Онангни ўзбек қозиси зўрласа додингни кимга айтасан???
Чаласавод, порахўр судьяга қуйидаги саволларни беришга мажбурман.
1. Эй чаласавод судья, қарши аризани қисман рад этамиз деб ёзибсан, қонуний даъво аризани қайси қисмини рад этмадинг?
2. Сен Республика Ички Ишлар Вазирлиги мансабдори Алишер Эргашевнинг укаси Фарғона шаҳар хокими Аваз Эргашевдан ушбу ишни бости–бости қилиш учун қанча пора олдинг–у, қанчасини Фарғона шаҳар прокуратураси вакили Диёр Рўзиевга бердинг?
Онангни ўзбек қозиси зўрласа додингни кимга айтасан???
Фарғона шаҳар Қувасой кўчаси 53–уй Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция судлов ҳайъатига ва адвокатларимга;
Нусхаси: Тошкснт шаҳар Матбуотчилар кўчаси 6–уй;
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига;
Нусхаси: Тошкент шаҳар Матбуотчилар кўчаси 32–уй. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Махкамасининг “Ҳалқ сўзи” газетасига
Фарғона шаҳридаги 10–сонли тергов хибсхонаси махбусаси Мўтабар Тожибоевадан
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ ВА ОЧИҚ ХАТ
14.01.2006 йил
Фарғона судьялари ҳанузгача мафияга хизматкорликни давом эттиришмоқда. Мен чаласавод ва порахўр – Фарғона туманлараро суди судьяси Ҳақназар Маназаровнинг чаласаводларча чиқарган 27–ноябрь 2005 йил кунги ғайриқонуний қарорини зудлик билан бекор қилиб, уни судьялик вазифасидан четлаштиришни талаб қиламан.
Бу ғайриқонуний қарорни қонунга зид эканлигини яхши билган порахўр судья ушбу қарорни чиқаришда ФПКнинг 1, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 15, 18, 20, 23, 34, 40, 41, 46, 47, 57, 61, 182 ва шунга ўҳшаш ўнлаб моддаларини ўта қўпол равишда:
Жумладан: Чаласавод судья ўзининг ғайриқонуний ҳал қилув қарорида «Жавобгарлар М.Мамажонова, Х.Мамажонова, А.Мамажонов, Қ.Хошимов, М.Тожибоевалар Фарғона шахар хокимияти, Фарғона шаҳар хокими, Фарғона шахар марказий шифохонасининг васийлик ва ҳомийлик ҳайъати, Маъмудова Раъно ва Абдуназаров Қаҳрамонларга нисбатан қарши даъво аризаси тақдим қилиб Қарши даъво аризасини қувватлаб қарши даъвода ва суддаги кўрсатмаларида Фарғона шаҳар Маориф кўчаси 111–уй ер майдони Аҳмаджонов Мусога ажратилганлигини, 1991 йилда ер майдони қонуний расмийлаштирилмаган ҳолда Мамажонов Абдулла томонидан солиб олинганлиги, 1992 йилдан бошлаб шу ер майдонида биргаликда қурилиш ишлари олиб борилганлигини, 2 қаватли, 4 хонадан иборат бўлган уй, ҳаммом, хожатхона, ошхона қурилганлигини, дарвоза тепасидаги З хонаси чала бўлганлигини, 2002 йилда низоли уйга кўчиб боришганлигини, шу вақтдан буён яшаб келишаётганлигини, коммунал тўловларини тўлаб келишаётганлигини, Фарғона шахар хокимиятинииг низоли уйга Аҳмаджонов М.нинг эгалик ҳуқуқини белгилаши нотўғри эканлигини, Аҳмаджонов М. уй жойга мухтож эмаслигини, уларда эса бошқа уй–жой йўқлигини билдирди деган».
Аслида бу порахўр судья Маназаров Мамажоновларнинг уй низоларидан тўлиқ хабардор. Ҳаттоки мен билан сухбатда Абдуназаров Қаҳрамоннинг ҳатти – харакатлари нотўғри эканлигини гапирганди.
