Шўрсувда очлик акцияси тўхтатилди
3 май 2005
Ҳуқуқ фаоли Эркин Қўзиев бошчилигида Шўрсув тоғ-кон, метталургия комбинати ишчилари иш ташлашиб, очлик эълон қилганлар.
Маълумки, норозилик акцияларидан сўнг воқеа жойига етиб келган вилоят ҳокими Шермат Норматов ишчиларнинг талабларини қондиришга ваъда берган. Ишчиларнинг талаби билан уларнинг ўзи истаган одам акциядорлик жамиятига раҳбар этиб тайинланган.
Бугун очлик акцияси тўхтатилган ҳам. Муҳокамалар давомида ҳушидан кетиб қолиб соғлигини йўқотган Эркин Қўзиевни тумандаги Боғишамол соғломлаштириш комплексига ёткизишган.
Қўзиевнинг таъкидлашича, унинг аҳволи ҳозирда анча яхши, баъзи оммавий ахборот воситаларида унинг калтаклангани, аҳволининг яхши эмаслиги ҳакида хабарлар ҳақиқатга тўғри эмас экан. Шундай бўлса-да, унинг осойишталиги борасида маҳалла посбонларидан таркиб топган гуруҳ навбатчилик қилмоқда.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish