Марғилонлик хиссадорлар: Қонун олдида барча баробар эмас!
Афсуски биз Ўзбекистонда яшаяпмиз, демак бизнинг мустақил Республикамизда ҳар доимгидек қонун олдида барча баробарлиги фақатгина Рашит Қодиров ёзганидек қоғозларда, ёлғончи ва маддоҳ маҳаллий матбуотларда холос, амалда эса ҳамма нарсани пул, нафс, жиғилдон ҳал қилади, одил судлов чўнтакка қараб Ўзбекистон Республикаси номидан гапиради.
Шунинг учун ҳам «Ҳалқ сўзи» газетасида 22 апрель кунги чиқарилган Ўзбекисон Республикаси бош прокурори Рашит Кодировнинг «Қонун олдида барча баробар» номли мақоласига зудлик билан раддия беришларингизни қатьий талаб қиламиз.
Бизга ёлғонларни ёзадиган, ҳалқнинг сўзини айта олмайдиган «Ҳалқ сўзи» ва қонунбузар судьялар, ҳуқуқшунослар керак эмас.
ТЕЛЕГРАМММА
6 май 2005 йил
1. Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;
2. Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси 6 уй. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;
3. Нусхаси: Тошкент. Ҳамид Олимжон кўчаси Ҳалваро Европада Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотинииг (ОБСЕ) Ўзбекистондаги ваколатхонасига;
4. Нусхаси: Тошкент. Матбуатчилар кўчаси 6 уй. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига;
5. Нусхаси: Тошкент. Абдулла Қодирий кўчаси 1 уй. Республика Олий судига;
6. Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32 уй «Ҳалқ сўзи» газетаси бош муҳаррири Аббосхон Усмоновга;
7. Нусхаси: Тошкент: Академик Яҳё Ғуломов кўчаси 1 уй. Республика Бош прокуратурасига;
8. Нусхаси: Тошкент. «Ўзбекистон шох кўчаси 53-уй. «Мулкдор» газетасига;
9. Нусхаси: Тошкент. Чўпон ота кўчаси 6 уй. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига;
10. Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган Ҳалқаро ташкилотлар, Ҳалқаро матбуотлар журналистларига ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларига;
11. Нусхаси: Фарғона водийсидаги барча оммавий ахборот воситаларига ва маҳаллий хокимиятлар, маьмурий органлар рахбарларига, вакилларига
Мухтарам Президент Ислом Абдуганиевич, Аббосхон Усмонов ва бошқалар!
Биз «Ҳалқ сўзи» газетасининг 2005 йил 22 апрель кунги 77-сонида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Рашитжон Қодиров номидан чоп этилган «ҚОНУН ОЛДИДА БАРЧА БАРОБАР» номли мақолага зудлик билан раддия беришингизни қатъий талаб қиламиз.
Чунки ушбу мақолада «… Биргина Фарғона нефтни кайта ишлаш заводи, унинг таркибидаги корхоналар ҳамда нефть базаларининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича 164 нафар шахс айбдор деб топилиб, судга берилди, давлатга етказилган 2,2 миллиард сўмлик зарар ундирилди…» дейилган.
Қонун барчага баробар бўлганида эди Нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-хизматчилари томонидан давлат идораларига 2003-2004 йилларда заводнинг мансабдор шахслари томонидан қонунларни бузиб, давлат ва ҳиссадорлар мулки талон тарож қилинаётганлиги, хиссадорларнинг ҳуқуқ ва зркинликлари қўпол равишда бузилаётганлиги ҳақида юзлаб ишчилар имзо чекиб юборган мурожаатномалари қонуний ҳал этилган бўларди.
Ишчиларнинг хукумат идораларига ёзган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилаверганидан сўнггина улар «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига мурожаат қилганлар, ана шундан кейингина норозилик тадбирлари, расмий иш ташлашлар ўтказилаверганидан кейин, бу ҳақда ҳорижий оммавий ахборот воситалари ўз йўналишида ёритиб бераверганидан ва заводда тўлигича иш ташлаш қилишга тайёргарлик бошлангандан кейингина прокуратура ва бошқа органлар инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан кўтарилаётган масалалар билан шуғулланишга мажбур бўлган.
