Улуғбек Бакир: Бугун Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлат туғилган кун!

Бугун, 2017 йилнинг 7 ноябрь куни “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси, профессор Абдураҳим Пўлат ўзининг 72 ёшини Вашингтонда яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида нишонламоқда.

Шу муборак сана муносабати билан Абдураҳим Қаюмовични таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклаймиз!

Домлага аввало, узоқ умр, тан-сиҳатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахту саодат ҳамда Ватанимиз равнақи ва халқимиз озодлиги йўлида бутун умри бўйи олиб бораётган заҳматли, аммо, шарафли хизматларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Жаноб Абдураҳим Пўлат “Бирлик” Халқ Ҳаракати ташкил этилган 1988 йилдан буён сиёсат майдонида енг шимариб, халқимиз ва миллатимиз фаровонлиги йўлида адолат ва демократия учун мардонавор курашиб келаётган фаол сиёсат арбобидир.

Профессор Абдураҳим Пўлат 1988 йилдан 2003 йилгача 15 йил давомида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракатига раисдош ва раис ҳамда 2003 йилда Ҳаракатнинг расмий мақоми ўзгариб, Ҳаракат Қурултой қарори билан Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати партиясига айланганидан буён ўтган 14 йил давр мобайнида эса, партия раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

30 йилдан буён сиёсат майдонида хизмат қилиб келаётган Абдураҳим Пўлатга таваллуд айёми куни яна бир бора дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаб қоламиз!

Абдураҳим Қаюмовичнинг ҳаёти ва фаолияти бутун умр тинимсиз курашлар билан ўтмоқда.

Ўзбекистон мухолифат кучлари ташкил этилиб, сиёсий кучга айланишида ва 1989 йил 21 октябрда Ўзбек тили – Давлат тили мақоми олиниши ва кейинчалик Ватанимиз Мустақилликни қўлга киритилиши каби бир қатор тарихий жараёнларда Абдураҳим Пўлатнинг жасорати ва тинимсиз меҳнатлари беқиёс ва бебаҳо эканлигини, Ўзбекистон халқининг бугунги ва келажак авлодлари ҳамиша шараф ва юксак мамнуният ила тилга олиб, миллатимизнинг жонкуяр ва жасур фарзанди сифатида у кишидан доимо миннатдор бўлишига ишончимиз комил!

Зеро, жаноб А.Пўлат бундай олий шарафга муяссар бўладиган юксак тарихий ишларни, сафдошлари билан бирга амалга оширди ва оширмоқда.

Кунлар келиб, мамлакатимиз ҳақиқий озодлик ва фаровонликка эришганида Абдураҳим Пўлатнинг ҳаёти ва фаолияти Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида ўрганилади, кўплаб тадқиқотлар олиб борилади.

Бугун, Ватандан жуда олис бўлган АҚШда таваллуд айёмларини қарши олаётган ўзбекнинг жонкуяр фарзанди, мард ўғлони, толмас курашчи, етук сиёсат арбоби, қадрли Устозимиз Абдураҳим Пўлатни яна бир бора чин юракдан қутлаймиз!

Келаси айёмларни — 75, 80, 90, 100 ёшли юбилейларингизни жонажон она Ватанимизда, азиз халқимиз билан биргаликда муҳташам тўйхоналарда қарши олишлик барчамизга насиб айласин, қадрли Домла!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, азиз Устоз!

Самимий эзгу тилак ва табриклар билан,

Сизга юксак ҳурмат ила,
сафдош дўстларингиз ва шогирдларингиз номидан

Улуғбек Бакир

7 ноябрь, 2017 йил,
Норвегия

https://www.facebook.com/ubakirov/posts/1484244395007676

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Толиб Ёқуб: Ҳужум
    • Yanvar 13, 2019

    ХХ-асрнинг 30-чи йилларида Марказий Осиёда большевиклар “босмачи” дея аташган миллий озодлик ҳаракати ҳарбий куч билан бостирилгач, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистонда хотин-қизлар орасида қизил империянинг даҳрий раҳбарлари “Ҳужум” ҳаракатини йўлга қўйишди…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Толиб Ёқуб: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Мурожаат!
    • Yanvar 10, 2019

    Муҳтарам Президент! Мен Сизга ўта муҳим бир масала юзасидан мурожаат ёзмоқдаман. Бироқ, аввало, менинг хориж (Франция)дан, 12 йиллик муҳожиротдан сўнг, ватаним Ўзбекистонга қайтиб келишим масаласида ёрдам қўлини чўзганингиз учун ўзимнинг…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading