Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоя ҳаракати йўқолиш ҳавфи остида
Ислом Каримовнинг диктаторлик режими ҳуқуқ ҳимоячиларининг ягона душмани бўлиб қолмади, тағин геосиёсат, йўқчилик, кексалик ва сохтаҳамкасблар туҳмати деган нарсалар бор.
Галима Бухарбоева
52-ёшли Мўтабар Тожибоева, “Ўтюраклар клуби” рахбари, тақдирнинг инояти билан ҳуқуқ ҳимоячиси бўлгани йўқ, у шундай туғилган.
Унда туғма бўлган ўз иродасига содиқ қолишига на Тошкент ички ишлар бошқармасидаги группавий зўрлаш, на ҳибс, на қийноқ, на турма халақит бермади, бироқ қанчалик ажабтовур туюлмасин, унинг фаолияти узоқ ва бехатар Францияда таҳдид остида қолди.
Францияда қувғинда яшаётган Тожибоеванинг Париждаги “Ўтюраклар клуби” ёпилиш ёқасида, ҳуқуқ ҳимоя сайти jarayon.com янгиланмайди, унинг дунёдаги ўнлаб ходимлари тарқалиб кетишга тайёр.
Қийноқ қурбонлари ҳимояси ҳақида гап кетаркан
Гап шундаки, донорлар ҳуқуқ ҳимоячисини қўллаб қувватлашни рад этишган. Бу ғалати эшитилиши мумкин, айниқса бегона мамлакатда яшаётган бўлсангу, бироқ маблағни энг савоб мақсад йўлида сўраётган бўлсанг.
Тожибаева билан унинг кечмиши ва истиқболини Тошкентдаги “Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя жамияти рахбари Васила Иноятова ҳам кечирмоқда.
Бугунги кунда, Иноятованинг сўзларига кўра, унинг ташкилотида офис ижарасини тўлаш учун пул йўқ. Ўзбекистондаги улкан миқдордаги зўровонлик жабрдийдалари унга ёрдам сўраб мурожаат этишда давом этишмоқда, бироқ “Эзгулик” улар ишини кўришга таваккал қилган адвокатларнинг ордери ҳақини ҳам тўлашга қодир эмас.
Тожибоева ва Иноятова Ўзбекистондаги қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш соҳасида биргаликдаги лойиҳани расмийлаштиришди, илк бор улар Ўзбекистон ташқарисидаги “Ўтюраклар клуби” ва мамлакат ичкарисидаги “Эзгулик” имкониятларини бирлаштиришди.
МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР
Тўлқинга ва менинг бошқа қадрдон журналист ҳамкасбларимга 23.04.14
Бухарбоевага қарши ЎХҲ туҳмати юзасидан баёнот 19.02.14
Донор ташкилотларнинг бирин кетин рад жавоблари ҳуқуқ ҳимоячилари қулоғи остида момақалдироқдек, бир ҳукм каби жаранглади. Ва нафақат улар, балки Ўзбекистондаги бор ҳуқуқ ҳимоя ҳаракати учун ҳам.
“Аҳир биз шунчалик кўп эмасмиз, биз сўнггиларнинг биримиз ва биз ҳам қолмаслигимиз мумкин”, – дейди Васила Иноятова.
Миллиондан бир ва алмашмайдиган
Human Rights Watchнинг янги “Охирига қадар” ҳисоботига кирган ҳисоботдаги 34 нафар сиёсий маҳкумларнинг асосини ҳуқуқ ҳимоячилари ташкил қилган.
Ўнлаб ҳибсдан қочганлар, Ўзбекистондан ташқарида, бир нав тирикчилик билан қувғинда қолишмоқда, улар миллиондан бирни ташкил этишади, ҳар бирининг сафни тарк этиши шу заҳоти сезилади – уларнинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ.
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери Елена Урлаеванинг хасталаниши ЎҲАдаги фаолликнинг пасайишига олиб келди.
Бу йил кузда мамлакатда “Бирдамлик” мухолифат ҳаракатининг “Оқ акциялари” уюштирилмади, бу йил 8 декабр – Конституция Кунига ҳам ҳеч нарса режалаштирилмаган. Сабаби – касаллиги ва Интернетдаги туҳматлардан кейин Малоҳат Эшонқулованинг мухолифатни тарк этганидир.
Ўзбекистоннинг бутун бошли вилоятлари, қора туйнукларни эслатади, у ерларда бирор жасур одам йўқ. Агар қайсидир вилоятлардан хабар келмаётган бўлса – бу шунчаки бир икки одамнинг атрофдаги воқелардан ўзини четга олаётгани сабаблидир.
“Қийноқлар ҳақида гапириш – суверен давлат мақоми дискредитацияси”
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоясининг икки шарафли фаҳрийлари Тожибоева ва Иноятовалар ҳақида Ўзбекисто ҳукумати яхшироқ гапиради.
2014 йилнинг мартида Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси ҳисоботида ҳуқуқ ҳимоячисининг “Клуби”га олти саҳифа бағишлади.
Улар Тожибоеванинг Тошкентдаги 2009 йили жосусликда айбланиб қамоққа ташланган ва қийноқларга солинган британия элчихонасининг собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқов ишига берган баҳосидан ғазабланишган.
“Ушбу ташкилот қандай манфаатни кўзлаган: ҳуқуқ ҳимоясими ёки ҳалқаро ҳамжамият олдида суверен давлат мақомини дискредитация қилишми?” – дея ғазабланган Тожибоева “Клуб”идан Ўзбекистон ҳукумати.
Ўлиш учун озодлик
Варшавада 22 сентябрдан 3 октябргача ўтган умуминсоний мезонлар бўйича халқаро анжуманда иштирок этган, бир неча бор уни тинглаётган аудиторияни сукут сақлашга мажбур этди.
Мамлакат ичкарисида туриб, у ҳар қандай халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари маърузаларини сояси остида қолдирди, чунки улардан фарқли у ахборотларни биринчи қўлдан олади ва одамлар ҳуқуқи ҳимоясида бевосита иштирок этади.
26 июн куни, турмадан озод этилганининг 25 куни қазоланган, саратон касалига учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаров ҳақида гапираркан, Иноятова шунчаки унинг 2005 йили қамоққа олиниш ҳолатини келтирди, у бунга гувоҳ бўлган эди.
Тергов пайтида у шу қадар калтакланган эдики, Тоштурма (Тошкентдаги 1-тергов изолятори) ундаги калтак зарбалари изидан уни олишдан бош тортди, шунда нима қилишини билмай, Ангрен шаҳар милицияси бошлиғи уни уйига олиб кетган, кейинчалик судланувчи бир ҳафта уникида меҳмон бўлганини айтган.
Орадан тўққиз йил ўтиб, турма бошлиқларига унинг саратон касалидан ўлиши маълум бўлгач, қўлида ўлишини истамаганликлари учун Худойназаров озод этилди, дея ҳикоя қилади Иноятова.
Ҳаммом ва янги роба
“Эзгулик” рахбари Ўзбекистон ҳукуматига январ ойида, уч нафар сиёсий маҳкумлар – журналист Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Сайид ва ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновлар озодлиги учун чиқиш қилган 12 америка сенаторларининг мактубини олиб чиқди, – ва улар билан колонияда учрашишга муваффақ бўлишди.
2008 йили ўн йилга қамалган 64-ёшли журналист Солижон Абдурахманов, Иноятованинг кўриб йиғлаган. Уни нима учун бугун ҳаммомга олиб боришгани ва янги роба беришганини англаганини айтган.
Иноятова Абдураҳмонов билан колонияда реал учрашган, унга бўлган муносабат, муттасил унинг қандай хўрлик ва қийноқларга тутилаётгани ҳақида гаплашган илк одамдир.
У ўз сўзига тушкун кайфиятда эмас, вазиятдан чиқиш таклифи билан хулоса ясади – халқаро босимлар Тошкент ҳукуматига таъсир кўрсатади, масалан АҚШ сенаторларининг мактубисиз улар сиёсий маҳкумлар билан учраша олмаган бўлишарди.
Геосиёсат бутун бир халқ зиёнига
У билан бирга минбарда чиқиш қилган Мўтабар Тожибаева, Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш ёки Путин Россияси агрессияси фонида иттифоқдош топиш каби геосиёсий манфаатлар йўлида Ислом Каримов ҳукумати ғашини келтиришни истамаётган ғарб сиёсатчиларини танқидга тутди.
Европа жамғармалари эса, қанчалик парадоксал туюлмасин, милицияни, прокуратурани ва ҳатто Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизматини рағбатлантиради, президент Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова жамғармаларини молиялайди, бироқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганларни четлаб ўтади, деди Тожибоева.
Human Rights Watch каби Ҳалқаро ташкилотлардаги ҳамкасбларнинг пассивлиги эса ҳайратланарли. Ҳатто ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровнинг ўлими ҳам улар учун баёнот ёки норозилик билдириш учун сабаб бўла олмади.
Фотограф Умида Аҳмедова бошчилигидаги бир гуруҳ фаолларнинг, журналист Саид Абдураҳимовнинг жаримага тортилишгани, “Бирдамлик” лидери оила аъзоларининг фуқароликдан маҳрум этилиши ва бошқа кўп ноҳакликларни келтириш мумкин. Журналистларнинг икки учта мақоласи – ва мана бутун оқибат.
Кексалик ўз ишини қилмоқда, ёшлар эса йўқ
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ)нинг Ирландияда яшаётган раиси Абдужалил Бойматов, ўзбекистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга унинг тобора кам вақти қолаётгани, чунки ишлаши ва оиласини боқиши кераклигини айтади.
Молиявий ёрдамдан у умид қилмайди, донорлар дунёсидан тирикчилик қилиш қийин, бюрократик талабларни бажариш ғалабани англатмайди, у ҳар сафар қозонилиши керак, гарчи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолати борган сари ёмонлашмоқда.
Бойматов шунингдек Ўзбекистонда қолган ҳамкасбларининг ҳам заифлашганини айтади, айримларини ҳукумат фитналари ва зўровонликлари эгди, қолганлар шунчаки кексайиб қолди.
ЎИҲЖнинг собиқ раиси, фаҳрийлардан бири Толиб Ёқубов Францияда пенсияда яшамоқда, унинг асосий дарди, кўзининг заифлиги, бироқ унинг йўқлиги жуда билинади – бошқа шундай шахс йўқ.
Бойматов, Намангандаги мухолифат журналисти ва ҳуқуқ ҳимоячиси Носир Зокир борган сари кам ёзаётганини айтади, сабаби – илгаригидек кучи йўқ.
Демократия ва дунёвийлик мағлубиятими?
Уфқда пайдо бўлаётган ёшлар – Қаршидан Гулшан Қораева ёки Жиззахдан Ўктам Пардаевлар, фитналарга дуч келишмоқда, одатдагидек бу ҳуқуқ ҳимоясидан кечиш ёки турма билан якун топади.
ЎИҲЖ раиси ҳуқуқ ҳимоячилариниг эски гвардиясининг кетиши ёки ишлай олмасликлари нафақат демократик ва дунёвийликнинг мағлубияти, балки бўшаган жойларга радикал исломий кучлар келишини таъкидлайди.
“Ўтюраклар клуби” ёки “Эзгулик” фаолиятининг тўхтаганини аксарият, албатта сезмайди, кимдир ҳатто ҳурсанд бўлиши мумкин, бироқ, режимнинг ноҳақ қурбонлари ролида қолганлар, ўзларининг имкониятлари қанчалик камайгани, атрофларини ўраган зўровонликлар девори қанчалик қалинлашганини сезишади.
Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири
http://www.uznews.net/uz/human-rights/27809-ozbekistondagi-huquq-himoja-harakati-joqolish-havfi-ostida
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish