Ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов ўзига нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси вакили Шуҳрат Рустамов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг қарийб 8 миллион сўмлик жарима солиш ҳақидаги қарори юзасидан шикоят қилмоқчи.

Ўзбекистон расмий идораларига шикоятлар ёзгани учун жиноий таъқибга дучор бўлган ҳуқуқ ҳимоячисига тергов пайтида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ва 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз) бўйича айблов қўйилганди.

Шу йилнинг 28 ноябрь куни якунига етган маҳкамада, Ш. Рустамовнинг айтишича, 159-модда бўйича айблов олиб ташланган бўлса-да, суд уни тўла оқлаб юбормаган. Альянс фаоли: “Тошкент шаҳар суди адолатсиз ҳукм чиқарди”, деган фикрда.

– Судда иш 100 фоизга бирёқлама кўрилди. Мен берган шикоятларнинг бирортаси кўриб чиқилмади. Охири 159-моддани олиб ташлашга мажбур бўлишди. Менга энг кам иш ҳақининг 100 баробарида жарима солиш билан тугади иш. Бу бизнинг сўмда тақрибан 8 миллион бўлади, – деди бўлиб ўтган маҳкама жараёнини “қип-қизил майнавозчилик” деб атаган ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов.  

Суҳбатдошимизнинг мулоҳазасича, аввал-бошдан ҳуқуқ фаолига 159-модда бўйича айблов қўйилиши уни қўрқитиш мақсадида амалга оширилган.

– Бирор-бир шахс бир варақ қоғозу битта ручка билан қандай қилиб конституциявий тузумга қарши ҳаракат қилиши мумкин? Боз устига, бу расмий идораларга ёзилган шикоятлар бўйича қўзғатилган жиноят иши. Бундан келиб чиқадики, 159-моддани қўйишга на терговчининг, на прокурорнинг – ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмаган. Бу шунчаки қўрқитиш, пўписа, дағдаға сифатида қўйилган модда, – деди Шуҳрат Рустамов.

Ҳуқуқ фаоли фикрича, аслида тергов органлари 139-модда (туҳмат) бўйича жиноий қўзғатишга ҳам ваколатли эмасдилар.

– Прокуратура органларига ёзган шикоятларимиздаги биз келтирган қонунбузарликларни булар туҳмат сифатида баҳолаб, ваколатлари бўлмаган ҳолда, 139-модда бўйича бизга жиноят иши қўзғатишган.

Аслида бизнинг шикоятларимизни кўриб чиқиб, ҳал қилиш ваколати прокуратура органларига берилган. Буни эса терговчи олиб, қарор чиқариб, жиноий иш қўзғатган. Терговчида бундай ваколат йўқ аслида. Бу иш билан терговчи Жиноят кодексининг 206-моддаси талабларини қўпол равишда бузган, – деди Шуҳрат Рустамов.

Ҳуқуқ фаолининг айтишича, расмийлар томонидан ўзига нисбатан жиноий таъқибнинг бошланишига Зомин туман ҳокими устидан шикоят қилган жиззахлик фермер Алиқул Саримсоқов ҳимоясига чиққани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 ноябрь куни Зомин туман суди ҳокимга туҳмат қилганликда айбланмиш фермер Саримсоқовни шартли равишда 3 йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш бўйича ҳукм чиқарганди. Бу иш бўйича Саримсоқовнинг апелляция тартибидаги шикояти ҳам қаноатлантирилмаган ва у шу кунда мазкур ҳукм бўйича назорат тартибида шикоят аризаси топширган.

Ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов ҳам ўзига нисбатан чиқарилган ҳукм юзасидан душанба, 2 декабрь куни апелляция тартибида шикоят аризаси ёзмоқчи.

– Душанба куни ҳукм нусхасини қўлимга беришса, мен апелляция тартибида шикоят аризаси киритаман, – деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Шуҳрат Рустамов ўзига нисбатан ўтказилаётган бу каби таъқиб-тазйиқларнинг “юқорининг буйруғи асосида” амалга оширилганига амин.

– Умумий олганда, Ўзбекистонимизда на прокурор, на судья, на ички ишлар органлари, на адвокатлар мустақил эмас – ҳаммаси тепадан бошқарилади. Кечаги маҳкамада ҳам суд маслаҳатга кириб кетди, биз роппа-роса бир соат кутдик. Сиз булар бир соат ичида: “Қандай ҳукм чиқарсак экан?” деб бош қотирди, деб ўйлаяпсизми? Йўқ! Улар: “Шундоқ-шундоқ бўлди” деб юқорига ахборот берган, юқоридан эса: “Ундоқ қилларинг, бундоқ қилларинг” деб кўрсатма келган, – деди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси вакили Шуҳрат Рустамов.

“Жараён” ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов ишига оид воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

 

Асад БОЙМУРОДОВ

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading