Ўзбекистонда ёш йигит мобил телефонида қувғиндаги ўзбек имомлари даъватларини сақлагани учун озодликдан маҳрум этилди

Тошкент вилоятидаги Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 27 ёшли Зоиржон Мирзаевни мобил телефонида қувғиндаги ўзбек имомларининг даъватларини сақлагани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи матбуот марказининг хабар қилишича, Фарғона вилоятига қарашли Риштон туманининг Уймовут қишлоғида яшовчи Зоиржон Мирзаев жорий йилнинг 19 январь куни “Москва-Тошкент” йўналиши бўйлаб кетаётган поезд тўхтаган “Келес” станциясининг божхона хизмати ходимлари томонидан тутиб қолинган.

Зоиржон Мирзаевни тинтаётган пайтда божхона хизмати ходимлари унинг “NOKIA-A3” русумли мобил телефонидан Ўзбекистонда исми зикр этилиши маън қилинган ўзбекистонлик таниқли дин арбоблари Абдували қори, Обид қори, Р.Фахруддинов, Қобил қори ҳамда таъқиқланган диний ташкилотлар фаолиятига алоқадорлик айблови билан 2010 йилдан буён қамоқда сақланаётган журналист Хайрулла Ҳамидов диний маърузалари ёзувини топганлар.

Таниқли ўзбек имоми Абдували қори Мирзаев Андижондаги Жомъе масжиди имоми бўлган, у бир неча йил аввал Тошкентдаги аэропортда халқаро ислом анжуманига кетаётган пайтда ғойиб бўлган. Расмий Тошкент Мирзаевни ваҳҳобийлар етакчиси эканликда айблаб, унинг даъватлари ҳукуматга қарши қаратилганини иддао қилиб келади.

Бу имомнинг тақдири ҳали-ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Ўзбекистон ичидаги баъзи кузатувчиларнинг айтишича, Абдували қори Тошкентдаги аэропортда ўзбек махсус хизмат ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган ва маълум муддат давомида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ертўлаларида ваҳшиёна қийноқларга солинган.

Ўзбекистон ва хорижда машҳур бўлган яна бир дин арбоби Обид қори Назаров Тошкентдаги “Тўхтабойвачча” масжидининг имоми бўлган. Ўз диний қарашлари сабабли у ўзбек расмийларининг таъқибига учраган ва шундан сўнг мамлакатни тарк этиб, Швециядан бошпана олишга мажбур бўлган.

2012 йилнинг 22 февраль куни Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилган. Назаровни ўзи яшаб турган уй подъезди олдида кутиб турган киллер имомнинг бошидан отиб кетган. Назаров икки йилдан зиёд вақт давомида швециялик шифокорлар назорати остида ҳушсиз ётибди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг айблов хулосасига таянган ҳолда ёзишича, Зоиржон Мирзаев мобил телефонини ўтган йилнинг декабрь ойида Россиянинг Самара шаҳрида Қирғизистон фуқароси бўлган бир кишидан 1500 минг рублга сотиб олган ва унда диний даъватлар ёзилганидан хабари бўлмаган.

“Зоиржон Мирзаев намоз ўқимагани ва ҳеч қандай диний амалларни бажармагани учун бу ёзувларнинг таъқиқланганидан хабари бўлмаган”, – дея маълум қилади Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судида ўтган маҳкама чоғида судья К. Муҳамеджонов Зоиржон Мирзаевни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. Аммо судланган ва унинг адвокати чиқарилган ҳукмни адолатсиз деб ҳисоблаб, суд ҳукми юзасидан шикоят аризасини ёзиш ниятидалар.

Аввалроқ “Жараён” Ўзбекистон ҳудуди орқали поездда ватанига кетаётган уч нафар тожикистонлик фуқаро мобил телефонлари ва компьютерларида исломий даъват сақлаганлари учун тутилиб, турли жазо чораларига ҳукм қилинганлари ҳақида хабар қилганди.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистондаги мусулмонлар мамлакат куч ишлатар тузилмалари ходимлари томонидан қаттиқ босимга учрамоқдалар.

Бир кун аввал Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи матбуот маркази Тошкентда мусулмонларни оммавий равишда қўлга олиш амалиёти бошлангани ҳақида хабар тарқатганди. Тажриба қўлга олинган бу кишиларнинг кейинчалик уйдирма айбловлар билан қамалиши ва махсус хизмат ходимлари томонидан қийноққа тутилиши мумкинлигини кўрсатади.

Мубина САФАРОВА

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading