Булунғурлик аёлларга эрлари орқали босим кўрсатилмоқда

Ижтимоий адолат талаб қилиб, Самарқанд – Тошкент йўлини тўсган аёлларнинг турмуш ўртоқларини маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари калтаклагани айтилмоқда.

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги “Самарқанд” маҳалласида истиқомат қилаётган юзга яқин аёл янги йил арафасида газ йўқлиги муносабати билан ўз норозилигини Самарқанд – Тошкент катта автотрактини тўсиш билан ифодалашганди.

Ўшанда воқеа жойига етиб келган Самарқанд вилоят ва Булунғур туман ҳокимлари йўлни тўсган аёллар билан очиқчасига келишган ҳамда ўша куннинг ўзида газни ёқиш ҳақида буйруқ беришган.

Самарқандлик Абдували аканинг айтишича, ўз вақтида оммавий ахборот воcиталарида хабар қилинган бу ҳодисадан сўнг маъмурият аҳолига бир неча кунгина газ берган, аммо кейинчалик хонадонлар бу газ учун ҳам ўзига хос равишда товон тўлашга мажбур бўлишди.

“Норозилик намойиши чоғида воқеа жойида ҳозир бўлган Самарқанд вилоят ва Булунғур туман ҳокимлари ваъдани қуюқ қилишганди, бироқ намойишдан сўнг акция иштирокчиларининг эрлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига олиб кетилди ва улардан даҳшатли ўч олинди”, дейди у.

Маълум бўлишича, акция чоғида норози аёлларни видеотасвирга олган Булунғур туман ИИБ ходимлари кейинчалик бунинг аламини уларнинг эрларидан олишни режалаштирган. Туман милициясига бир-бир олиб кетилган хонадон соҳиблари аввалига миршаблар томонидан дўппосланган, сўнгра улардан тушунтириш хатлари олиниб, қўйиб юборилган.

Маҳаллий маъмурлар тинчини бузиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрган аёллар қаҳратонда таппи-тезакларни териб, кун кечиришга мажбур бўлмоқда.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading