Мўътабар ёшлигиданоқ ҳақсизликка, ёлғонларга чидамайдиган, ҳамиша ҳақни ҳақ, ноҳақни ноҳақ деб ўрганган.

Снимок,,,,,,,

Мўътабарнинг ўзига нисбатан қилинган ҳақсизликлар уни инсон ҳуқуқи ҳимоячиси бўлиб тарбияланишига туртки бўлди. Айниқса, ҳаётдаги мавжуд қонунларнинг ишламаслиги, бунинг оқибатида инсонларнинг ноҳақ жабр тортиши, ноқонуний тухматлар билан хибсга олинишларига қарши Мўътабар ҳамиша курашиб келди.

Бу йўлда у оиласини, фарзандини, яқинларини ҳам ўйламаган. Улар учун қийин бўлса ҳам, ўзининг ҳаёти хавф остида қолса ҳам одамларга, кўмак сўраганларга қонун доирасида ёрдам берган. Қатор рахбарларнинг қонунни поймол қилиш холатларини фош қилган. Булар ҳақида мисоллар келтиришимизнинг хожати йўқ. Чунки, унинг ҳақиқат йўлида кураш олиб боришини бутун дунё билади. Шунинг учун ҳам уни энг нуфузли Нобель мукофотига тавсия қилинган ва номинант сифатида тасдиқланган.

Т е л е г р а м м а

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси, 6-уй. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

Нусхаси: Тошкент. Х.Олимжон кўчаси. Ҳалқаро Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

Нусхаси: Тошкент. Ғуломов кўчаси, 67-уй. Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига;

Нусхаси: Тошкент. Оқилов кўчаси, 29-а «Фредом Хаос» Ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

Нусхаси: Тошкент. У.Носир кўчаси, 11-уй 15-хона. «Хюман Райтс Вотч» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

Нусхаси: Тошкент. Чилонзор кўчаси, 82-уй. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига;

Нусхаси: Тошкент. Охунбобоев кўчаси, 26-уй. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасига;

Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча Ҳалқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига;

Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар ва матбуотларига;

Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча Ҳалқаро ва маҳаллий матбуотлар вакилларига;

Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча нодавлат, нотижорат ташкилотларга

М У Р О Ж А А Т

12.11.2005 йил

Биз Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшаб инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатида фаолият юритиб келаётган, хозирда ноҳақдан хибсда сақланаётган Мўътабар Тожибоеванинг яқинлари, опа-сингиллари, фарзанди сизларга мурожаат қилмоқдамиз.

Мўътабар ёшлигиданоқ ҳақсизликка, ёлғонларга чидамайдиган, ҳамиша ҳақни ҳақ, ноҳақни ноҳақ деб ўрганган. Унинг ўзига нисбатан қилинган ҳақсизликлар уни инсон ҳуқуқи ҳимоячиси бўлиб тарбияланишига туртки бўлди.

Айниқса, ҳаётдаги мавжуд қонунларнинг ишламаслиги, бунинг оқибатида инсонларнинг ноҳақ жабр тортиши, ноқонуний тухматлар билан хибсга олинишларига қарши Мўътабар ҳамиша курашиб келди.

Бу йўлда у оиласини, фарзандини, яқинларини ҳам ўйламаган. Улар учун қийин бўлса ҳам, ўзининг ҳаёти хавф остида қолса ҳам одамларга, кўмак сўраганларга қонун доирасида ёрдам берган. Қатор рахбарларнинг қонунни поймол қилиш холатларини фош қилган. Булар ҳақида мисоллар келтиришимизнинг хожати йўқ. Чунки, унинг ҳақиқат йўлида кураш олиб боришини бутун дунё билади. Шунинг учун ҳам уни энг нуфузли Нобель мукофотига тавсия қилинган ва номинант сифатида тасдиқланган.

Мўътабар ўзи кўмак берган кишиларга ҳамиша беғараз, таъмасиз ёрдам берган. Пули йўқ камбағал инсонларни ўз ташкилоти аъзолари билан қўллаб–қувватлаб, уларнинг ишончли вакили сифатида терговларда, судларда иштирок этиб, ҳақ–ҳуқуқларининг поймол бўлишига қарши курашган. Бундай қонун бузилишларга йўл қўйган рахбарларни аямаган.

Мўътабар давлатга, Президентга қарши бормаган. Давлат тўнтариши, Ўзбекистон Конституциясига зид бирор хатти харакатни биз сезмаганмиз. У ҳамиша ҳукумат ва Президент томонидан чиқариладиган қонунлар ва Ҳалқаро пактлар асосидаги қонунларнинг ҳаётда ишлашининг тарафдори бўлган. Бу эса айрим ўз лавозимини суистеъмол қилиб, қонунни менсимасдан бойлик орттиришга, қариндош-уруғчиликка берилган рахбарларга сўзсиз ёқмади.

Уни давлатга, Президентга қарши иш юритишда доим айблашга харакат қилишди. Буни исботи тариқасида уни бир неча марта асоссиз суд махкамаларига тортилганлиги, уни шаъни, қадр–қимматини таҳқирлаб, тухматлар қилингани, автохалокат уюштиргани, уйига ўт қўйилгани, уйидаги хужжатларни йўқ қилиш мақсадида 2 марта ўғирилик уюштирилганлиги ва шунга ўхшаш ҳолатларни мисол келтириш мумкин.

Аммо натижа чиқмагач, нобакор кимсаларни ёллаб, тухмат уюштиришди. Мўътабарга қилган бу тухмати учун ўша нобакорни айрим қонунсиз ишларини ёпиб юборишни ваъда беришди ва Мўътабарни Ирландияга инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг дунё миқёсида бўладиган анжуманга кетишидан бир кун олдин бутун маҳалла–кўйни дахшатга солишиб, саноқсиз машиналар, ниқобли, қуролланган ички ишлар ходимларини жалб қилиб, бутун маҳалла худудини ўраб олиб, қўлга олишди. Одамларга гўёки Мўътабар Тожибоева энг хавфли, дахшатли жиноятчи фикрини уйғотиш учун ҳам шундай вахималарни уюштиришди.

Бизнинг МУРОЖААТНОМАМИЗдан мақсад шуки, хукумат томонидан Ҳалқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакилларидан иборат гуруҳ ташкилланиб, Мўътабар Тожибоевага қўйилаётган айблар чуқур ўрганилса, унга нисбатан бўлаётган ҳақсизликлар ана ўшандагина фош бўлади.

Қийноқларга қарши кураш гуруҳининг вакиллари ўз йўналишлари бўйича бу жиноят ишида қатнашишларини талаб қиламиз. Мўътабар Тожибоевага қўйилган айблов билан хибсда ўтириши шарт эмас. Уни аёллиги, соғлиги яхши эмаслигини хисобга олиб, гаров асосида турмадан судга қадар чиқариш мумкин. Бу қонунда бор. Лекин прокуратура бу масалани қонуний ҳал этмасдан пайсалга солиб келмоқда. Жуда кўп унга нисбатан ва унга ҳамкорлик қилаётган кишиларга ноҳақликлар, зўравонликлар уюштириляпти.

Шунинг учун ҳам биз СИЗЛАРНИНГ кўмагингизга ва бу ишда иштирокингизга мухтожмиз. Бизга яқиндан кўмак берасизлар деган умидда Мўътабарнинг қариндошлари:

1. Эрматова Иноятхон
2. Каримова Дилором
3. Тожибоева Махаррам
4. Қосимова Насиба
5. Тожибоев Шокиржон
6. Тожибоева Мохира
7. Тожибоев Сохибжон
8. Йўлдошева Назира
9. Ибрагимова Фотима
10. Ибрагимов Шавкат
11. Ибрагимова Нигора
12. Умрзақова Мархабо
13. Каримов Шухрат
14. Хўжаева Ибодат
15. Пўлатова Махлиё
16. Мўминов Камолдин
17. Аҳмедова Ойша
18. Солиев Абдуғаффор

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.