Жиззахда суд ижрочиси пора билан қўлга тушди
Жиззах шаҳрида суд ижрочиси бўлиб ишлаб келган, вилоятнинг Зарбдор туманида яшовчи Ином Эшбеков шу йил Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари томонидан пора билан қўлга олинди.
Эшбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жинояткодексининг 210-моддаси «в» банди («таъмагирлик «) бўйича айблови эълон қилинган.
Айни пайтда айблов юзасидан тергов-суриштирувлар ишлари олиб борилмоқда.
Суд томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонуний ижроси учун жавобгар бўлган Ином Эшбеков, маълумотларга кўра, ўз манфаатини кўзлаган ҳолатда иш юритган.
Эшбековга қўйилаётган айбловлар ўз тасдиғини топган тақдирда у 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бироқ суд ижрочисининг яқинлари ўзбек фемидаси марҳаматидан умид қилмоқда.
“Шу ой чиқадиган амнистияга мувофиқ ўғлимга енгил жазо тайин қилинади, деб умид қилиб турибмиз”, – дейди Ином Эшбековнинг отаси Улуғбек ака.
Ўзбекистон сенаторлари томонидан 8 декабрь – Конституция куни муносабати билан эълон қилиниши кутилаётган амнистия жиззахлик суд ижросига нисбатан қўлланиш-қўлланилмаслиги ҳозирча номаълум.
Эшбеков устидан маҳкаманинг илк мажлиси қайси куни бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.
Fikr bildirish