Мўътабар Тожибоева: «Пахтакор» кимнинг эркаси?
Мухбиримизнинг таъкидлашича, футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси 10-турининг марказий учрашуви сифатида эътироф этилган Пахтакор-Нефтчи учрашуви ҳангомалари орадан ўн кун ўтишига қарамай тинчимаяпти.
Шу йилнинг 18 июнида Фарғонадаги Марказий стадионда бўлиб ўтган учрашув интихоси муштлашувларга айланиб кетганди.
Ўйинни бошқарган судья Смирнов «Пахтакор» футболчилари томонидан қаттиқ калтакланган, бир неча минг мухлислар стадионга тушиб, ўйин оммавий тартибсизликларга сабаб бўлганди.
Инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, хозирда футболда зўравонлиги билан танилган «Пахтакор»чилар бу ўринда яққол айбдор бўлиб, вилоят шарафини ҳимоя қилувчиларга ҳақоротомуз муносабатда бўлганлар.
Шуни таъкидлаш керакки, Туркманистон Бош прокуратураси томонидан айнан футбол сохасида бир неча жиноятларда айбланган Тожимурот Агамуродов «Пахтакор» жамоасига мураббийлик қилмоқда.
Жамоага хомийлик қилувчи клуб рахбари Баходир Рахимов бўлиб, у Ўзбекистон футбол федаерациясининг Бош котиби Бахтиёр Рахимовнинг укаси. Шу боисдан ҳам ҳар йили «Пахтакор» чемпион бўлади, судьялар эса жамоа қатнашган ўйинларда хакамлик қилишдан қўрқишади.
«Нефтчи»га бўлган совуқ муносабатнинг асосий сабаби эса, жамоа мураббийси Юрий Саркисяннинг шахси билан боғлиқ бўлиб, у бир матбуот конференциясида Ўзбекистон футбол федерациясидаги коррупция ва буйруқбозликларни, Ўзбекистон футболи яқин орада ривож топмаслигини айтганди.
Фақатгина миллати армани бўлгани боис миллий ихтилофлар эхтимоли сабаб Ўзбекистонда қолган мураббийни Ўзбекистон Футбол федерацияси Президенти, Ички ишлар вазири Зокир Алматов ўзига душман деб билади, дейилади хабарда
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish