24.10.2018 кунлик архив

Дунё жамоатчилигига Бойсунлик фитна қурбони бўлаётган Абдураҳимовлар оиласи вакиллари номидан мурожаатнома!

МЕНИНГ ТАҚДИРИМ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОНУН УСТИВОРЛИГИНИ ИСТОВЧИ ИНСОНЛАРНИНГ ҲАЁТИ ҲАМОН ХАВФ ОСТИДА ЭКАНЛИГИНИНГ ИСБОТИДИР!

Менинг Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судига берган даъво аризам асосида бўлиб ўтган суднинг менинг фойдамга чиқарган қарори амалга оширилмай, қоғозларда қолмоқда. Бойсун туман халқ қабулхонаси бошлиғи Аббос Холмўминов хохиши, истаги эса ҳамон суд қароридан устун келмоқда.

Менинг ушбу мурожаатимдан мақсадим ўз бузилган ҳуқуқ эркинликларимни суд орқали тиклаганимдан кейинги босимлар ва мамлакатда қонун устиворлигини таъминлаши керак бўлган маҳаллий идоралар, куч ишлатар идораларнинг Сурхондарё вилоятидаги вакиллари томонидан оёқ ости қилинаётганига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир.

Ичак-чавоғингни чиқариб, қўлингга тутқазаман! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 8)

* * *

ҲУҚУҚЛАРИНГИЗ АНАВИ ПАНЖАРА ОРТИДА ҚОЛИБ КЕТДИ!

Ўшанда мени сумкамни кўрикдан ўтказганлари ҳали ҳам кўз ўнгимда: ундаги тўп-тўп ҳужжатлар, бир талай қонун китобларини кўриб қамоқхона ходимлари анграйиб қолишганди:

– Ҳужжат ва китобларингиз намунча кўп бўлмаса, маҳкума Тожибоева? – ҳайратланиб сўради Наргиза.

– Ҳужжатлар менинг айбсизлигимни исботловчи далиллар, – жавоб қайтардим.

– Сиз қандай жиноят содир қилгансиз ўзи?

– Ҳеч қандай жиноят содир қилмаганман!

Ғанихон Маматхонов: Қачон халқ бўласан, эй Сен Ўзбегим! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 7)

* * *

 ҲУҚУҚ ФАОЛИ ҒАНИХОН МАМАТХОНОВ: ЎЗБЕКИСТОНЛИК АНЖЕЛА ДЕВИСНИ ҚУТҚАРИНГ!

Президент Ислом Каримовга; Халқаро, маҳаллий матбуотларга, ўзбек ҳалқига мурожаатнома телеграмма

Қачон халқ бўласан, эй сен ўзбегим?! Ўзбек халқининг ҳимоя қалқони – Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмакка қалқи ўзбегим!

27 октябрь 2005 йил                                   

Бугунги кунда Фарғона водийсидаги маъмурий органлар, маҳаллий ҳокимият амалдорлари томонидан қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган камбағал, мазлумларнинг ҳимоя қалқони бўлиб келган Мўътабар Тожибоева бошига кулфат тушган.