Агар қонун барчага баробар бўлганида эди, Республика бош прокурорининг ўринбосари иштирок этган 2004 йил 28 май кунги Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатининг йиғилишида қабул қилинган Олий суд раиси Фарруха Мухиддинова имзо чекиб мухр босган 4-24-04 рақамли қарорда ёзилганидек «…Абдуҳалил Маматов Олтиариқ тумани «Ўрта-Осиё» тайёрлов савдо жамоа бирлашмасининг раиси бўлиб ишлаган даврда, Фарғона «Ўзнефтниқайтаишлаш» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори Шамсиддин Саидахмедов, Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси И.Хайдаров ва бошқалардан иборат уюшган гуруҳ таркибида 1995-1996 йиллар давомида мансаб сохтакорлиги йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги —939357 сўмлик мулкини ўзлаштирганликда ҳамда жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбли деб топилган» дейилишига қарамасдан бош прокурор газетада ёзган жиноий жавобгарликка тортилган 164 нафар шахслар ичида Шамсиддин Саидаҳмедов ҳам бор бўларди. 164 нафар шахснинг жиноятга қўл уришларига айнан 1995-1996 йилларда жиноий гуруҳ тузганликда айбланиб, кейинчалик бу иш барча қонуншуносларнинг «эсидан чиқиб колган(!!!)» Шамсиддин Саидаҳмедов бош айбдор эканлигини бош прокурор балким «билмас», лекин Фарғонада ҳамма биладики, бу сафар ҳам Шамсиддин Саидаҳмедов вонуншуносларнинг «эсидан чиқиб қолган».
Қонун ҳаммага баробар эмаслигини истаганча мисоллар билан келтириш мумкин.
Масалан: Республика «Мулкдор» иқтисодий газетасининг 2004 йил 17 декабрь кунги 51-сонида «Мулкдор» мухбирлари Абдуғаффор Омонбоев ва Ғуломжон Мадумаровлар қаламига мансуб «МАСЪУЛИЯТСИ3ЛИК» туфайли мулк эгалари 7 йилдан буён ўз улушларини ололмай сарсон бўлиб юришибди» номли танқидий мақола чоп этилди.
Ушбу «МАСЪУЛИЯТСИ3ЛИК» мақоласи юзасидан Фарғона вилоят Адлия бошқармасининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси А.Мамадалиев бошчилигида ўтказилган текшириш якуни бўйича вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А.Файзиев тасдиқлаб имзо чеккан хулосасида «…Юқоридаги холатларда аризачилар томонидан мақолада келтирилган важларида «Зиё» савдо ишлаб чиқариш фирмасининг таъсисчилари томонидан Фарғона вилоят Ҳўжалик судига киритилган даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб (раиси А.Қорабоев) мухокама чоғида Тоштемир Мўминов томонидан қонунга ҳилоф ҳатти-ҳаракатлар қилинганлиги, жумладан жамоа корхонаси таъсисчиларини, ходимларини имзо ва тилхатларини қалбакилаштирганлиги ва шу асосида давлат ордери олинганлиги маълум бўлганлиги, лекин суд томонидан ушбу ҳолатларга эътибор қилинмаганлигини билдирганлар…» дейилган.
Шунингдек ушбу мақолада Тоштемирхожидан мулкдорларга ундирилиши керак бўлган суд ижрочилари бўлинмаси томонидан банд солинган асосий воситаларни турли баҳоналар билан йўқотилишига асосий хисса қўшган Фарғона вилояти Йўл Харакати ҳавфсизлиги бўлими Рўйхатлаш-имтиҳонлаш бўлими бошлиғи Мансур Каримовнинг жиноий хатти-харакатлари ҳавида ҳам батафсил ёзилган.
«Мулкдор»да чоп этилган «МАСЪУЛИЯТСИ3ЛИК» номли танқидий мақола «…Жамоа мулки улушдорлари ҳоли-жонига қўявермагач, Тоштемир хожи улардан қутилишнинг осон йўлини топди. Бу ишда уни Марғилон шаҳар хокимлиги рахбарлари яқиндан «қўллаб қувватлашди», яъни Тоштемир Мўминовнинг биргина аризаси асосида Тоштемир хожи хусусий фирмаси мол-мулкини Т.Мўминовнинг ўзига қарашли Ноёб-1 фермер хўжалигига ўтказиш тўғрисида қарор чиқариб беришди. Аслида шаҳар ҳокимлиги рахбарлари бир неча йиллардан бери тортишувга сабаб бўлиб келаётган бир юридик субъектдан иккинчисига ўтказиб юборилган «низоли мулк»ни низо бартараф этилмагунча бундай қарор чиқаришга шошилишмаса ҳам бўларди, лекин бундай бўлмади. Ҳозирчи?
Хозир тортишувлардан қутулиш учун корхона номини ўз номи билан атаган, кейин эса уни барча мол-мулклари билан ўзига қарашли «Ноёб-1» фермер хўжалиги балансига ўтказиб олган Т.Мўминов, унинг фарзандлари ва яқинларидан бошқа барча таьсисчилар овораи сарсон бўлиб юришибди.
Бу тортишувни Республика Бош прокуратураси ўз назоратига олиб, ишни бошдан—оёқ жиддий ўрганиб чиқмаса, у ҳали бери ўзининг мантиқий ниҳоясига етмайдиган кўринади» деган фикрлар билан якунланган.
Агар Республика Бош прокурори Рашит Қодиров «Ҳалқ сўзи» газетасида ёзганидек «Қонун олдида барча баробар» бўлганида эди, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 322- Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари моддасининг 3-қисмига кўра оммавий ахборот воситалари берган хабарга кўра, яъни «Мулкдор»даги танқидий мақола асосида Тоштемирхожи Мўминовга, ДАН вакили Мансур Каримовга, Давлат мулки Фарғона вилоят бошқармаси мансабдор шахслари Д.Отабоев ва Ж.Абдужабборовларга, мулкдорларни 7-8 йилдан буён сарсону-саргардон қилаётган судьяларга, Марғилон шаҳар хокими Аъзам Акрамовга нисбатан аллақачон жиноят иши қўзғатилган бўлар эди. Чунки ЖПКнинг 322-моддасида «Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади» дейилган.
Афсуски биз Ўзбекистонда яшаяпмиз. демак бизнинг мустақил Республикамизда ҳар доимгидек қонун олдида барча баробарлиги фақатгина Рашит Қодиров ёзганидек қоғозларда, ёлғончи ва маддоҳ маҳаллий матбуотларда холос, амалда эса ҳамма нарсани пул, нафс, жиғилдон ҳал қилади, одил судлов чўнтакка қараб Ўзбекистон Республикаси номидан гапиради.
Шунинг учун ҳам «Ҳалқ сўзи» газетасида 22 апрель кунги чиқарилган Ўзбекисон Республикаси бош прокурори Рашит Кодировнинг «Қонун олдида барча баробар» номли мақоласига зудлик билан раддия беришларингизни қатьий талаб қиламиз.
Акс ҳолда ўз ҳалқини ҳам, бутун жаҳон ҳамжамиятини ҳам алдаётган маддоҳ, ёлғончи матбуотларни рахбарларини истеъфога чиқарилишларини талаб қилиб Тошкентда Матбуотчилар кўчаси 32-уй олдида, оила аъзоларимиз, қариндош уруғларимиз, ҳамфикрларимиз ва бошқалар билан биргаликда норозилик намойиши ўтказишга мажбур бўламиз.
Бизга ёлғонларни ёзадиган, ҳалқнинг сўзини айта олмайдиган «Ҳалқ сўзи» ва қонунбузар судьялар, ҳуқуқшунослар керак эмас.
«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ харакати фаоллари, «Зиё» жамоа корхонаси мулк эгалари оила аъзолари номидан Марғилон шаҳар Янги Марғилон шаҳарчаси Гулшан кўчаси З уйда яшовчи Охунбобоев Фарход, Охунбобоев Турсунбой ва Алиёров Муҳаммадали, Содиқов Салимлар
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish