солиев Шухрат тасдиқламоқда. Бунга сабаб сиҳатгох рахбари Тохиров Солижон эрталаб соат 9.00гача 50 минг сўм, яъни хисоб рақамига ўтказиб бериладиган пулни 10 фоизини нақд пул тарзида беришмаса бўлмаслигини, хозир ҳамма жойда шундай бўлаётганлигини айтган.
Чунки сиҳатгох рахбари фирма билан сиҳатгох ўртасида қурилиш ремонт ишларини бажариш учун 2004 йилда тузилган шартномага асосан материаллар сотиб олиш учун 500 минг сўм пулни фирма хисобига тушириб бериши керак эди. Бунинг учун 50 минг сўм нақд пулни олганидан сўнггина банкдан 500 минг сум пул сиҳатгохдан фирма хисоб рақамига ўтказиб берилди. Пора учун 50 минг сўм пулни Содиқов Равшан мебель сотувчи Запар исмли танишидан олиб берган.
Ўрик ўрикни кўриб олайибди деганларидек сиҳатгох бошлиғининг 50 минг сўм олиб, кейин пул ўтказишга имзо чекканлигидан хабар топган сиҳатгохнинг Абдулазиз исмли бош хисобчиси фирма рахбарини мажбурлаб уйини таъмирлаб беришни талаб қилган ва уни Водил қишлоғидаги уйини ремонти учун фотообой, шпакловка, албастер, тяга, водоэмулция ҳамда уста ҳақи билан 20 минг сўмлик ремонт ишларини бажартирган.
Фирма рахбари сиҳатгохдаги ишни тезроқ тугатиш мақсадида иш юритувчи Солиев Шухрат хисобидан 300 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олди. Шунингдек Илёсов Алижон бошчилигидаги бригада сиҳатгохдаги каридорларни ремонтини қилганлиги учун 129 минг сўм,Бахтиёр исмли уста бошчилигидаги 4 нафар усталар сиҳатгохнинг 2 чи этажини ремонт қилганликлари учун 66 минг сўм, сантехника ишларини бажарган усталардан 58 минг сўм иш ҳақларидан қарз бўлиб қолди. Шунингдек сантехникларга қурилиш материалларидан 35 минг сўмлик 15ли труба, 45 минг сўмлик канализация трубаси, 10 минг сўмлик муфта, 10 кг. гарбидни ўз ёнидан олиб берди. Фарғона шаҳар қурилиш моллари магазинидан 178 минг сўм қарз бўлиб қолган.
Бундан ташқари “Парвоз” сиҳатгохи бош врачи фирма рахбарига пул ўтказиб беришини айтиб, алдов йўли билан яна 800 минг сўмлик ишларни бажартирган. Хозирги кунда порахўр шифокорни фирмадан тахминан 1400 минг сўм қарзи бор. Лекин барча ишни бажартириб олгач иш охирида порахўр шифокор ортган материаллар, фирмага бериши керак бўлган маблағни ва иш асбобларини бермаслигини айтиб, “Вилоят МХХда ишлайдиган Шухратбекка айтиб қаматаман. Сенга берадиган пулим йўқ. Кимга арз қилсанг қилавер , ўзингга жабр бўлади. Чўнтагингдан бирор нарсалар чиқиб қолиб, давлатга қарши бўлиб қамалиб кетасан” деб қўрқитган.
Биз бу оддий қўрқитув эмаслигини биламиз. Лекин пора олиш жинояти содир этган шифокор ва бош ҳисобчига Ўзбекистон қонунларига асосан жиноят иши қўзғатишни, Хукумат рахбарларидан фирманинг ишончли вакили сифатида қатъий талаб қиламиз.
МҲХ бошқармаси вакили Шухратбек билан эса исталган тарзда беллашишга тайёрмиз.
Марғилон шаҳар Зухро кўчаси 31 уй 31 хонадонда жойлашган “Ўтюраклар” Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист, “Фуқаролик жамияти” Ҳалқ харакати асосчиси Мўтабар Тожибоева.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish