Ўзбекистонлик қийноқ қурбонлари “Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳини туздилар

“Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳи Ўзбекистонда қийноқ қурбонига айланган уч оила ташаббус билан ташкил этилди. Гуруҳ “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти қошида фаолият юритади.

Бу Франциядан Тожибоевлар оиласи, АҚШдан Ортиқовлар оиласи ва Ҳолландиядан Рўзиевлар оиласи бўлиб, улар Ташаббус гуруҳини 24 март – Инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва қийноқ қурбонлари қадр-қиммати таҳқирланишига нисбатан ҳақиқатни қарор топтириш ҳуқуқи халқаро кунида ташкил этдилар.

Тақвимдаги бу кун Сан-Сальвадор архиепископи Оскар Арнульфо Ромеро-и-Гальдамес шарафига танланган. Монсеньёр Ромеро қашшоқлик, ижтимоий тенгсизлик, қотиллик ва қийноқларга қарши курашган. Ўз қарашлари учун архиепискон радикал оқимлар тарафдорлари томонидан таъқиб этилган ва охир-оқибат, ўлдирилган. Бу 1980 йилнинг 24 мартида содир бўлганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари Оскар Ромеро томонидан амалга оширилган ишнинг қиммати ва аҳамиятини эътироф этишиб, архиепископ ўлдирилган кунга янги сана белгилашга қарор қилганлар.

“Монсеньёр Ромеро ҳимоя қилган қадриятларни, унинг инсониятга хизмат қилишга содиқлигини, унинг мулоқотга чорловини ва зўравонликнинг барча шаклларини рад қилганини эътиборга олган ҳолда, БМТга аъзо барча мамлакатлар ва халқаро ташкилотларга бу Халқаро кунни тегишли равишда нишонлаш таклиф қилинади”, дейилади БМТ Бош ассамблеяси резолюциясида.

Халқаро кун, биринчи навбатда, инсон ҳуқуқларини қўпол ва мунтазам равишда бузилиши қурбонларининг хотирасини ёдлаш ҳамда ҳақиқатни қарор топтириш ва адолатни ўрнатиш ҳуқуқининг аҳамияти ҳақида эслатиб қўйиш мақсадида ўтказилади. Бундан ташқари, бу кунда ўз ҳаётини инсон ҳуқуқлари учун курашга бағишлаган ёки бу курашда ҳалок бўлганларга эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

“Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳи “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти бутоқларидан бири бўлиб ҳисобланади ва ўз фаолиятини ташкилот миссиясига мувофиқ равишда олиб боради.

“Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳи ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўйган:

– қийноқ ва зўравонлик қурбонлари билан алоқа ўрнатиш, уларга нисбатан қўлланилган қийноқларни ошкор қилиш бўйича улар билан музокаралар олиб бориш, қийноқлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, Интернетда, шу жумладан, “Жараён” веб-сайтида чоп қилиш учун қийноқлар бўйича материаллар тайёрлаш;

– қийноқ қурбонларининг гуруҳ фаолиятида иштирок этишини таъминлаш;

– Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият кўриб чиқиладиган халқаро анжуманларда қийноқ қурбонларининг шахсан иштирок этишини ташкил этиш;

– келажакда қийноқ қурбонлари учун ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам ташкил этиш;

– Ташаббус гуруҳи вакилларининг “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилган барча тадбирларда фаол иштирок этиши.

“Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳи

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading