Прокурор Н.Сулаймонов: Аризангизда ёзилган барча важлар ўз тасдиғини топди – «Зуҳро» маҳалласи фохишабозлик, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятлар авж олган маскан!
Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси – «Ўтюраклар клуби» эпизодига тегишли 2 жилди 109-110 иш вароқларига тикилган «Ўтюраклар клуби» рахбари Мўътабар Тожибоеванинг Фарғона вилоят прокуратурасига ёзган мурожаатномасига Марғилон шахар прокурори Нурмуҳаммад Сулаймоновнинг 2000 йил 30 июнь кунги № 163 сонли жавоб хати
«Марғилон шахар прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш давомида аризангизда кўрсатилган барча важлар ўз тасдиғини топди.
Жумладан: “Зуҳро” маҳалласи шаҳарнинг энг вазияти оғир ҳудудларидан бири бғлиб, кейинги пайтларда маҳалла аҳолисининг яшаш тарзи турмуш даражаси ёмонлашганлиги, маҳаллада ишсизлик авж олгани, бунинг натижасида бу худудда жиноятчилик кучайиб кетганлиги, маҳаллада гиёҳвандлар сони ошиб кетганлиги, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар кундан кунга кўпайиб бораётганлиги, гиёҳванд модда билан муомила қилиш маҳаллада оддий ҳолга айланганлиги, шунингдек маҳалладаги ҳар бир кўп қаватли уйларни битта хонадонида қўлбола ароқ (самагон) тайёрланаётганлиги, маҳаллада фохишахоналар ва фохишалар сони йил сайин ошиб бораётганлиги аниқланди…»
«Сиз 31 май 2000 йил кунги Фарғона вилоят прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатингизда Марғилон шаҳар «Зуҳро» маҳалласи наркомания ўчоғига айланиб қолганлигини, ишсиз фуқаролар жуда кўплигини, маҳалла худудидаги уйларда бўш хонадонлар жуда кўп бўлиб, бу уйларга турли хавфли кимсалар келиб, маҳаллани оёқ ости қилаётганлигини, бу кўнгилсиз холатлар юзасидан ҳуқуқ тартибот идораларига кўп бора айтилганига қарамасдан натижа бўлмаётгани, маҳалла ўғрилик, фоҳишалик, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятлар авж олган энг тубан масканга айланиб қолганлигини, халқ билан хокимият ва ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида тўсиқ борлигини кўрсатиб, маҳаллада юзага келган бу муаммоларни ҳал қилишга амалий ёрдам беришни сўрагансиз.
Шаҳар прокуратураси вилоят прокурорининг топшириғига кўра мазкур аризани бевосита Сизнинг иштирокингизда мутахассисларни жалб қилган ҳолда ва шаҳардаги хизмат қилувчи идоралар ходимлари ҳамда хокимлик вакиллари, шунингдек шаҳар Хотин қизлар кенгаши иштирокида текшириш ўтказди.
Шахар прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш давомида аризангизда кўрсатилган барча важлар ўз тасдиғини топди.
Жумладан: “Зуҳро” маҳалласи шаҳарнинг энг вазияти оғир ҳудудларидан бири бғлиб, кейинги пайтларда маҳалла аҳолисининг яшаш тарзи турмуш даражаси ёмонлашганлиги, маҳаллада ишсизлик авж олгани, бунинг натижасида бу худудда жиноятчилик кучайиб кетганлиги, маҳаллада гиёҳвандлар сони ошиб кетганлиги, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар кундан кунга кўпайиб бораётганлиги, гиёҳванд модда билан муомила қилиш маҳаллада оддий ҳолга айланганлиги, шунингдек маҳалладаги ҳар бир кўп қаватли уйларни битта хонадонида қўлбола ароқ (самагон) тайёрланаётганлиги, маҳаллада фохишахоналар ва фохишалар сони йил сайин ошиб бораётганлиги аниқланди.
Ушбу холатлар юзасидан ”Зуҳро” маҳалла фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди. Маҳаллада ишсизларни сони қайтадан кўриб чиқилди ва уларни ишга жойлаштириш учун 24.06.2000 йил куни Маҳалла фуқаролар йиғинида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркада 151 ишсиз фуқаролар мурожаат қилишди, шулардан 94 нафари меҳнат бўлими томонидан ишсиз деб рўйхатга олинди ва булардан 42 нафари бевосита ярмаркани ўзида ишга жойлаштирилди. Қолган фуқаролар эса шаҳардаги бошқа корхоналарга ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди. Ушбу ярмаркада фуқаролар, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, ҳокимият вакиллари қатнашдилар. 21.06.2000 йил кунида 23.06.2000 йил кунигача “Зуҳро” маҳалласида яшовчи 453 нафар нафақахўрларга 2230297,29 сўм нафақа пуллари июнь ойи учун тўлиқ тўланди.
Маҳалла ҳудудининг санитария техник холати ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан Марғилон шаҳар Коммунал хўжалик бошқармаси бошлиғига, З хўжалик хисобидаги уй жойларга хизмат кўрсатиш корхонаси бошлиғига керакли топшириқлар берилди. Шу худудда яшовчи барча ичкиликка ружу қўйганлар аниқланиб, уларни назоратга олинди. Барча хонадонларни газлаштирилганлиги текширилиб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ишсизларни ишга жойлаштириш юзасидан шахар мехнат бўлимига керакли топшириқлар берилди.
Шахар прокурорининг топшириғига кўра маҳалла худудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида Ички Ишлар бўлими томонидан З кун давомида тозалаш тадбири ўтказилди. Бу тадбирга ИИБнинг барча бўлинмалари, шаҳар наркология диспансери, рухий диспансер, ижтимоий таъминот идораси ходимлари, шахар хокимлиги қошидаги ижтимоий ҳаётга кўниктириш маркази ходимлари, шаҳар ёнғинга қарши курашиш бўлими ходимлари, шаҳар молия, солиқ, газлаштириш, электрлаштириш ва ичимлик сувлар таъминоти идораси, санитария давлат идораси ва бошқа бир қанча аҳолига хизмат қилувчи идоралар ходимлари иштирок этишди.
Бу тадбирга жалб қилинган идоралар томонидан бир қанча қонунбузилиш ҳоллари аниқланди ва уларни бартараф қилиш борасида тегишли идораларга топшириқлар берилди. Шаҳар коммунал хизмат кўрсатиш идораси томонидан маҳаллада тўпланиб қолган ахлатлар олиб ташланди, маҳаллани баъзи бир жойларига асфальт ётқизилди.
Шаҳар прокурори томонидан “Зуҳро” маҳалласида ўтказилган текшириш давомида аниқланган қонунбузилишлари, ана шу бузилишларнинг сабабларига ва унинг бузилишига кўмаклашган шарт шароитларга барҳам бериш тўғрисида шаҳар Хокими номига 30.06.2000 йил куни тақдимнома киритилди. Шахар ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда маҳаллада жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тозалаш тадбири ўтказиб бориш тўғрисида келишиб олинди.
Марғилон шаҳар прокурори Н.Сулаймонов».
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish