Мўътабар Тожибоева: Наманганда қонун устиворми ёки контрабандист, жиноятчи «ДАГАР»нинг «илтимос»(!!!)ларими?

Снимок,,,,,,,

Мамлакат Президенти Ислом Каримов ва бошқа ваколатли мансабдор шахслар жуда қўп маротаба маҳаллий матбуотлар орқали чиқиш қилиб жиноят содир этганликда гумонланаётган фуқароларни, ҳаттоки конституцион тузумни ағдармоқчи бўлган террористик гуруҳларнинг иштирокчиларини ҳам давлат рахбарларидан кечирим сўраб ўз оиласи бағрига қайтишларини, ўз ихтиёрлари билан келиб кечирим сўрашса қамалмасликларини кўп бора таъкидлайдилар.

Қабиҳликни келтириб чиқарадиган шароитларга тегмай туриб ҳақиқат талаб қилиш, ёмғир ёғаётганда тош ётқизилмаган кўчада лой бўлмаслигини талаб қилиш билан баробардир

Д.И.Писарев

Президентга юборилган иккинчи телеграмма

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига Президент Ислом Каримовга;

«Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати, «Ўтюраклар» Клуби номли, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», «Халқпарвар» ва «Тезкор журналистлар» номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари номидан Мамлакат Президенти Ислом Каримовга, ҳукумат, ноҳукумат идораларига, сиёсий партияларга, журналистларга, Халқаро ташкилотларга, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ҳамда Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео Ван Бовенга

ОЧИҚ ХАТ МУРОЖААТИ

11 июль 2005 йил

Қидирувдаги босқинчиликда гумонланаётган фуқарони маъмурий органларга ўз иҳтиёри билан бориши кераклигини ишонтириб, маъмурий органлар вакилларига қидирувда бўлган, жиноятчиликда гумонланаётган фуқарони топишларига кўмак бериб, қидирувда юрган фуқарони ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиб уни яшириниб юришдан халос этганлигим натижада у жавобгарликдан буткул халос бўлганлиги ҳақида, ҳақиқат адолат борлигигига ишонган бир нечта Фарғоналик йигитлар июнь ойи охирларида Наманган шаҳрида яшовчи дўстлари Баратов Аюбхон исмли чевар йигитга нисбатан Жиноят Кодексининг 277–моддаси З–қисми «а» банди ва 168–моддаси З–қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганлиги, тергов бир томонлама олиб борилиб, терговчи Шухрат Сидиров Аюбхон Баратовни бу жиноятларни содир этмаганлигини такрор–такрор айтсада қулоқ солмасдан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган маблағини жабрланувчига зудлик билан қайтармаса қамоққа олиш билан қўрқитганлиги, қамоққа олишга санкция берилиши аниқ бўлиб қолгач яширинишга мажбур бўлганлиги, 20–апрелдан буён расман қидирув эълон қилинганлигини айтиб ёрдам сўраб келишди.

Баратов Аюбхонга алоқадор жиноят иши тафсилотлари билан танишганимда жабрланувчи Наманганда «ДАГАР» лақаби билан танилган, контрабанда билан шуғулланувчи Аюбхоннинг собиқ турмуш ўртоғи Латифахон Каримова экан.

«Жабрланувчи» ҳақидаги маълумотлар билан қизиққанимизда у ҳақда қуйидагиларни маълум қилишди:

Каримова Латифахоннинг саъйи харакатлари билан 1994 йилда «Ал–Азпз» номли коммерческий магазинни рахбари бўлган Аюбхон Баратов 2 марта қамалган экан. Эрини маъмурий органлардаги акахонлари ёрдами билан қаматиб юборгач, энг аввало Литвинов кўчаси 13–уйда сақланаётган коммерческий магазинга қарашли махсулотларни, яъни тўртта пачкада 10 минг дона Японияда ишлаб чиқарилган эркаклар кўйлагига қадайдиган бугунги кундаги нархи 500 минг сўм бўладиган кнопка–листон, 1 та яшикда 25 кг. Россияда ишлаб чиқарилган хозирги кундаги нархи 300 минг сўм бўладиган эркаклар кўйлагига қадайдиган кнопка–пистон, нархи 6–7 миллион сўмни ташкил қиладиган ярим Камаздан ошиқроқ баклажкадаги минерал сув, коробкаларда кофелар, «Дилшох» қора чойи «Вест» ва «Молбра» сигаретлар, 4 та катта коробкада хар бир коробкада 4000 донадан 16 минг дона ҳар бир донаси 50 сўмдан, жамъи 800 минг сўмлик живачкани жаъми 8 минг АҚШ долларидан ортиқ махсулотларни сотиб тиллапурушлик учун замин яратган экан. Шунинг учун ҳам уни «Дагар»дан олдинги лақаби «Латифа живачка» бўлган экан.

Бундан ташқари Аюбхон Баратов ишбилармонлик тадбиркорлик қилганлиги натижасида 1992 йилда 165 минг рублга сотиб олган, бугунги кунда 4750 минг АҚШ долларига олиш мумкин бўлган. Лекин ҳали расмийлаштиришга улгурмаган «Таврия» Русумли автомашинани эрини қаматган «жабрланувчи» эрини турмага юборгач, машинани 150 минг рублга сотиб юборган. Аюбхон Баратовнинг ота–онасининг мулки хисобланмиш, ханузгача Баратовнинг онаси номида турган эски номи Литвинов кўчаси 13–уйдан ховлини ҳам 2004 йилда Халимжон Баратовга, яъни уйнинг ҳақиқий эгаларидан бирига 7 миллион сўмга сотган.

Баратов ота–онасини уйида Латифанинг ҳақи йўқлигини, сотишга ҳам умуман ҳақсиз эканлигини айтганида сотилган пулдан З миллион сўмини қайтариб берган холос. Қолган 4 миллион сўмни ханузгача қайтаргани йўқ. Тадбиркорликдан топган пулига иккинчи Ахсикент маҳалласида 15 сотихлик иккита уй олди айвони билан усти ёпилган ҳолатда Латифа Каримовани номига олинганда 16 миллион сўмга сотиб юбориб хозирги кунда яшаётган Узумзор кўчаси 7 уйда ҳовлисини ўша уйни пулига олган.

Шунингдек Аюбхон Баратовни қаматган пайтида сандиқда Баратов томонидан сотиб олинган З та ўғилга–келинга қилинадиган сарполар, тилла тақинчоқ буюмлар, Аюбхон Каримова Латифани ўзига олиб берган тилла тақинчоқлари Киевский трос брилиянд кўзли узук–балдоқ комплект ва бошқа жуда кўп тақинчоқлари бор эди. Буларни нархи хозирги кунда 7–7,5 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Баратовни биринчи марта қаматганида янги пул алмашган йили бўлиб Баратов пулини валютага айлантириб 10 минг АҚШ долларини уйда стенкани секретный жойи бор бўлиб, ўша ерда сақлар эди. Бу пул яширилган жойни фақатгина Аюбхон Баратов ва Латифа Каримовалар билишарди холос. Ушбу сақланган пулларни ҳам «жабрланувчи» ўзлаштириб юборган.

2004 йилда ҳам «жабрланувчи» шантаж қилиб юриб Аюбхон Баратовдан б минг АҚШ долларини олган ва қайтариб бермаган. Латифахон Каримованинг сайъи харакатлари билан Аюбхон Баратов қамалгач, Баратовни ака–укалари маҳалла фаолларини гувоҳ тариқасида чақириб улар билан биргаликда уйига киришиб магазинга тегишли бўлган ва бошқа нарсаларни рўйхатини тузиб қўйишни талаб қилишганида у рухсат бермаган.

Аюбхон Баратов қамалганида унга тегишлп бўлган 55–60 миллион сўмлик бойликларини «жабрланувчи» ўзбошимчалик жинояти содир этиб ўзганинг мулкини талон–тарож қилган.

