Туғилган кунингиз билан, “президент” Каримов!

“Ўтюраклар” талабалар ҳаракати инсон ҳуқуқлари бузилиши муаммоларига лоқайд бўлмаган ёшларни бирлаштириш мақсадида 2012 йилнинг январь ойида ташкил этилган.

Биз ўзимизнинг дастлабки норозилик намойишимизни Европа ҳамжамияти ва унинг лидерларига Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муаммолар ҳақида эслатиб қўйиш учун уюштиргандик.

Бизнинг бу кунни танлашимизга сабаб – 1938 йилнинг айнан шу кунида, бизнинг фикримизча, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аксар қонунбузарликлар учун масъул бўлган мамлакат президенти Ислом Каримов туғилган.

http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=sd7YYhPmy7Q

Бу йил биз сўнгги 24 йил мобайнида мамлакатни бошқариб келаётган ва, кўпчилик экспертлар фикрича, жаҳондаги энг шафқатсиз ва коррупцияга ботган лидерлардан бири бўлмиш ўзбек диктаторининг 75 ёшга кириши муносабати билан яна махсус тадбирлар уюштирмоқчимиз.

Мана, бахтсиз ва ҳалокатли 24 йилдан буён Ўзбекистон Каримовнинг диктаторлик бошқаруви остида ситам чекмоқда, бу йиллар мобайнида дунё Ўзбекистон расмийлари томонидан амалга оширилган кўплаб қийноқ, қотиллик ва ноқонуний таъқибларга гувоҳ бўлди. 2005 йилдаги Андижон воқеалари Ислом Каримов диктатураси томонидан содир этилган мудҳиш жиноятларга ёрқин мисол бўла олади.

Биз ҳаммангизни ҳеч бўлмаганда яна бир бор журналист ва документалист Майкл Андерсеннинг “Ўзбекистондаги қирғин” фильми трейлерини кўришга ҳамда ўша мудҳиш воқеалар ҳақида маълумот тарқатишга даъват этамиз. Бу 2005 йилда Андижонда содир этилган қирғин ва Ўзбекистонда давом этаётган қатағон ҳақидаги биринчи тўла метражли фильм (80 дақиқа) бўлганди.

Ўша куни биз билан бирга бўлинг, чунки сиз ва биз фақат ҳамжиҳат бўлиб диктаторга қарши кураша оламиз.

Сиз трейлерларни қуйидаги ишоратлар орқали кўра оласиз:

Рус тилида

http://www.youtube.com/watch?v=W1fmrb3pw78

Ўзбек тилида http://www.youtube.com/watch?v=9Hd1LyTN8Q8

Инглиз тилида

http://www.youtube.com/watch?v=kRgFs0ZWO60

ТРЕЙЛЕРЛАРНИ ШУ КУНГАЧА 97 000 КИШИ КЎРИБ УЛГУРГАН – КЕЛИНГ, КУЧИМИЗНИ ЖАМЛАБ, “ПРЕЗИДЕНТ” КАРИМОВНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИГАЧА КЎРИШ СОНИНИ 100 000 ТАГА ЕТКАЗАЙЛИК!

МУҲИМ

Мазкур трейлерлар ишоратини ўз дўстларингиз билан электрон почта, Twitter, Facebook ёк и ВКонтакте орқали ўртоқлашар экансиз, сиз Ислом Каримов Ўзбекистони ҳақидаги ҳақиқатнинг омма орасида тарқалишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз. Адолат нарса-ҳодисалар ҳақиқатини билишдан бошланади.

Агар сиз инсон ҳуқуқлари масалаларига қизиқсангиз ва бу ҳақ-ҳуқуқлар учун биз билан биргаликда курашишни истасангиз, марҳамат қилиб, fieryhearts.paris@gmail.com манзилимизга мактуб йўлланг.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.