Ўзбекистонлик қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятини қайтадан бошлади

Маълумки, 2010 йили Қозоғистонда 29 нафар ўзбек қочқини ноқонуний равишда ҳибсга олинганидан сўнг Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти вакиллари томонидан Қочқинларни қутқариш қўмитаси тузилганди.

Қўмита бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида фаолият олиб борган ва юқорида зикр этилган қочқинлар қонунга хилоф тарзда Ўзбекистонга экстрадиция қилинганидан кейин тарқатиб юборилганди.

Бироқ Ўзбекистонда одамларни диний-сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиш вақт ўтган сайин камайиш ўрнига авж олиб бораяпти, бу эса оммавий ҳибсларга, диндорлар ва сиёсат билан шуғулланган кишиларнинг Ўзбекистонга қўшни бўлган мамлакатлар ва узоқ хорижга қочишига сабаб бўлмоқда.

Мониторинг натижалари давлат ва жамият ўртасидаги зиддият яқин йиллар, балки келажак ўн йиллар ичида сусаймаслигини, билъакс янада кучайиб кетиши мумкинлигини кўрсатаётир. Расмийлар давлатнинг дунёвий асосларини фақат репрессив чоралар воситасида тутиб туришга одатланганлар, айни пайтда жамият ўзлигини йўқотмаслик талабларига риоя қилишга уринмоқда.

Ўзбекистонлик қочқинлар атрофидаги муаммо тобора мураккаблашиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролик жамияти вакилларидан иборат бўлган бир қанча фаол, шу жумладан, ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсатшунослар, тадқиқотчилар Қўмита фаолиятини қайта жонлантиришга қарор қилдилар.

Ташкилот номи ҳам ўзгартирилди, эндиликда у “Қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси” деб номланади. Ҳозирги пайтда Қўмита фаолияти шаклланиш босқичида бўлиб, унинг мақсади ўзбекистонлик қочқинлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишида турли йўналишларда кўмак кўрсатишдан иборатдир.

Ҳурмат билан,

Қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аъзолари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading