Набижон Жўрабоев озодликка чиқди

2013 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 64/36-сонли муассасада (Навоий шаҳри) сақланаётган 75 ёшли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев озодликка чиқарилди.

“Жараён” мухбири билан сўзлашган Жўрабоев ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинмиш амнистия туфайли озод қилинганини айтди.

“Кайфиятим яхши, соғлиғим жойида. Ўзиям муассасада энг ёши улуғ маҳкум мен эканман. Турма нозирлари ҳам, маҳкумлар ҳам: “Отахон, сизни нега қамашди?” деб ажабланишди. Тақдиримизда бор экан, мана кўриб келдик у ёқларниям”, – деди Набижон Жўрабоев “Жараён” мухбири билан мулоқотда.

Айни пайтда Набижон Жўрабоев озод қилинган куни унинг рафиқаси Феруза Маматовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (Туҳмат) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва у Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан сўроққа жалб қилинган. Маълум бўлишича,  Феруза Маматова «оммавий ахборот воситалари орқали Жиззах вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига туҳмат қилганлик»да айбланаётган экан.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Феруза Маматова устидан очилган жиноят ишини Набижон Жўрабоевга нисбатан таъқибларнинг мантиқий давоми ўлароқ баҳолаб, буни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўзига хос интиқоми сифатида талқин қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Набижон Жўрабоев Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб, 2013 йилнинг 23 августида 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Раҳмон АБДУЛЛАЕВ

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.