Лекин у Мамажонова Муборак ва Мамажонов Абдуллаларни никоҳни бекор қилиш ҳақида фуқаролик ишини кўриш пайтида ҳам Мамажонова эрининг аёвсиз калтаклашлари орқали бош мия чайқалиши жарохатини олгани, ўзини ўзи ҳимояқила олмаслиги, унинг ҳимоячиси мен эканлигимни кўриб била туриб, Мамажонова Муборакни алдаб, умуман бирга яшамаётган эр–хотинларни ярашиб олдин дея сохта хужжат ёзишга алдов билан мажбурлаган.
Унинг даъвогарлар Маҳмудова, Абдуназаровлардан ҳамда Эргашевлар мафиясининг вакили Фарғона шахар хокими – жавобгар Аваз Эргашевдан олган пораси эвазига хужжатларни сохталаштиришни давом эттирган.
Жумладан: ФПКнинг 61–моддасига асосан мен даьвогар сифатида далилларни таъминлаш тўғрисида (ФПК 62–модда) ариза бериб, 2005 йил 27–апрел кунги Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди чиқарган ҳал қилув қарори ҳамда ушбу низоли уйга алоқадор бўлган 1 284/2005–сонли фуқаролик иши хужжатларини тўлиғича ишга олиб, далилларни таъминлаш масалалари бўйича ажрим чиқаришни талаб қилгандим.
Лекин бу аризамга ҳуқуқий бахо бермаган. 1–284/2005–сонли фуқаролик иши далил сифатида олиб ишга қўшилса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24–сентябр кунги “Якка тартибда кўрилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида” гн қарорига бўйсунишга мажбур бўлиб қолишини билгани учун бу аризани оқибатсиз қолдирган.
Бундан ташқари 5–июл куни Маҳмудова Раъно уйдан кўчириш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилган. Биз эса 16–август куни Фарғона шаҳар Марказий шифохонасининг васийлик ва ҳомийлик ҳайъатининг 2005 йил 20–май кунидаги 2–сонли тавсиясини, хокимиятни 2005 йил 28–май кунги «1955 йилда туғилган Аҳмаджонов Мусажонга васий этиб Маҳмудова Раънони тайинлаш тўғрисидаги 282–сонли ва 2005 йил 24–июнь кунги «Турар жойларни эгалик ҳуқуқи асосида рўйхатга олиш тўғрисида»ги ЗЗб–сонли қарорларини, хоким Аваз Эргашев ва Марказий шифохона васийлик ва ҳомийлик ҳайъати аъзоларининг хатти–харакатларини ғайриқонуний деб топиш, уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризани рад қилиш, етказилган маънавий зарар 100 миллион сўм ундириш ҳақида қарши даъво ариза топширганмиз.
Мени 7–октябрь куни қонунга зид равишда хибсга олишди. Лекин июль ойида қўзғатилган фуқаролик иши 7–октябрь кунигача бирон марта суд жарёнида мухокама қилингани ва шахсан мен ҳам, Мамажонова ҳам 7–октябрь кунигача ҳеч қандай кўргазма берганимиз йўқ. Бундан кўринадики, қарорда ёзилган ҳолатларни акс этгиришга асос бўлган суд мажлиси баённомаси сохта.
7–октябгача бир неча марта судга бордик, лекин судья Маназаров олган пораси эвазига жавобгар Фарғона шаҳар хокими Аваз Эргашевни шахсан ўзини судда иштирок этишини талаб қилганимиз учун, уни судга чақира олмай ишни кўрмаган. Оддий бир шахар хокимини август ойидан бошлаб октябргача судга жалб қила олмаган суд қанақасига мустақил бўла олади.
Порахўр судья Маназаров ўзининг 27–ноябрь куни чиқарган ғайриқонуний қарорида, суд фуқаролик ишида тўпланган барча хужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тарафларни баёнини, гувоҳлар кўрсатмасини, прокурор хулосасини тинглаб, даъвогар даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, қарши даъво аризани қисман рад этишни лозим топди.
Фуқаролик иши материалларидан кўринишича, Фарғона шахар хокимлигини 2005 йил 24–июнь кунги эгалик ҳуқуқи асосида рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорига асосан низоли Фарғона шахар Маориф кўчаси 111–уйга нисбатан Аҳмаджонов Мусажоннинг эгалик ҳуқуқи белгиланган. Мамажонова Муборак фарзандлари билан уйга ҳеч қандай хужжат бўлмасдан кириб олиб рўйхатга туришга эришганлар.
Чаласавод, порахўр судьяга қуйидаги саволларни беришга мажбурман.
1. Эй чаласавод судья, қарши аризани қисман рад этамиз деб ёзибсан, қонуний даъво аризани қайси қисмини рад этмадинг?
2. Сен Республика Ички Ишлар Вазирлиги мансабдори Алишер Эргашевнинг укаси Фарғона шаҳар хокими Аваз Эргашевдан ушбу ишни бости–бости қилиш учун қанча пора олдинг–у, қанчасини Фарғона шаҳар прокуратураси вакили Диёр Рўзиевга бердинг?
3. 2004 йил 4 чорак ва 2005 йилнинг 4 ойи, яъни 7 ой давом этган 1–284/2005 сонли фуқаролик ишини кўришда тўлиқ иштирок этиб, муомалага лаёқатсиз Аҳмаджонов Мусо номидаги 1–сонли давлат нотариуси Дилором Болтабоева томонидан 7–482 1–сон билан расмий рўйхатга расмийлаштирилган ишончнома (уй сотиш учун) руҳий касал Аҳмаджоновни руҳий соғлом деб, давлат аҳамиятига эга бўлган расмий хужжатни қонунга зид равишда расмийлаштирилганлигини прокурор вакили Диёр Рўзиев билганди-ку!!.
4. Ўн йилдан ортиқ руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи Аҳмаджонов Мусони номидан, ўзининг номидан Мамажонов Аҳмадни судларга иштирок этишга Фарғона шахар З–сонли давлат нотариал идорасида реестр китобида 3-2647–сон билан регистрация қилинган нотарус Б.Сотволдиев томонидан расмийлаштирилган ишончнома қонунга зид равишда тузилганлигини Диёр Рўзиев суд жараёнида кўрганди-ку!!
5. Хўш, Диёр Рўзиев сен олиб борган суд жараёнида қандай хулоса берди-ю, нотариуслар Дилором Болтабоева билан Б.Сотволдиевлар устидан нима учун жиноят иши қўзғаш масаласини ҳал этмади?
6. Фарғона шаҳар хокимияти 1–284/500 рақамли фуқаролик ишида жавобгар сифатида ўтиб, хокимиятнинг Фарғона шахар Маориф кўчаси 111–уйга нисбатан фуқаро Аҳмаджонов Мусажоннинг эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш ҳақидаги 2004 йил 6–октябрь кунги 886–сонли қарори қонунга зид эканлиги судда исботлаб берилганди-ку!!
7. Нотарал идоралар расмийлаштирган 2 та ишончнома ва Фарғона шахар хокимининг 886–сонли ғайриқонуний қарорини бекор қилгунча қанча курашлар бўлганини Диёр Рўзиев биларди-ку?
8. Сен олган порангни қанчасини прокурор вакилига бердингки, у 1-284/2005–сонли фуқаролик иши хужжатларида уйнинг ҳақиқий эгалари Мамажоновалар эканлигини исботловчи хужжатлар етарли эканлигини билатуриб, сени ғайриқонуний ҳал қилув қарорингга протест киритмади?
9. Сен «Даъвогар Аҳмаджонов Мусажоннинг уйдан кўчириш ҳақида даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгарлар Мамажонова Муборак, Мамажонов Акрам, Фарғона шаҳар Маориф кўчаси 111–уйда рўйхатга турганликлари ноқонуний деб топилсин ва жавобгарлар Фарғона шаҳар Маориф кўчаси 111–уйдан мажбурий кўчирилсинлар.
Жавобгарларнинг қарши даъво аризасининг Маънавий зарарни ундириш ҳақидаги қисми рад этилсин. Қарши даъвони васийликни бекор қилиш ҳақидаги қисми кўрмасдан қолдирилсин» деб 27–ноябр куни ғайриқонуний қарорни нафақат ўқиб бермагансан, балким сенга Мамажонова 14–декабрь куни телеграмма юбориб, қандай ҳал қилув қарори чиқарганингдан бехабарлиги, чиқарилган ҳал қилув қароридан бир нусха талаб қилгандан кейингина 27–декабрь куни чиқарган ғайриқонуний қарорингдан беришга мажбур бўлгансан.
Унгача бу ғайриқонуний қарордан на Мамажонова, на менга юбормай туриб, “Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирди” дея қарорингни ижрога қаратгансан.
16–август куни “Қарши даъво ариза”мизда «Шунингдек рахбарларнинг ғайриқонуний хатти–харакатлари туфайли Мамажоновларнинг Конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги учун етказилган маьнавий зарар ва Абдуназаров Қаҳрамон томонидан Мўътабар Тожибоевани ва Мамажоноваларни бадном қилувчи, шаън, қадр–қиммат ва ишчанлик обрў–эътиборни ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун рад этиш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган, қадр–қимматни ерга урувчи, ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни хизмат хужжатларида ёзиб тарқатганлиги натижасида конституция билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни бузганлиги орқасидан етказилган маънавий зарар 100 миллион сўмни жавобгарлардан ундириб беришни талаб қиламиз» деганмиз.
Биз Қаҳрамон Абдуназаров ҳақорат қилди деб ҳеч қайси хужжатда айтмаганмиэ. Қарши даъво аризамиздаги юқорида баён қилганимиз ҳолатни тасдиқлаш, исботлаш мақсадида Қаҳрамон Абдуназаровни 2004 йил 23–ноябр куни вилоят Адлия бошқармасига ёзган аризасини илова қилганмиз.
Бу тухмат аризада қуйидагилар ёзилганди:
«… Хозирги кунда суд давом этмоқда. Мамажонова Муборакнинг ишончли вакили «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқлари ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева ўз оғзига зрк бериб, бизни уйимизда оила аьзоларим билан ҳақоратлади. Мени камерага қамаб кетаман деб қўрқитди… Лекин ўзини журналист деб билиб туриб шу қонунни билиб туриб қўпол равишда бузиб, мижозларини уйига бориб маҳалла комитети ходимларини, маҳалла аҳолисини ўртасида жанжал қилиб мени ҳақоратлаб, менга ҳеч кимнииг кучи етмайди, қаерга бориб ариэа ёзсанг ёзавер, деб бизни ҳақоратлаган.
Мўътабар Тожибоева бўламан деб ўз мансабини ва исми шарифини суистемол қилиб катта гапирди. Мени ҳақоратлаб сўккан пайтда қўшниларим, турмуш ўртоғим бор эдилар. Уларни гувоҳ сифатида тақдим этаман. Улар тасдиқлаб имзолашади. Мўътабар Тожибоева ўзини худо деб билиб қонунларни назар писанд қилмай, тилига эрк бериб, шаллақилик қилса, у қандай журналист бўлиши мумкин? Бу аёлга ҳам хукуматимизнинг қонун қоидалари бордир…» дея ёзган.
Чаласавод судья Абдуназаров Қаҳрамон Мўътабар Тожибоевани устидан ёзган аризасида ҳақорат сўзлари борлиги тасдиқланмади деб хулоса чиқарган.
1. Мен Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция судлов ҳайъатидан чаласавод ва порахўр судья Ҳақназар Маназаровнинг 27–ноябрь кунги чиқарган ғайриқонуний қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан ҳал қилиш учун 1-284/2005–сонли фуқаролик иши хужжатларини ишга қўшиб кўриш учун холис, беғараз, ҳалол–пок судьяга беришни сўрайман.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш Олий малака комиссиясидан судялар Салоҳиддин Розиқов ва Ҳақназар Маназаровларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид равишда порахўрлик илинжида ғайриқонуний хатти–харакатлар содир этганликлари юзасидан Мамажоноваларнинг мулкий низоси юзасидан Президентга юборилган аввалги телеграммаларни ҳам қўшиб, важларни атрофлича текшириш учун махсус комиссияни Фарғонага юборишларини, қонунбузар судьяларни иш фаолияти юзасидан хизмат текширувлари ўтказиб, Мамажоноваларни 21–декабрь кунги юборган телеграммалари юзасидан ҳам қонуний қарор қабул қилиб, порахўр, чаласовод судьяларни муддатидан аввал судьялик лавозимидан бўшатишларини сўрайман.
3. Апелляция судида шахсан ўзимни иштирокимни таъминлашларингизни сўрайман. Бу қонуний талабларим бажарилмаса порахўр судьяларга қарши муносабатимни билдириш учун тергов изоляторида расман «очлик» эълон қиламан.
Махбус – даъвогар Мўътабар Таджибаева
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish