Ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов устидан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

27 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг кассация судлов ҳайъати Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилоят бўлими раиси Бобомурод Раззоқовнинг ишини назорат тартибида кўриб чиқди ва ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Бу ҳақда “Жараён”га “Эзгулик” вакили Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Дастлабки инстанция судида ҳуқуқ фаолининг жамоатчи ҳимоячиси сифатида иштирок этган Ташановга кўра, Бобомурод Раззоқов устидан ўтган кассация суди ҳарбий дала судларига хос тезкорлик билан ўтказилган ҳамда судда ҳимоя тарафининг барча илтимосномалари рад қилинган.

Хусусан, Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/3-сонли муассасада сақланаётган Бобомурод Раззоқовга қамоқхонада ҳам таҳдидлар давом этаётгани, шунингдек, Бухоро вилоят ИИБ ходимлари ҳатто турмага бемалол кириб боришиб, ҳуқуқ фаолига пўписа қилишаётгани ҳақидаги аризага суд эътибор бермаган.

Аксинча, жазони ижро этиш муассасасида Бобомурод Раззоқов атиги бир ой ичида икки марта қамоқхона тартибини бузгани ва шунинг учун унга нисбатан амнистия акти қўлланилмаслигини билдирилган.

“Касбий фаолияти учун милиция томонидан уюштирилган фитна қурбони бўлган Бобомурод Раззоқовнинг амнистиядан маҳрум қилинишини кутгандик. Бироқ, шуни англаган ҳолда, фаолимизнинг озодлиги учун охиригача курашамиз.

Жаҳон ҳамжамиятининг демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган фаоллари кўмагида Бобомурод ака яна сафимизга қайтади, деб умид қиламиз”, деди “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова.

Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов шу йилнинг 24 сентябрида Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди томонидан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича айбланган.

Раҳмон АБДУЛЛАЕВ

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading