Мўътабар Тожибоева: Фуқаролик жамияти қуришни истамасангиз, истовчиларга тўсқинлик қилманг

Снимок,,,,,,,

«Фуқароларимиз оддий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмасликларига яна бир сабаб бор. Ўзбекчилик, юз-хотир, андиша деган тушунчалар мавжуд. Қолаверса, «ёзғувчи», «иғвогар», «жанжалкаш» деган номдан ҳазар қилишади. Ўз ҳақ ҳуқуқини талаб қилиб тортишган инсонга кулманг. Ундан ўзингизни тортманг, унинг учун уялманг, андиша қилманг. Аксинча, ундан ўрганинг. У ўз харакати билан адолатсизликка, тўрачиликка, лоқайдликка муросасизлик қиляпти, ҳуқуқини талашаяптц, жамиятда қонун устиворлиги, адолат мезони бузилмаслигига хисса қўшаяпти».

Т Е Л Е Г Р А М М А

21 июль 2005 йил

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент. Буюк Турон кўчаси 41 уй. «Қадрият» газетаси бош муҳарририга ва журналист Ортиқ Саидовга (тел: 136-58-10: 136-55-56: 56-78-69);

Нусхаси: Ташкент. Мустақиллик майдони б уй. Олий Мажлис Сенат раиси Мурод Шарифхўжаевга;

Нусхаси: Тошкент. Юнус Ражабий кўчаси 1уй. «Постда» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Қишлоқ ҳаёти» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Ҳалқ сўзи» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Ўзбекистон овози» газетасига;

Нусхаси: Тошкент. Амир Тумур кўчаси 2 уй. «Фидокор» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Адолат» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Миллий тикланиш» газетасига;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 16 уй. «Хуррият» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 65 уй. «Мохият» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Сайилгоҳ кўчаси 5 уй. «Инсон ва қонун» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Ташкент. Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Маҳалла» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Академик Яҳё Ғуломов кўчаси 66 уй. «Ҳуқуқ» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Б.Турон кўчаси 41 уй. «Марказий Осиё маданияти» Ҳалқаро газетасига;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 69 уй. Республика Телерадиокомпаниясига;

Нусхаси: Ташкент. Амир Темур кўчаси 1 тор кўча 2 уй. «Оила ва жамият» газетасига;

Нусхаси: «ХХI -аср» газетаси бош муҳаррири Муродил Абдурахмоновга;

Нусхаси: Ташкент. Навоий кўчаси 30 уй. «Соғлом авлод» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент. Буюк Турон кўчаси 41-уй. «Саодат» журнали бош муҳарририга;

Нусхаси: Фарғона. Вилоят прокуратурасининг нашри «Адолат йўли» газетасига;

Нусхаси: Ташкент. Чилонзор д.Ц.Чўпон ота кўчаси б уй. «Хўжалик ва ҳуқуқ» журналига;

Нусхаси: Ташкент. Моварауннахр кўчаси б уй. Республика Оқсоқоллар Кенгаши ва «Маҳалла» Жамғармаси Бошқаруви рахбари Аъзамжон Гадойбоевга;

Нусхаси: Тошкент. Президент девони. Республика Хотин-қизлар кенгашига;

Нусхаси: Фарғона вилояти «Маҳалла» жамғармасининг рахбари Толибжан Ҳафизовга

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШНИ ИСТАМАСАНГИЗ, ИСТОВЧИЛАРГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛМАНГ.

«Фуқароларимиз оддий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмасликларига яна бир сабаб бор. Ўзбекчилик, юз-хотир, андиша деган тушунчалар мавжуд. Қолаверса, «ёзғувчи», «иғвогар», «жанжалкаш» деган номдан ҳазар қилишади. Ўз ҳақ ҳуқуқини талаб қилиб тортишган инсонга кулманг. Ундан ўзингизни тортманг, унинг учун уялманг, андиша қилманг. Аксинча, ундан ўрганинг. У ўз харакати билан адолатсизликка, тўрачиликка, лоқайдликка муросасизлик қиляпти, ҳуқуқини талашаяптц, жамиятда қонун устиворлиги, адолат мезони бузилмаслигига хисса қўшаяпти».

«Моҳият» газетасининг 2003 йил 10 октябрь кунги 40-сонидаги Тошкент шаҳар Оқсоқоллар Кенгаши ва «Маҳалла» Хайрия Жамғармаси раисининг ўринбосари юридик фанлари номзоди, доцент Марат Ғуломов ва Республика Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг бўлим бошлиғи, тарих фанлари номзоди Содиқ Мўминовларнинг «ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ» номли мақоласидан олинди.

Мухтарам хонимлар ва жаноблар!

Фарғона вилоятида тобора авж олиб кетаётган Коррупция жинояти ҳақидаги шошилинч хабарни «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракатининг 17 июнь куни мурожаатнома қабул қилиб, 20 нафар фаоллари имзолаган юқорида номлари бирма-бир тилга олинган матбуотлар, давлат ва нодавлат. ташкилотларидан ташқари, Республика Вазирлар Махкамасига, Бош вазир Ш.Мирзиёевга, Республика бош прокуратурасига, Омбудсман Сайёра Рашидовага, Олий Мажлиснинг Матбуот кўмитасига, Республика Миллий Хавфсизлик Хизмати кўмитасига, Парламент қошидаги хукумат комиссиясига, Республика Олий хўжалик суди раисига, Республика Ички Ишлар Вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигига, Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмитаси раиси Акмал Саидовга, Ўзбекистон Ҳалқ Демократик Партияси Марказий Кенгашига, «Фидокор» Миллий Демократик партияси Марказий Кенгашига, «Адолат» социал демократик партияси Марказий Кенгашига, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашига, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати — Ўзбекистон либерал демократик Партияси Марказий Кенгашига, Республика Адлия вазирлигига, Республика Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига, Фарғона вилоят прокуратурасига, Фарғона вилоят ҳокимиятига барча-барчасига буюртма хат орқали юборилганди.

Ушбу мурожаатнома қуйидаги жумлалар билан бошланганди:

«Республика «Моҳият» газетасининг 2005 йил 3 июнь кунги 22-сонида журналист Кумуш Мирзакаримованинг «Таассуф: Яхшилик қўлингдан келмаса, ёмонлик қилма» рукни остида «ТАН ОЛИШ МАШАҚҚАТИ» Фарғона вилоят прокурорининг собиқ ўринбосари Маъруф Усмоновга» номли танқидий мақоласи чоп этилди. Ушбу мақолада Фарғона вилоят прокурорининг собиқ ўринбосари, Қўқон шаҳар Хокими, сенатор Маъруф Усмоновнинг жиноятлари ҳақида нафақат Фарғоналиклар, балким бутун бир Ўзбекистонликлар хабардор бўлган, ўз вақтида Марказий матбуотларда чоп этилган танқидий мақолаларида, фельетонларида ёзилган далиллар тўплами баён қилинган холос».

Ушбу мурожаатномада сенатор Ноъмонжон Омоновнинг давлат мулки хисобланмиш ерларни ҳаром бойлик орттириш мақсадида талон тарож қилганлик фактлари бирма бир баён қилинган.

Шунингдек Олтиариқ туманида яшовчи Х.Юсупов 2004 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодировга шикоят ариза ёзган. У ўз аризасида «Ўзбекистон» ширкат хўжалигида текшириш ўтказиб, ширкат хўжалиги мансабдор шахслари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний ҳатти-харакатларга бархам беришни сўраган. Унинг Республика бош прокуратурасига юборган аризаси Олтиариқ туман прокуратурасидан прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимига 19 август кунги 1р-2О04 сонли хат орқали юборилган.

Ушбу ариза прокуратура хузуридаги солик ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган. Ширкат хўжалигида текшириш ўтказишга рухсат сўраб 2004 йилнинг 23 август куни 12-1-264-сонли хат орқали Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Фарғона вилоят худудий комиссиясига мурожаат қилинган.

Шундан сўнг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги устидан Республика Бош Вазирига ёзилган шикоят хат юзасидан вилоят хокимлиги гуруҳ рахбари И.Отахўжаев, вилоят хокимлигии мутахассиси М.Ёқубов, Фарғона вилояти МЧЖ «Водий» аудиторлик ташкилоти аудитори Маъруф Абдурасуловлар томонидак текширишлар ўтказилган. Ўтказилган текшириш якуни бўйича Фарғона вилояти МЧЖ «Водий» аудиторлик ташкилоти аудитори Маъруф Абдурасулов томонидан маълумотнома расмийлаштирилиб имзо чеккиб мухр босилган.

Ушбу маълумотномада «Ўзбекистон» ширкат хужалиги раиси Ҳамдамов Расулнинг жиноий кирдикорлари, давлат мулкининг жуда катта миқдорда талон-тарож қилганлик холатлари, текшириш натижалари бўйича тузилган ва юқорида тўлиғича кўчириб баён қилинган маълумотнома вилоят хокиминииг 2004 йил 2 сентябрь кунги рақамсиз кўрсатмасига асосан қонуний чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Бу ҳақда бўлим бошлиғи М.Баннопов Олтиариқ туман прокурори Р.Камоловга ва Х.Юсуповга 2004 йил 30 сентябрь кунги 12-1-300 —сонли алоқа хатида маълум қилган бўлсада қонунбузар амалдорга унинг ҳомийси Ноъмонжон Омоновдан қўрқиб ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги баён қилинганди.

Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2002 йил 5 февраль куни Ҳалқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 2- чақириқ IХ сессияси бўлиб ўтган эди. Ушбу сессияда «Вилоятда қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ва олдини олиш юзасидан» қарор қабул қилинди ва «Жамоат, нодавлат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш идоралари орқали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларда ўз ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан даъвогарлик хиссини шакллантиришга оид» Харакат дастури тасдиқланганди.

Бу дастур кенг жамоатчилик ўртасида мухокама қилиниб, амалий иш бошланганлиги, бу ҳақдаги мақолаларни ва ҳаракат дастурини «Адолат йўли» газетаси 2002 йил 1 март куни 395-сонида тўлиғича чоп этганлиги ҳам баён қилинганди.

Давлат рахбарининг мана шу олиб бораётган сиёсатига зид равишда фаолият юритаётган Олтиариқ тумани Ғайрат Қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси, депутат Холида Жабборова, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собир, маҳаллий депутат тадбиркор Зулфиқаҳҳор Мавлонов, «Эшонмаҳалла» маҳалласи посбони Аҳмад ва бошқа кимсаларнинг жиноий кирдикорлари мурожаатномада бирма-бир баён қилинганди.

Ж у м л а д а н:

«Ғайрат» кўчаси 4 уйда яшовчи 4 нафар вояга етмаган гўдакнинг онаси Охунжонова Ойдиной турмуш ўртоғи Охунжонов Вохиджонни маҳаллий депутат Зулфиқаҳҳор Мавлонов бошчилигидаги уюшган жиноятчилар томонидан аёвсиз калтакланганлиги, ҳанузгача суд тиббий экспертизадан ўтказилмаётганлиги ҳақида 2005 йил 18 май куни вилоятдаги барча маҳаллий ва маъмурий органлар рахбарларига, жумладан Вилоят ИИБ бошлиғига, Фарғона вилоят ҳокимига, Вилоят прокурорига, Вилоят МҲХ бошлиғига, Олтиариқ туман ИИБга, Олтиариқ туман хокими А.Абдуллаевга, Олтиариқ туман прокурори Р.Камоловга, Олтиариқ туман МХХга, Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғига шикоят аризаси ёзиб буюртма хат орқали юборганди. У ўз шикоятида турмуш ўртоғига нисбатан жиноий гуруҳнинг кирдикорларини текшириб, қонуний чора кўрилишини талаб қилганидан сўнг Ойдинойга тухмат уюштириб, 27 май куни жиноятчи депутат Зулфиқаҳҳор Мавлоновга нисбатан товламачилик қилиб 5000 АҚШ доллари олганликда айблаб хибсга оладилар.

Ғайрат Қишлоқ Фуқаролар йиғини раисаси Холида Жабборова Ойдинойни ёш гўдак фарзандларини қаровсиз қолдириб, 27 май куни кеч соат I7дан 28 май кеч соат 23гача вилоят Ички Ишлар бошқармасида ғайриқонуний тарзда хибсда ушлаб турилишига, у ерда коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари асосан Шуҳрат Қосимов томонидан бағоят шармсизларча ҳақоратланишларига, азобланишларига, ҳимоя ҳуқуқидан махрум бўлишига сабабчи бўлди. Чунки Охунжонова Олтинойни турмуш ўртоғи Охунжонов Вохидни 15 май куни маҳаллий депутат Мавлонов Зулфиқаҳҳор бошчилигида 7 нафар кимсалар аёвсиз калтаклаганликлари, юқорида номлари тилга олинган уюшган жиноятчилар ўз жиноятларини хаспўшлаш ниятида ҳеч қандай жирканчликдан қайтмаганликлари ёзилганди.

«Ўзбекистон» ширкат хўжалиги 287 контуридаги 7 гектар ер экин майдонини Х.Мараҳимовга 2001 йил 22 сентябрь кунидан 2010 йил 31 декабрь кунигача қадарли бириктириб берилганлиги ҳақидаги шартномага асосан давлатга пахта сотиш режасини бажариб келаётган бу ижарачининг ерини Ноъмонжон Омонов томонидан ғайриқонуний тортиб олинади. Бу факт бўйича манфаатдор шахс Ш.Марахимов судга жалб қилинмасдан, Фарғона вилоят хўжалик суди раиси ўринбосари М.Обидов раислигида, прокурор Э.Ботиров иштирокида мухокама қилиниб, 2005 йил 22 март кунги 15-05-02\I502-сонли ғайриқонуний ҳал қилув қарори чиқарилган. Ноъмонжон Омоновнинг фуқаро Марахимовга тегишли бўлган ерни Холиқул Ахронқуловни туғилган кунига совға қилиб қарор чиқариб берганлиги юзасидан Фарғона вилоят Адлия бошқармасининг 06 № 1876-сонли 2004 йил 6 сентябрь кунги тақдимномаси чиқарилган.

Лекин хўжалик суди ўзининг ғайриқонуний ҳал қилув қарорини чиқаришда юқорида тилга олинган хужжатларни судга чақиртириб олмаган. Агар судьялар муаммони қонуний ҳал этишдан манфаатдор бўлганларида Марахимовнинг бошқарувидаги ер хўжалик суди ҳал қилув қарорида ёзилганидек тошлоқ ташландиқ эмас, балким азалдан пахта топшириш бўйича давлатнинг махсус рўйхатида турган экин майдони эканлигини аниқлаш имконига эга бўлардилар. Лекин улар ҳақиқатни аниқлашни истамаганлар.

Мирзабеков Азизбек исмли шахс Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибсхонасида назоратчи вазифасида ишлаб, махбусларни аёвсиз калтакловчи вахший сифатида танилган. У Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзабеков Мухторнинг ўғлидир. 2003 йил 31 декабрь куни кеч соат 21ларда Мирзабеков Мухтор ўта маст ҳолатда уйидан милтиқ олиб чиқиб, Олтиариқ тумани Фурқат кўчасида яшовчи Мисиралиев Бахромжонга қарашли хусусий магазин атрофидаги ёш ялангларни отиб ўлдириш билан қўрқитиб уларга қарата ўқ отган. Отилган ўқ магазин светилниги ва эшиги устига теккан.Йигитлар қўрқиб қочишганда у яна бир марта ўқ отган.Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг бу ўта хавфли жинояти ҳақида ўша пайтдаёқ барча маъмурий органларга ва маҳаллий хокимиятларга ёзма аризалар билан мурожаат қилинган.Лекин Мирзабеков Мухторни мушугини пишт дейдиган мард топилмаган.

Ушбу мурожаатнома қуйидаги фикрлар билан якунланганди:

«…Фикримизни якуни сифатида юқоридаги мурожаатномада баён қилинган ҳар бир далил ва фактлар устида жиддий шуғулланиб, Республика матбуотлари вакиллари журналистик суриштирувлар ўтказиб, натижаси юзасидан танқидий мақолалар тайёрлаб, матбуотларда 27 июнь матбуот ходимлари байрами кунигача чоп этишни талаб қиламиз.

Шунингдек Сенатор Ноьмонжон Омонов, унинг Олтиариқдаги қишлоқ хўжалиги бўйича давлатга улкан моддий ва маънавий, иқтисодий зиён етказган уюшган жиноий шериклари Расул Ҳамдамов ва бошқалар, ўз-ўзини бошқариш органи рахбари номига доғ туширган Қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси Холида Жабборова ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собир, Вилоят ИИБ уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходими, ҳақиқий коррупционер Шухрат Қосимов, Марғилон шахар ИИБ ходими Мамадиев Мирзохид, депутат Зулфиқаҳҳор Мавлонов, терговчи Комил Бойматов ва уларнинг шотирлари томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан қўлимизда етарлича маълумотлар бор.

Жиноят ҳақида берган ушбу хабаримиз юзасидан хизмат текширувлари ўтказишни, жиноятлар содир этган ушбу амалдорларни барчасини зудлик билан эгаллаб турган вазифаларидан четлатишни, Зулфиқаҳҳор Мавлоновни депутатликдан чақириб олишни, уларга нисбатан ўтказиладиган хизмат текширувларига шахсан жалб этилишимизни қатъий талаб қиламиз.

Текшириш жараёнларида асосли хужжатларни ашёвий далил сифатида текширувчиларга тақдим этамиз. Текширишлар давомида жиноятлар ҳақида берилган хабарлар, текшириш материаллари бўйича чора кўришни сўраб топширилган маълумотномалар юзасидан ҳеч қандай қонуний чора кўрмаган амалдорлар, хусусан прокурорларга нисбатан қонуний чора кўришни талаб қиламиз.

Текширишлар якуни бўйича барча коррупционер жиноятчиларига нисбатан амалдаги қонунларга асосланиб жиноят иши қўзғатишни, улар томонидан давлатга етказилган жуда катта миқдордаги суммаларни давлат фойдасига ундириб олишни қатъий талаб қиламиз.»

«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ ҳаракати фаолларининг коррупция жинояти ҳақидаги хабари юзасидан тегишли органлардан турли жавоблар кела бошлаган бир пайтда «Қадрият» газетасининг мухбири Ортиқ Саидов қаламига мансуб «ҚИЛИЧДИН, НАЙЗАДИН БЎХТОН ЁМОНДИР» номли бўҳтонларга, тухматларга йўғрилган, ҳақиқатга зид бўлган далилларга таяниб чоп этилган мақоланинг ксеронусхаси қўлимизга тушиб қолди. Шундан сўнг «Қадрият» мухбирига жавоб хати йўллашни ният қилиб турган бир пайтимизда ушбу мақолада тухматчи, бўҳтончи ва бошқа ўта жиддий айблар билан ҳақоратланган Маъмиржон Мисиралиевнинг турмуш ўртоғи Азизахон Ортиқ Саидов номига хат ёзганлигини, юбормоқчилигини айтди. Ушбу хат матнини Сизларни хукмингизга хавола қилишни лозим топдик.

«Порага сотилган мухбир», «Қадрият» газетаси мухбири Ортиқ Саидовга.

Сўзимни салом билан бошламадим. Чунки сиз саломга арзимайсиз. «Қадрият» газетасинииг июль ойи сонида «Қиличидин, найзадин бўҳтон ёмондир» сарлавха остида берилган мақолангизда (бу мақола учун қанча пулга сотилганингиз яққол кўрсатиб турибди) «туҳматчи» дея тилга олинган Мисралиев Маъмирхожига берилган «сифатлар» аслида сиз ҳалол, ишбилармон деб таърифлаган Ҳамдамов Расул, Ҳолида Жабборова, Мухтор Мирзабеков ва Муҳаммадзулфиқор Мавлоновларга тегишли. Аслида «Ўзбекистон» ширкат хўжалигига келган текширувчилар ҳаммаси кўзи кўр, виждони, қалби қурум босган, виждонини пулга сотиб кетадиган, қорани оқ, оқни қора дейишиб, бир нарсалик бўлиб қайтиб кетаверадиган кимсалардир. Сиз ҳам бу ишда иштирок этиб кетдингиз.

Сиз мақтаган «ҳалол инсон» Мухтор Мирзабеков сизни нимага, қанчага сотилганингизни қишлоқда овоза қилиб улгурди. «Қарға қарғани кўзини чўқимайди», «Кўр – кўрни қоронғуда топибди» деган ҳалқ мақоллари айнан сиз ва ўша «ҳалол»лар учун айтилгандай.

Мисралиев Маъмирхожи ўзи ким? «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотини фаол аъзоси, Нобель мукофотининг Номинанти, «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ташкилотининг рахбари Мўътабар Тожибоеванинг яқин сафдоши, маслакдоши.

Мақолангизда шундай жумла бор: «Биз шикоят хати муаллифи М.Мисиралиев билан сухбатлашмоқчи бўлиб, бир неча бор унинг уйига одам юборган эдик. У уйида бўлганлигига қарамай, уч кун мобайнида ҳам хўжаликнинг бошқарув идорасига келмади». Мантиқсизликни қаранг. Шикоятчи айнан хўжаликнинг бошқарув раиси Расул Ҳамдамовнинг жиноий кирдикорлари ҳақида ёзган бўлсада, нима учундир сиз биринчи бўлиб шикоятчининг уйига эмас, балким шикоятда жиноятлари ёзилган кимсанинг ёнига борибсиз.

Қизиқ, уч кун Расул Хамдамов билан нималар қилиб ўтирдиларинг?! Маъмиржон Мисиралиев уч кун ичида уйида бўлганлигини билибсиз, нима учун уйимизга тўғридан-тўғри кириб келмадингиз? Расул Ҳамдамовни «Мисиралиевни уйига одам юбордик, уйида ўтирибди-ю, келмаяпти» деган гапига нечун осонгина ишондингиз?! Ахир Расул Ҳамдамов ўз жиноятларини фош қилиш учун Мисиралиевни чақирмаслигини сезиш учун ўта кучли ақл эгаси бўлиш шарт эмаску.

Сиз келган кунни кейин газетада фикрларини берган шерикларингиздан сўраб суриштирсак сиз одам юбордик деган, лекин ҳеч ким хонадонимга Маъмиржон Мисиралиевнинг ёзган шикоят аризасига биноан журналист келди, чақираяпти» деб айтмаган кунлари, яъни сиз Расул Хамдамов билан оғиз-бурун ўпишиб юрган ўша кунлари Мисиралиев Маъмирхожи уйида эмас, Андижон вилояти Хўжаобод туман жиноят ишлари судида судланувчи Маҳмуджон Холиқбердиевнинг ҳуқуқи ва эркинликлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг вакили сифатида ҳимоя қилаётган энди.

Жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатларга қарши курашувчи бу ташкилот фаолини номини булғаш, матбуотга олиб чиқишингиз сизга жуда қимматга тушади. Мисралиев Маъмирхожи устидан ёзган мақолангиз юзасидан «Порага сотилган мухбир» номли мақола чоп этишни Республика матбуотлари вакилларидан қатъий талаб қиламиз.

Яна мақолангиздаги жумлага қаранг: «Орамизда ҳалол меҳнати билан эл корига яраётган тадбиркорларни, ишбилармонларни кўролмайдиган, уларни устидан ёзмаса туролмайдиган бахил кишиларни борлиги ачинарли».

Сиз таърифлаётган ўша ишбилармонлар аслида жамият бошига тушган қуртлардир. Уларни давлатга, ҳалққа етказаётган зарарларни хисобласа йиллар камлик қилади. Мирзабеков Мухтор «хомий»лари билан тил бириктириб, «Қўрғонча» маҳалла аҳолисидан светга, газга деб 300 хўжаликдан 1000-2000 минг сўмдан пул йиғиб шахсий манфаати учун ўзлаштириб юборди. Кам таъминланган, ночор оилаларга давлат томонидан бериладиган моддий ёрдам пулларини ўзига тўқ оилаларга, ўзига қарашлиларга расмийлаштириб жиноятлар содир этмоқда. Қўлимизда бу ҳақда етарли маълумотлар бор.

Муҳаммадзулфикор Мавлонов ва қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси Холида Жабборовалар (аёл киши бўлатуриб) ўзаро жиноий тил бириктириб, 4 фарзанднинг онаси Охунжонова Ойдинойни қўлига пул ушлатиб ўша пайтни ўзида видео кассетага тасвирлаб “пора олаётганда ушланди” деб тухмат уюштириб, 2 кун ҳеч кимга билдирмай, ҳатто оиласига хабар бермай, хотирасини йўқотадиган дори қўшилган сув ичкизишиб, қамоқда ушланиб турилишига, ҳуқуқи паймол бўлишига сабабчи бўлдилар. Бу жиноят тўғрисида юқори ташкилотга хабар берганлиги учун улар Мисралиев Маъмирхожига атайлаб нотўғри «таъриф» беришган. Сиз қандай йўл билан бўлмасин аризачи билан учрашингиз шарт эди.

Чунки Сизнинг ҳамкасабангиз, сиз каби қинғир ишлар устаси бўлган Фарғона вилоят прокуратурасининг нашри хисобланмиш «Адолат йўли» газетасининг бош муҳаррири, сизга ўзини ҳалоли пок инсон қилиб кўрсатган, аслида давлат мулкини ўмарганлиги учун 7 йил қамалиб чиққан, урушга бориб курашганлиги ҳеч қаерда исботланмаган Ҳолиқул Ахронқуловнинг жияни, Ҳолида Жабборованинг турмуш ўртоғи Алишер Ибодинов ҳам сиз каби коррупциянинг кўғирчоғи эканлиги боис 2003 йил 2 август кунги «Адолат йўли» газетасида чоп этилган «МЕРОС МОЖОРОСИ МУТТАСИЛМИ?» номли ҳақиқатга тўғри келмайдиган мақола чоп этганлиги учун суд орқали жавобгар бўлган.

Лекин у ўз кирдикорларини давом эттириб, Риштон туманлараро фуқаролик судининг судьялари Ҳамидулло Тўхташев ва Ориф Ишматовларнинг жиноий кирдикорлари фош бўлиб, улар муддатидан илгари судьялик лавозимидан четлатилишларига сабаб бўлган мулк можороси бўйича 2005 йил 15 апрель куни ҳақиқатга тўғри келмайдиган, даъвогар Мирзахалим Қосимов ҳақ эканлиги исботланиб турган бир пайтда уни шаъни, қадр қимматини ҳақоратловчи «ЖИГАРИМДАН КЕЧМАЙМАН, ЛЕКИН…» номли мақоласини чоп этди.

Бугун эса Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро фуқаролик судида даъвогар Хуршида Мелиеванинг «Адолат йўли» газетасини ва Фарғона вилоят прокуратураси вакиллари Мухаммаджон Абдуллажонов ва Рахмат Абрурахимовларни ўзини бадном қилувчи, шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эьтиборни ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун рад этиш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган, қадр-қимматни ерга урувчи, ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни матбуотда ва хизмат хужжатларида ёзиб тарқатганлик, конституция билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни бузганлиги орқасидан етказилган маънавий зарар 100 миллион (юз миллион) сўм ва етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси судда кўриш бошланди.

Тез кунларда газетангиз орқали чикиш қилиб, ушбу мақолангиз учун кечирим сўраб, хатога йўл қўйганигизни тан олмасангиз, бошингизга шундай кун тушадики, унда жуда кеч бўлади. Кўр-кўрона, бир ёқлама, бўҳтондан иборат бу мақолангиз учун, Мисралиев Маъмиржонга етказилган маънавий зарар учун сизни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан, шахсан Маъмиржон номидан судга берамиз.

Президент девонига, БМТга ва чет эл журналистларига сизни товламачилигингиз, порага сотилганингиз, виждонсиз одамларни гапини маъқул топиб Маъмиржон ҳақида ёзган номақбул сўзларингиз, шундай ёлғон материал тўплаб матбуотда чоп этиб, яъни 4-хокимиятни халқ орасида обрўсини туширганингиз, матбуотга бўлган ишончни йўқотганингиз учун одил суд олдида жавоб берасиз.

Юқоридаги хадисдан келтирган намунангиз аслида ўзингизга тегишли. Ушбу ёлғон маълумотингиз учун судда жавоб берасиз албатта, лекин охиратда ҳам жавоб беришни ўйладингизми? Сиз учун сўнгги имконият бор. Газетангиз орқали чиқиш килиб, адашганингизни тан олиб газетахонлардан, шахсан Мисралиев Маъмирхожидан кечирим сўрамасангиз, сизни умуман матбуотга яқинлаштирмаслик учун ҳамма ишни қилишга тайёрмиз.

Азиза Мисиралиева”

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАРҒИЛОН ШАҲРИ ЗУҲРО КЎЧАСИ 31 УЙ 31-ХОНАДОНДА ЖОЙЛАШГАН «ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ» ХАЛҚ ХАРАКАТИНИНГ ОЛТИАРИҚЛИК ФАОЛЛАРИ ВА ЖАБРДИЙДАЛАР НОМИДАН:

Гулчехра Ахмадалиева, Валишер Юлдашев, Солижон Бовғонов, Шакархон Марахимова, Ойдиной Охунжонова, Вохид Охунжонов, Мирзаҳалим Қосимов, Саодат Хасанова, Маъмиржон Мисиралиев.

Fuqarolik jamiyati qurishni istamasangiz istovchilarga tusqinlik qilmang

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.