Бу ҳақда Аюбхон Баратов Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг прокуратура идораларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Э.Юлдашевга ёзган, лекин ҳеч қандай натижаси бўлмаган шикоят аризасида қуйидагиларни баён қилганди:

«…Худо мени турмушдан қисган бўлсада, савдо тарафдан омадимни берди. Чеварчилик орқасидан бир қанча бойлик орттиргандим. Отамдан қолган мерос ҳовли жойни қайта кўриб янгидек ховли қилдим. Хотинимни номига квартира ва участкаларни олдим. Буларни кўрган хотиним бойликлардан опа ва акаларига ҳам беришимни талаб қила бошлади. Мен олдин ўзимизни ғамимизни еяйлик кейин бошқаларга ҳам берамиз деб бироз қаршилик кўрсатдим. Шу пайтда икки ўғлимни ўйлантирганда керак бўладиган латта материаллари ва тилла тақинчоқ буюмлари сандиқда бор эди.

Уни кирдикорлари ана шундан кейин бошланди. 1993 йил мени урди деб участковой милицияга ариза берди. 1994 йилда эса ёзишларини тўхтатмасдан прокуратурага ёзди ва мени 43 кун қаматтириб қўйди. Қамоқдан чиққанимдан кейин мен ховлимга қайтиб кирмадим. Ҳамма бойликларим ва отамдан қолган ҳовли жойни ташлаб биргина костюмни елкамга ташлаб уйдан чиқиб кетдим. У шунга ҳам қониқмади. Турмадан чиққанимдан кейин 8 ой ўтиб у яна шикоят аризаси билан чиқди ва қайтадан қаматтириб қўйди.

1996 йил амниция туфайли турмадан қутилиб чиқдим. Шу вақт ичида у уйдаги ташлаб чиқиб кетган бойликларимни бир қисмини олиб чиқиб сотиб тилла билан шуғуллана бошлаганини ва анча бойиб кетганини эшитдим. Хурсанд бўлдим хафа бўлмадим. Чунки фарзандларимни оч қолдирмасдан ўзи уларни уддасидан чиқиб юраркан деб ўйладим.

1997 йили Каримова Латифа билан қонуний тарзда ажрашиб Мингбулоғ туманидан Кенжаева Нодира исмли қиз билан қонуний турмуш қурдим. Шундан кейин ҳам у мени оиламни тинч қўймади. Кундузлари мени ишга кетган пайтимда уйимизга телефон қилиб хотинимни «қишлоқи мен сени хароб қиламан» деб ҳақоратлар экан. Мен бу гапларга эътибор бермадим. Хотинларни ўзаро рашки бўлса керак деб ўйлаб юрар эдим.

2004 йилда Каримова Латифа ишхонамга келди. Қўлида салофан қоғозда ўралган гугурт қутида наша бор экан. У мен уни бу ердан кетишини хозир милиция чақириб бериб юборишимни айтдим. У мени олдимга ҳеч қанақа тухмат билан келмаганлигини, ёрдам сўраб келганлигини айтди. У гугурт қутидаги нашани ўғлимиз Авазбекни чўнтагидан топиб олганлигини, ўғлимиз катта бўлиб уни гапини назарга олмаётганлигини айтиб йиғлади.

Бир кўнглим «худо сени урибди, бу гапларинг билан мени бошимни оғритма дегим келди. Лекин ўзимни фарзандим наркоман бўлиб кетса кўчада кўрганлар «Аюбхонни ўғли нашаванд бўлиб кетибди» деб гапиришади деб ўйлаб уни гапига кирдим ва Латифани айтгани бўйича уйга кириб Авазбек билан гаплашмоқчи бўлдим. Шу куни Авазбек кечқурун 12лар чамаси уйга кириб келди. Унга насиҳат қилдим.

Нашани оқибати ҳеч ҳам яхши бўлмаганлигини тушунтирдим. Авазбек шу пайтда онаси олиб келиб берган хом тиллаларни ва слиткаларни эритиб уйдаги яширинча устахонада тилла занжпр қилиб таёрлаб берар, онаси эса уларни бозорда сотиб юрар эканлар.

Шу ўғлимни тарбиясига қараш баҳонасида қандай қилиб яна ўшани уйига кириб қолганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Ўша пайтда мен шеригим билан интернет кафе очган эдик. Савдо яхши бўлар, клиентларимиз кўп эди. Латифа «Авазбекга ҳам интернет кафе қуриб беринглар зора шу билан ўзини нашаванд ўртоқларидан воз кечиб юборса» деб мени қўлимга пул берди. Шу пулга мен Вилоят тез тиббий ёрдам касалхонаси олдида уларга интернет кафе очиб бердим. Бунга кетган харажатларни ҳаммасини ён дафтаримга қайд қилиб қўйдим, сабаби «барибир бировни пули бир кун келиб хисобини бериш керак бўлиб қолади» деб ўйлаганидим. Интернет кафе ҳам ёрдам бермади, ўғилча келишини пойлаб ўз уйимга кечалари соат 12, баъзи вақтларда эса соат 1 ларда ҳам қайтган вақтларим бўлди. Хотиним сўраса ишда эканлигимни, ишим кўплпгини баҳона қилар эдим, сабаби бу оиламни хурмат қилар у ҳам мени жуда қаттиқ хурмат қилар эди. Уни хафа қилгим келмас эди.

Бир куни Авазбек яна кеч келди. Унга қаттиқ гапириб туртиб юборибман шунда у менга қўл кўтарди. Бу қўл кўтаришлар уч мартага етганида мен уни кечира олмадим, кўнглим қаттиқ ранжиди ва ўзим билмаган ёки билган ҳолда унга оқпадар экансан сени оқ қилдим деб юбордим. Бу аҳволни кўрган онаси ўғлига гапириш ўрнига мени ҳақорат қила бошлади.

Мен уйимга чиқиб кетдим. Шундан кейин Латифа ишхонамга келиб очиқдан очиқ оилам билан ажрашишимни ва у билан бирга яшашимни айтадиган одат чиқарди. Мен уни гапларинп тинглашни ҳам истамас эдим. Бир куни келиб у агар уйга қайтмасам у мени ундан алдаб 25000000 (Йигирма беш миллион) сўм олганликда айблаб қаматиб юборишини айтиб қўрқитди. Мен уни инсофга чақирдим. Уни олдинги қилган ишларига худо уни ўғлимизни нашаванд қилиб қўйиб жазолаётганлигини айтдим. Бўлмади. Бир куни келиб ишхонада болаларга мажлис қилиб турган пайтимга келиб тўполон қилишни бошлаб юборди.

Мен бирга ишлайдиган болалар олдида шарманда бўлдим. У бақиришдан тўхтамасди. Мен хонадан чиқиб кетдим. Кейин бир милиционер келиб Латифа касалхонада ётганлигини, уни ёзган аризаси бўйича мен уни уриб қўлини синдирганлигимнп ва яна ундан 25000000 (Йигирма беш миллион) сўм олган эканлигимни айтди. Мен унга бўлган воқеаларни бирма бир айтиб бердим. У йигит гапимга тушунгандек бўлди ва ишни синчковлик билан ўрганиб чиқа бошлади. Латифани ёзган аризасидаги барча гаплар тухмат эканлигини аниқлагач, бу хотинни мени шантаж орқали қаматмоқчилигини билди ва ишни қонуний ҳал қилди.

Латифа эса бу сафар ҳам мени ва ўша участковой йигитни устимиздан прокуратурага шикоят билан чиқди ва у йигитни ишдан ҳайдаттириб юборди. Менга эса жиноят иши очдилар. Мен уларга қанча тушунтиришга харакат қилсам натижа чиқмади. Терговчи Сабиров Шухрат ишни бир томонлама олиб борар, икки гапни бирида пул қаерда, пулни қачон қайтарасан деб мени қийнар эди. Мен уларга ҳеч қандай пул тўғрисида билмаслигимни айтсам, у мени икки маротаба қамалганлигимни, агар улар талаб қилаётган пулни топиб бермасам мени бир куни ўзидаёқ қамаб юборишлигини айтиб қўрқитар эди.

Мен илгари қамалмасимдан олдин бундай катта пулни кўргандурман, аммо қамалиб чиққанимдан кейин бундай маблағни кўриш менга ҳали насиб қилмаган эди. Шуларни ўйлаб ўзимдан ўзим сиқилиб кетар эдим. Мен терговчини алмаштириш бўйича ариза бердим. Улар эса мени аризамни инобатга олишмади, терговчи алмашмайди деб жавоб қилишди.

Шу кунларда мен кўчада прокуратурада ишлайдиган бир танишим учратиб қолдим. У менга тез харакатимни қилишимни, йўқса икки кун ичида мени қамоққа олишликка санкция берилишини айтди. Мен бу гап бошимдан муздек сув қуйиб юборган билан баробар бўлди. Мен нима қилишни билмай шахардан чиқиб кетдим. Шу вақтгача ўз шаҳримга киришга юрагим дов бермайди. Мен бир маротаба эмас, икки маротаба тухмат орқали қамалган одамман. Қачонгача менга нисбатан бундай тухматлар давом этади? Хозирда болаларимни аҳволи нима кечаяти, улар қандай аҳволда билмайман. Сизлардан илтимосим, мени шаҳримга, оиламга, қариб қолган онажоним қўйнига қайтишимга ёрдам беринглар.

Юқоридаги холатларни аниқлагач Баратовни жиноятчи эмаслигига ишонч хосил қилгач, 2–июль жуми Аюбхон Баратовни олиб Наманган вилоят ИИБга олиб бордим ва у ўз ихтиёри билан келганлигини инобатга олиб қидирувни бекор қилишни сўраб ариза ёзди. 5–июль куни Наманган вилоят прокурори ўринбосари Қаҳҳаровни қабулига биргаликда кирмоқчи бўлганимизда вилоят прокуратураси қабулхона мудири Баходир Нуриддинов Аюбхонни барибир қамалишини, қамалмасликни хоҳласа Латифахон Каримовадан узлаштирган 25 миллион сўм маблағни зудлик билан қайтаришини талаб қилди. Наманган шахар прокурорининг қабулига борганимизда эса у инсон ҳуқуқлари фаоли у билан учрашмоқчилигини эшитиб қочиб кетди.

10–июль куни атрофлича тергов харакатлари ўтказишни талаб қилиб ҳеч қандай чақирув қоғозисиз ўз ихтиёри билан Наманган шахар Ички Ишлар бошқармасига қонуний вакили, яъни мен билан билан биргаликда бориб, тергов харакатлари ўтказишни сўраган Аюбхон Баратовни ўзини танитишни истамаган. Кейин маълум бўлишича Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари Ички Ишлар бошқармасига Шухрат исмли йигит билан биргаликда киришни сўради. Мен билан терговчи Равшан Назаровни қабулига кирмоқчи бўлган Аюбхон Баратовни 4–этажга олиб киришиб ва ўзларини танитмаган кимсалар у билан қўпол муомилада бўла бошлашди.

Расман қидирувда бўлган ва ўз ихтиёри билан вилоят идораларига бориб ариза бериб расмийлаштирган Баратовни қидирув бекор бўлганидан орадан 8 кун ўтказиб Шахар Ички Ишлар Бошқармаси Жиноят қидирув бўлими қидирувдагиларни ушлаш бўлинмаси бошлиғи Равшанбек Орзиқулов бошчилигида Шухрат Абдурахимов, яна бир ходим ва Жиноят Қидирув бўлими бошлиғи Турсунов Баходирлар қидирувдаги жиноятчини ушлагандек аёвсиз калтаклаб, ҳақоратлаб хисбга олдилар ва хибсга олишларини Жиноят Процессуал Кодексининг 221–моддасига биноан деб, яъни қонунга зид равишда расмийлаштирдилар.

Уларнинг ғайриқонуний хатти–харакатларига қаршилик қилиб Фарғона шаҳар адвокатураси адвокати Мухаббат Жумаевани ҳам Аюбхон Баратовни ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга тузилган ордерини Равшанбек Орзиқуловга бериб Баратовни урмасликларини талаб қилганимда мени «давлат сиёсатига қарши гапирди, хукуматни ағдармоқчи бўлди, Президент Ислом Каримовни ҳақорат қилди» деб 2 та сохта холисларни топиб келиб қалбаки хужжатлар расмийлаштирдилар.

Қидирувдаги шахсни маъмурий органга олиб келган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбарига рахмат айтиш ўрнига Равшанбек Орзиқулов уни «сен жиноятчи, фохиша, бузуқсан» деб ҳақорат қилди. Шухрат Абдурахимов эса «сен қатортолнинг фоҳишасан» деб ҳақорат қилди.

Қўл остидаги ходимларининг ҳақоратларидан руҳланган Жиноят Қидирув бўлими бошлиғи Баходир Турсунов Аюбхон Баратовни хибсга олиб бўлгач, вилоят ИИБ идораси олдида вилоят рахбарлари қабулига кирмоқчи бўлиб турганимда мени олдимга иккита бадбашара қўрқинчли, кўринишидан наркоман ва жиноятчи кимсалар эканлиги аниқ бўлган хавфли одамлар ўтирган номери йўқ ок нексия машинасида келиб унга машинага ўтиришни, улар мени Наманган шахар чегарасидан ташқарига олиб чиқиб қўйишларини, агар яна бирор марта Наманганга қайтиб келсам аввал оёғимни уриб синдириб кейин 4 та жиноятчи наркоманнинг орасига ташлаб мени номусимга тегишларини ташкиллашлигини, Аюбхон Баратов жиноятчи эканлигини, барибир жиноятчи сифатида қамалишини, қамалишдан олдин эса Латифахон Каримовага ундан 25 миллион сўмни олиб беришга шахсан ўзи кафолат беришини очиқ ошкора айтиб мени номаьлум шахслар билан бериб юбориб мени ҳаётимга тажовуз қилмоқчи бўлди.

Лекин қидирувдаги фуқарони маъмурий органлар рахбарларининг лафзига ишониб олиб бориб уни қамалишига, кўзим ўнгида калтакланишига сабабчи бўлганлигим ва Турсунов Баходир Наманганга қайтиб келсам, уриб оёғимни синдиришга ва ундан кейин жиноятчи наркоманларга ташлаб бериб мени зўрлатмоқчи бўлганлиги сабаблигина унинг ўзи контранбанда билан шуғулланувчи жиноятчи аёлнинг ҳомийси, раҳнамоси эканлигини, у Жиноят Қидирув бўлими бошлиғи лавозимида ишлар экан, Латифа Каримова сингари кимсалар айбсиз равишда фуқароларни ҳаётини барбод қилаверишларини тушуниб етдим.

Шунинг учун ҳам ўз тарафдорларим, ташкилотимиз фаоллари ва адолатсизлик қурбони бўлган фуқаролар билан биргаликда 13–июль куни, Аюбхон Баратовни зудлик билан озодликка чиқаришни, Баходир Турсунов ва унинг шотирларини истеъфога чиқарилишларини талаб қилиб Наманган шаҳри марказида рухсат этилмаган, зўравонликка асосланмаган, тинч норозилик намойиши ўтказишга қарор қилдик.

13–число ўта хосиятсиз кун, ўша машъум Андижон фожеалари ҳам 13–числода содир бўлганди. Мен ҳам қонунбузарликларга қарши ўтказилажак тинч намойиш пайтида нобуд бўлишим мумкинлигини биламан, лекин алдов, фириб ва кўзбуямачиликларга чек қўйишга харакат қилишга мажбурман.

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар Зуҳро кўчаси 31–уй 31–хонадонда жойлашган «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати ва «Ўтюраклар» Клуби, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», «Ҳалқпарвар» ҳамда «Тезкор журналистлар» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаоллари, Аюбхон Баратовнинг қариндош уруғлари, яқин биродарлари номидан «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати асосчиси, мустақил журналист Мўьтабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.