Фарғоналиклар Тео Ван Бовенга мурожаат қилди

Снимок,,,,,,,

Кеча (28 июнь) Фарғона вилоятидаги «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати, «Ўтюраклар» Клуби, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», «Халқпарвар» ҳамда «Тезкор журналистлар» сингари бир неча ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши комитети махсус маърузачиси Тео Ван Бовенга махсус мурожаат билан чиқдилар.

Унда таъкидланишича, Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳрилик Номоз Усмонов ва Иқбол Сатторовлар қотиллик ва ўғрилик, Охунбобоев тумани Пахтакор қишлоғилик Нуриддин Сохибоев номусга тегиш, Охунбобоев тумани Оқтепа қишлоғилик Салимбек Рахимов қотиллик, талончилик, босқинчилик, фирибгарлик, товламачилик, фарғоналик Улуғбек Абдурахимов қотиллик, Охунбобоев тумани Муллақайрағоч қишлоғилик Отабек Шокиров босқинчилик жиноятлари содир этганликда айбланиб, чидаб бўлмас қийноқлар қўлланилганлиги эвазига бўйнига қўйилган.

Шунингдек, мурожаатда қийноқлар бўйича маърузачига вилоятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан содир этилаётган жиноятлар, тергов ва суддаги қийноқлар, айрим ҳолларда айбланувчиларнинг фожеали ўлими билан тугаётган холатлар ҳақида маълумотлар берилади.

30 июнь 2005 йил

Мусулмон Ўзбекистон

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.