41254013-сонли жиноят иши жилдларига тикилган Ўз.ҲДП Марғилон шаҳар Кенгаши Ижроия бюро йиғилиши баёни № 4

Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси — «Ўтюраклар Клуби» эпизодига тегишли 12 жилди жилди 4чи иш вароғига тикилган Ўзбекистон Ҳалқ Демократик Партияси Марғилон шаҳар Кенгаши Ижроия бюросининг 2000 йил 5 апрель кунги йиғилиши қароридан кўчирма

Ўз.ҲДП Марғилон шаҳар Кенгаши Ижроия бюро йиғилиши қарор қилади:

Марғилон шаҳар “Зуҳро” махалласи худудий бошланғич партия ташкилоти йиғилишининг Тожибоева Мўътабар Ибрагимовнани партия ташкилоти котиби этиб сайлаш тўғрисидаги қарори тасдиқлансин.

Ўзбекистон Ҳалқ демократик партияси Марғилон Шаҳар Кенгаши ижроия бюроси йиғилишининг
4- баён

5 апрель 2000 йил Марғилон шаҳри

Раислик этувчи М.Исақов

Ҳозир бўлдилар;

ЎзХДП Марғилон шаҳар Кенгаши ижроия бюроси аьзолари.

Шаҳар Кенгаши аппарати ходимлари.

Шаҳар хокимининг ўринбосарлари Эркин Азизов, Дилором Мухамедовалар.

Таклиф қилиндилар: Йирик бошланғич партия ташкилоти котиблари.

Кун тартибида:

Янги сайланган бошланғич партия ташкилоти котибларини тасдиқлаш.

Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна 1962 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ХДП аъзоси, маълумоти ўрта махсус, Марғилон шаҳар план иқтисод техникумини бухгалтерия сохасини тамомлаган.

Республика “Ёзувчи” ва “Мулкдор” газеталарнинг Фарғона водийси вилоятлари бўйича жамоатчи мухбири сифатида фаолият юритади.

Марғилон шаҳар “Зуҳро” махалласи худудий партия ташкилотининг аъзолари ўртоқ Тожибоева Мўътабар Ибрагимовнага ишонч билдириб, партия ташкилоти котиби этиб сайладилар.

Ушбу йиғилиш қарорни тасдиқлашни ЎзХДП Марғилон шаҳар Кенгаши ижроия бюросидан сўрадилар.

Ижроия бюро йиғилиши қарор қилади:

Марғилон шаҳар “Зуҳро” махалласи худудий бошланғич партия ташкилоти йиғилишининг Тожибоева Мўътабар Ибрагимовнани партия ташкилоти котиби этиб сайлаш тўғрисидаги қарори тасдиқлансин.

Худудий бошланғич партия ташкилоти янги ташкил этилганлигини хисобга олиб партия ташкилотига ва партия ташкилоти котиби М.Тожибоевага ҳар томонлама ёрдам бериш ҳамда ўқитиб ўргатиш кенгашнииг ташкилий бўлим мудири Ш.Абдурахимовга топширилсин.

Исоқов Мухаммадали

Ўз.ХДП Марғилон Кенгаши биринчи котиби

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.