Қозоғистон/Ўзбекистон: Қийноқ қурбонлари ҳали-ҳамон панжара ортида

Париж–17 июнь 2014 йил. Икки йилдирки, Қозоғистон БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси қарорини бажаришдан бош тортиб келмоқда.

Бу мамлакат қийноқлар кенг қўлланиладиган Ўзбекистонга 2011 йили ноқонуний равишда бериб юборилган 29 шахсга хавфсизлигини ошиғич қайтариши ҳамда имкон қадар тезроқ жабрланувчилар ва уларнинг яқинларига товон пули тўлаб бериши лозим.

Шунингдек, Қозоғистон бу шахслар мамлакатдан экстрадиция қилинганидан кейин қийноққа тутилганига оид баёнотларнинг текширилишини ҳам талаб қилиши керак.

 

2010 йил декабрь ойида АСАТ (Ўлим жазоси ва қийноқларга қарши насронийлар ассоциацияси – “Жараён”), бу шахслар Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда уларга нисбатан қийноқ қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистондан бошпана излаган 29 нафар шахс номидан БМТга шикоят аризаси топширганди. БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Қозоғистон зиммасига 29 нафар аризачининг иши кўриб чиқилмагунича уларни Ўзбекистонга қайтариб юбормаслик мажбуриятини юклаган.

Бироқ 2011 йилнинг июнь ойида ўзбекистонлик эркаклар гуруҳи қийноқлар мамлакати бўлмиш Ўзбекистонга қайтариб юборилган, бу эса БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси йўл-йўриқларининг бузилиши эди. АСАТ тақдим этган ҳуқуқий далил-дастакларга таянган ҳолда БМТ қўмитаси 2012 йилнинг июнь ойида Қозоғистоннинг 29 нафар шахсни мажбуран Ўзбекистонга экстрадиция қилганини қоралаб чиқди. Қўмита Остонадан бу шахсларнинг Қозоғистонга қайтарилишини таъминлаш ва уларга керакли товон пулларини тўлаб беришни талаб қилди.

Қозоғистон расмийлари сўнгги йил мобайнида бу шахсларни ҳимоя қилиш учун чора кўришга уриниш у ёқда турсин, экстрадиция қилинган шахсларга қамоқда қийноққа дучор қилинмагани тўғрисида аввалдан тайёрлаб қўйилган баёнотларни мажбуран имзолатиш учун Ўзбекистонга ўз дипломатини ҳам юборганлар. Бироқ шундан кейин АСАТ қўлга олинганлардан бирининг гувоҳлик кўрсатмасини олган. АСАТ аввалда бўлгани каби экстрадиция қилинган 29 нафар шахс вазиятидан ҳамда қамоқхоналарда уларга нисбатан қийноқ қўлланилиши хавфидан чуқур хавотирда.

АСАТ Қозоғистон расмийларини БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси қарорининг тўхтовсиз бажарилишини таъминлашга чақиради. Давлат аризачиларга Қозоғистоннинг халқаро мажбуриятларни бузган ҳолда ноқонуний экстрадиция қилгани учун товон пули тўлаб бериши ҳамда Ўзбекистондан уларнинг озод этилишини талаб қилиши лозим. Қозоғистон бу мамлакатга хавфсиз ва тезлик билан қайтмоқчи бўлган кишиларга бошпана таклиф қилиши ҳамда ўз ҳудудида уларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.

Ўзбекистон расмийларни эса АСАТ аризачиларни зудлик билан озод қилиш ва ҳар қанақа шароитда ҳам уларнинг жисмоний ва руҳий дахлсизлигини кафолатлашга қатъий йўсинда даъват этади. Улар ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситалари ва муносиб товон пули билан таъминланиши лозим.

Бундан ташқари, АСАТ Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийларини, БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси талабларига мувофиқ равишда, бундай амалиётга чек қўйишга даъват этади.

 

Мазкур иш тафсилотлари

29 киши диний таъқиб туфайли Ўзбекистондан қочиб чиқиб, Қозоғистондан сиёсий бошпана сўраганлар. Уларнинг аксарияти БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Қозоғистон ваколатхонасида қочқинлик мақомини олган.

Қўшни мамлакат билан ҳамкорлик баҳонасида Қозоғистон расмийлари 2010 йилнинг июнь ойида бу кишиларни ҳибсга олганлар, уларнинг қочқинлик мақомини бекор қилиб, 29 кишини Ўзбекистонга топширганлар, шу йўсинда халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясини қасддан бузганлар.

Бу ҳужжатларга мувофиқ, Қозоғистон 29 нафар аризачини экстрадиция қилишдан вақтинча сақланиши лозим эди. 18 ой давом этган процедурадан кейин, АСАТнинг шикоят аризаси бўйича 2012 йилнинг июнь ойида Қозоғистон БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси томонидан айбдор, деб топилган.

29 қурбондан камида 25 нафари ҳалигача Ўзбекистонда қамоқхонада ўтирибди. Улар “диний экстремизм” ва “конституциявий тузумни ағдаришга уринганлик” деб аталадиган моддалар бўйича судланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading