Прокуратура тизимининг фитналари юзасидан мени масалам юзасидан халқаро экспертлар ва кузатувчилар ажратишларингизни сўрайман

Снимок,,,,,,,

Мен хали хибсга олинмасимдан аввал, яъни 7 октябр куни ушбу жиноят иши хажми катталиги ва мураккаблигини инобатга олиб тергов гуруҳи тузилган экан ва жиноят иши 13 жилддан иборат 4000 варақдан ортик 5000-5500 бетдан иборат бўлган жиноят иши билан қачон синчковлик билан танишиб чиқди?

Ўта мураккаб ва хажми катта жиноят иши материаллари билан танишиб бўлганлигим ҳақидаги сохта баённомага имзо чектириш учун келган терговчи Илхом Валиев 13 январ куни тергов хибсхонасига кундуз 15.30да келиб 16.40да қайтиб кетган бўлса, вилоят прокурори ўринбосари Ориф Аҳмаджонов томонидан тасдиқланиб, имзо чекилган ва мухр босилган айблов хулосасини терговчи Ислом Мирзалиев 14 январ куни кундуз соат 12.00 да тергов хибсхонасига олиб кирган. Прокуратура амалдори мураккаб ва катта хажмли жиноят иши материаллари билан нима учун синчковлик билан танишмай туриб тасдиқлади?

Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоевадан

ТАКРОРИЙ АРИЗА

Тошкент. Шевченко кўчаси 6 уй. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги Ваколатхонасига

Нусхаси: Республика Бош прокурори Р.Қодировга

Нусхаси: Адвокатларимга

14.01.2006 йил

Мен бугунни ўзида Сизларга такрорий ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўляпман

Чунки мен жиноят иши материаллари билан тўлиқ танишиб чиқишимга қонун бўйича имконият яратиб беришларини сўраб Фарғона вилоят прокурори А.Холмахматов номига 13 январ куни эрталаб ариза юборган эдим.

13 январ куни кундуз соат 1540да Фарғона вилоят прокуратураси терговчиси Илхом Валиев адвокатим Хусан Махбубов билан тергов хибсхонасига келишди ва Илхом Валиев жиноят иши материаллари билан танишиб бўлганлигим ҳақидаги баённомани олиб келиб имзо чекиб беришимни сўради.

Мен 27 декабрдан 12 январ кунигача атиги 38 соат жиноят иши материаллари билан танишганимни, жиноят иши кенг қамровли, мураккаблиги боис 38 соат менга етмаганлигини, фақатгина 10 фоиз материаллар билан танишишга улгурганимни билдириб, мени ЖПКнинг 46, 375, 376 моддаларидаги ҳуқуқларимни бузмасликларини талаб қилиб, жиноят иши материаллари билан тўлиқ танишиб бўлгач, ЖПКнинг 377-моддасига биноан бир нечта масалада илтимоснома киритишимни расман ёзиб имзо чекдим.

Лекин бугун 14 январ куни кундуз соат 1230ларда вилоят прокуратураси терговчиси Ислом Мирзалиев тергов хибсхонасига келиб, ҳеч бир адвокатимнинг иштирокисиз мендан 20 миллион сўмга яқин моддий зарарни ундириш ҳақидаги вилоят прокуратурасининг даъво аризасини ва 14 январ куни вилоят прокурорининг ўринбосари Ориф Ахмаджонов имзо чекиб тасдиқлаган айблов хулосасини менга топшириш учун келди.

Мен Ислом Мирзалиевга вилоят прокурори номига жиноят иши материаллари билан тўлиқ танишиб чиқишимга имконият яратиб беришини сўраб ариза ёзганлигимни айтдим. Ислом Мирзалиев бу қонуний талабимни эшитгач қайтиб кетишга мажбур бўлди. Унинг қўлидаги айблов хулосаси умуман инсон зоти ўқий олмайдиган майда харфлар билан ёзилган экан.

Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Ориф Аҳмаджонов Жиноят Процессуал Кодексини яхши билмас экан. Агар бу амалдор ЖПКни яхши билганида эди 384-модда талаблари терговчилар томонидан ўта қўпол тарзда бузилганлигини билган бўларди.

Чунки ЖПКнинг 384-моддаси 10-банди талаблари тергов жараёнида ўта қўпол тарзда бузилиб, тергов синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилмаган, тергов фақатгина мени қоралаш мақсадида бир томонлама олиб борилган.

Шунингдек 384-модда 12-банди талаблари ҳам ўта қўпол равишда бузилиб, тергов гуруҳи ушбу Кодекснинг жуда кўплаб моддалари талабларига риоя қилмаганликлари жиноят иши материалларида аниқ равшан кўриниб турибди.

Вилоят прокурорининг ўринбосари Ориф Аҳмаджонов терговчидан айблов хулосаси билан келган жиноят ишини ЖПКнинг 385-моддасига кўра кўпи билан беш суткада кўриб чиқиб, ундан кейингина айблов хулосасини тасдиқлаши керак эди.

Мен хали хибсга олинмасимдан аввал, яъни 7 октябр куни ушбу жиноят иши хажми катталиги ва мураккаблигини инобатга олиб тергов гуруҳи тузилган экан ва жиноят иши 13 жилддан иборат 4000 варақдан ортик 5000-5500 бетдан иборат бўлган жиноят иши билан қачон синчковлик билан танишиб чиқди?

Ўта мураккаб ва хажми катта жиноят иши материаллари билан танишиб бўлганлигим ҳақидаги сохта баённомага имзо чектириш учун келган терговчи Илхом Валиев 13 январ куни тергов хибсхонасига кундуз 15.30да келиб 16.40да қайтиб кетган бўлса, вилоят прокурори ўринбосари Ориф Аҳмаджонов томонидан тасдиқланиб, имзо чекилган ва мухр босилган айблов хулосасини терговчи Ислом Мирзалиев 14 январ куни кундуз соат 12.00 да тергов хибсхонасига олиб кирган. Прокуратура амалдори мураккаб ва катта хажмли жиноят иши материаллари билан нима учун синчковлик билан танишмай туриб тасдиқлади?

Мен яна такрор айтаманки, менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистонлик ҳур фикрли, фаол фуқароларни, жасоратли журналистларни, инсон ҳуқуқи ҳимоячиларини овозини ўчириш, қўрқитиш ниятида расмийлаштирилган сохта айбловдир.

Шунинг учун Прокуратура тизимининг фитналари юзасидан мени масалам юзасидан халқаро экспертлар ва кузатувчилар ажратишларингизни сўрайман.

Махбус Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.