Махбус Мўътабар Тожибоева: «Жаноб президент менинг айбим нимада?»

Снимок,,,,,,,

2004 йил 7 сентябр куни Россия хукумати ташаббуси билан мамлакатда ҳалқаро терроризмга қарши митинг ўтказиш режалаштирилганидан хабар топгач, Россия хукумати ва аҳолисини ўтказаётган митингини қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 сентябр куни Сизга телеграмма юбориб, «Ўтюраклар» клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ташаббуси билан ташкилотимиз фаоллари ва фуқаролар иштирокида «Биз терроризм ва наркобизнесга қаршимиз» шиори остида Олтиариқ тумани марказида 7 сентябр куни пикет ўтказишимиз ҳақида маълум қилдик. 7 сентябр куни ўтказилган пикетда айнан ҳалқаро терроризм ва наркобизнесга қаршилигимиз ҳақидаги ёзувлар ёзилганди.

Лекин бу пикетда қатнашган ташкилотимиз фаоллари ва фуқароларга нисбатан маъмурий иш қўзғатиб, улар суднинг қарори бўйича «Ўзбекистон Республикаси хукумати олиб бораётган сиёсатга қарши бўлган плакатлардаги ёзувларни тарғиб қилганликлари учун” жавобгарликка тортилдилар. Мен хануз билолмайман, бу терроризмга қарши ўтказган ва Россия хукумати билан аҳолисини қўллаб-қувватлаб ташкил қилган пикетимизни нимаси Ўзбекистон Республикаси хукумати олиб бораётган сиёсатга қарши эди. Ўзбекистон Республикаси хукумати терроризмга қарши эмасми?

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент Девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Адвокатларимга – матбуот учун

Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоевадан

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Жаноб Президент! Терроризмга қарши курашиш Ўзбекистон хукумати сиёсатига зидми?

15.11.2005 йил

Мухтарам Ислом Абдуганиевич!

Мен тергов изоляторидаги радио орқали 14 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан музокара олиб бориш учун Москвага борганлигингиз ва иттифоқчилик муносабатлари ўрнатиш учун Россия – Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик битими имзолаганлигингиз ҳақидаги хабарни эшитдим. Шунингдек бу битимни имзолаш тасодифий эмаслиги бу ҳақда 2004 йил 14 июн кунги келишувда атрофлича мухокама қилинганлиги ҳақида ҳам гапирилди.

Бугун 15 ноябр куни сохта айбловлар билан хибсга олинганимга 40 кун бўлди. Шу бугунги кунгача яқинларим билан бирор марта ҳам учрашганим йўқ, чунки рухсат беришмаяпти. Шунингдек, «Ўтюраклар» клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти базасида «Фуқаролик жамияти» халқ харакати ташкил этганлигимиз ҳақидаги баёнотни эълон қилганимизга, яъни ушбу халқ харакатига асос солганимга 230 кун бўлибди.

«Фуқаролик жамияти» халқ харакатига асос солганлигим учун Республика миқёсидаги амалдорлар томонидан ўғирлаб кетилиб, азобли сўроқ саволларга тутилганимга, калтакланганимга, агар «Фуқаролик жамияти» халқ харакати фаолиятига зудлик билан чек қўйишимга, акс ҳолда ўзимни ҳам, яқин жигарларимни ҳам ҳаёти дўзахга айланишига ваъда берилганига 210 кун, яъни ўша мудҳиш 15 апрел куни Тошкентда ўғирлаб кетилганимга роса 7 ой бўлди.

Лекин ушбу мурожаатномамда на ноҳақ қамалганим, на Сиз ҳар бир чиқишингизда алоҳида тўхталадиганингиз Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришга хисса қўшмоқчи бўлиб, «Фуқаролик жамияти» халқ харакатига асос солганим, ушбу саъйи харакатим туфайли ўғирлаб кетилиб, ундан ортиқ жиноятчи, наркоман, кўринишидан хавфли кимсалар эканлиги яққол сезилиб турган нусхаларни рўпарамга териб қўйиб 4 соатдан ортиқ қийноққа солинганим, тахқирланганим ҳақида эмас, Ўзбекистон билан Россия ҳамкорлиги ҳақида Сизга фикримни билдирмоқчиман.

Зеро 2000 йил 17 январ куни қонуний ташкил этилиб, шу бугунги кунгача 50 мингта атрофида ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларига асосан уларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилган ва шунча инсоннинг ҳуқуқий билими ва саводхонлигини оширишга хисса қўшганимиз «Ўтюраклар» клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотини ноқонуний ташкил этилган деб, мени камбағал, бечораларни ҳимоя қилганлигимни эса, ушбу норасмий ташкилотнинг ваколатларидан ғараз мақсадларда, яъни ноқонуний моддий бойлик орттириш ниятида фуқароларни алдаб, уларни ишончини суистеъмол қилиш йўли билан мазкур ташкилот рахбари сифатида суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қатнашиб, ҳуқуқлари бузилган шахсларни ҳуқуқларини тиклашда, уларни ҳуқуқий билими ва савиясини оширишга ёрдам бериш мумкинлигига ишонтириб, уларни алдаб, ўзига бўлган ишончларини суистеъмол қилиб келиб, эвазига уларни пул маблағларини қўлга киритиб ҳамда шахсларга ва уларни яқин кишиларига ҳар ҳил усулдаги зўрликлар ишлатиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан уларни мулкларини қўлга киритиш жиноий фаолияти билан шуғулланиб келган…» дея 13 октябр куниёқ башорат қилганлар.

Фарғона вилоят прокурорининг 1-ўринбосари Ориф Аҳмаджонов эса унинг кирдикорлари ҳақида 18 август куни Сизга телегармма юбориб, вилоят Ички Ишлар Бошқармаси терговчиси, менга ўхшаб сохта айбловлар билан хибсга олинган, ўта вахшиёна қийноқларга солинган махбус Пирмухаммад Ҳайдаров фожеаси ҳақида маълум қилганим ва бошқа кирдикорларига тўсқинлик қилиб, Сизга телеграммалар юбориб фош қилаверганимдан паймонаси тўлганлиги яққол билиниб турган ва ҳар бир қонуний хатти-харакатларим учун ўч олиш вақти етиб келганидан шодланган бу амалдорнинг 5 ноябр кунги “Илтимосномани рад қилиш ҳақида”ги ғайриқонуний қарорида акс этган.

Бу ғайриқонуний қарорда ёзилишича, менга ЖПКнинг 165-моддаси 2-қисми «б» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Менга нисбатан яна қандай моддаларни тақаяптилар ўзлари биладилар. Чунки мен 165 ва 168-моддалардан хабардорман, холос.

Лекин Ориф Аҳмаджонов ўзининг ғайриқонуний қарорида менга нисбатан эхтиёт чорасини ўзгартириш мумкин эмаслиги, чунки ушбу жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов харакатлари давомида айбланувчи Мўътабар Ибрагимовна Тожибоева томонидан содир этилган жиноий харакатлари иш материалларида тўлиқ исботланганини ёзган.

2004 йил 7 сентябр куни Россия хукумати ташаббуси билан мамлакатда ҳалқаро терроризмга қарши митинг ўтказиш режалаштирилганидан хабар топгач, Россия хукумати ва аҳолисини ўтказаётган митингини қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 сентябр куни Сизга телеграмма юбориб, «Ўтюраклар» клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ташаббуси билан ташкилотимиз фаоллари ва фуқаролар иштирокида «Биз терроризм ва наркобизнесга қаршимиз» шиори остида Олтиариқ тумани марказида 7 сентябр куни пикет ўтказишимиз ҳақида маълум қилдик. 7 сентябр куни ўтказилган пикетда айнан ҳалқаро терроризм ва наркобизнесга қаршилигимиз ҳақидаги ёзувлар ёзилганди.

Лекин бу пикетда қатнашган ташкилотимиз фаоллари ва фуқароларга нисбатан маъмурий иш қўзғатиб, улар суднинг қарори бўйича «Ўзбекистон Республикаси хукумати олиб бораётган сиёсатга қарши бўлган плакатлардаги ёзувларни тарғиб қилганликлари учун” жавобгарликка тортилдилар. Мен хануз билолмайман, бу терроризмга қарши ўтказган ва Россия хукумати билан аҳолисини қўллаб-қувватлаб ташкил қилган пикетимизни нимаси Ўзбекистон Республикаси хукумати олиб бораётган сиёсатга қарши эди. Ўзбекистон Республикаси хукумати терроризмга қарши эмасми? Россия хукумати ва аҳолисини қўллаганлигимиз хукумат сиёсатига қарши хисобланганмикан деган шубҳа-гумоним ҳам кечаги хабардан кейин тарқаб кетди.

Жаноб Президент!

Мени фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун олиб борган фаолиятим жиноят, хукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаганим – сиёсатга қарши деб талкин қилинди. Лекин амалда, яъни радиокарнайда янграётган ва барча махбуслар бирдек эшитаётган хабарларда хукуматни сиёсати баён қилинмоқда.

Мени олиб борган ишларим, фаолиятимда эса бу сиёсатга қарши ҳеч қандай харакат бўлмаганди. Мен шу саволга жавоб топишга ёрдам беришингизни сўрайман.

Махбус Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.