Шўрсувдаги воқеаларга доир
25 апрель 2005 йил
Шўрсувда ишчиларнинг норозилик чиқишлари давом этмоқда. Бугун уларнинг хузурига вилоят ва туман рахбарлари келиб, уларни тинчлантиришга харакат қилишган.
Ишчилар ўзларининг жамоатчилик асосидаги ҳимоячилари сифатида Ўзбекистон тумани Тюль маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Кўзиевни танлашган. Рахбарлар билан бўлган учрашувда у ҳам қатнашган ва ишчиларнинг ҳақ–ҳуқуқларини ҳимоя қилган.
Маҳаллий рахбарлар томонидан ишчилар олдига олиб келинган туман уламолар кенгашининг раиси ҳамманинг олдида Эркин Қўзиевга «сен ваҳобийлар ҳамма ишни бузаяпсизлар» деб дўқ–пўписа қилишга харакат қилган. Унга ўта эҳтирос билан жавоб бераётган Эркин Қўзиев хушидан кетиб йиқилган.
Хозир унинг аҳволи яхши, аммо шу воқеадан кейин ишчилар туман имомини ҳайдаб юборишган. Имомлар ҳам худди хукумат одамлари каби ўзларига ёқмаган одамни ваҳобий деб аташга интилишлари, касалликка айланганга ўхшайди.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish