25.10.2012 кунлик архив
Журналист ва ҳуқуқ фаоли Турсунбек Тўразода озодликка чиқди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2011 йил 2 июлидаги ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) шу йилнинг 20 октябрида озодликка чиқди.
Тожикистон Адлия вазирлиги ёш ҳуқуқшунослар ташкилоти билан судлашмоқда
Хўжанд шаҳар суди мамлакат Адлия вазирлигининг “Ампаро” ҳуқуқшунос ёшлар нодавлат ташкилоти устидан даъво аризасини ўрганишга киришди.
Тожикистон Адлия вазирлигининг иддаосига кўра, “Ампаро” ташкилоти мамлакат қонунчилигини беш ҳолат бўйича бузган.
Қашқадарёда болаларни пахта теримига сафарбар қилиш давом этмоқда
Бу ҳақда “Жараён” мухбирига пахта далаларида жажжи қуллар меҳнатига гувоҳ бўлган “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси, журналист Малоҳат Эшонқулова сўзлаб берди.