Мўътабар Тожибоева: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга мурожаатнома – Бугун мен Фарғонага сиғмай қолдим

2.07.2002. Киргулида суд

Мўътабар Тожибоева хибсга олиниб, махкама жараёни бошланиш арафасида. 2 июль 2002 йил. Жиноят ишлари бўйича Киргули туман судида

Фарғона вилоятига Республика бош прокуратурасидан «Ўтюраклар Клуби» талабномаларига асосан Ҳиммат Оқбўтаев бошчилигидаги 5 нафар текширувчиларни Фарғона вилоятига ташриф буюришларидан аввал, яъни 2002 йил 13-ноябрь куни Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаев кеч соат 19ларда вилоятдаги Ички ишлар тизими рахбар ходимлари билан бўлиб ўтган 30 кишилик йиғилишда айбсиз одамларни ҳам 20 йилдан қамашга кучи етган бир йирвоқ аёл кишини йўқота олмаётганликлари учун кўпгина рахбарларни турғизиб ҳақоратлаган ва нима қилиб бўлсада мени зудлик билан хибсга олишга топшириқ берган.

Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!

Мен Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг фарзанди Мўътабар Тожибоеваман.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга;

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Р.Х.Қодировга;

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирига;

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи барча чет Эл элчихоналарига;

Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларга;

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи барча ҳалқаро матбуотларга;

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Мустақил журналист, «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Ибрагимовна Тожибоевадан

М У Р О Ж А А Т Н О М А

06.12.2002 йил

Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!

Мен Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг фарзанди Мўътабар Тожибоеваман.

2000 йилнинг январь ойида Фарғона вилоятида бўлиб ўтган ташкилий сессияда сиз раҳбарларнинг тўрачилиги, ҳалқ дардини эмас, ўз манфаатини кўзловчи шахслар эканлиги туфайли ҳалқниниг яшаш турмуш тарзи оғирлашиб кетаётганлиги ҳақида куюниб гапирган эдингиз.

Ана ўша сессияда сизниниг “Бунингдек қонунбузилишларга қарши дадил курашувчи Ўтюракли инсонлар бўлсайди” деган маънодаги гапингиздан таъсирланиб, шу пайтдаёқ Марғилон шаҳар Ҳалқ демократик партияси “Зуҳро” маҳалласи бошланғич партия ташкилоти қошида «Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши курашамиз – Биз огоҳмиз!» шиори остида фаолият юритувчи «Ўтюраклар» Клуби ташкил этдик.

Бизнинг “Зуҳро” маҳалламиз наркомания ўчоғига айланиб қолган маскан эканлиги боис «Ўтюраклар» Клуби жиноятчиликка, наркоманияга қарши дадил курашди ва қисқа муддатда маҳалламиз тинч осуда маҳаллалар сафига қўшилди. «Ўтюраклар» Клуби номидан «Огоҳ бўлайлик» деб номланган китобча ҳам нашр этганмиз. «Ўтюраклар» Клубининг фаолияти ҳақида Республика миқёсида энг нуфузли матбуотларда очерк, мақолалар чоп этилган. Республика телевидениясида ҳам махсус кўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилган.

2003 йилни “Обод маҳалла йили” деб аташга қарор қилганингиз ҳақида эшитдим. Мен ушбу мурожаатномага «Ўтюраклар» Клубининг 2000-2001 йилги фаолияти ҳақида хисоботни, «Огоҳ бўлайлик» деб номланган китобчамни, шунингдек «Ўтюраклар» Клуби фаолияти ҳақида ёритилган мақолалардан бир чимдимини сизга танишиб чиқиш учун ҳавола этаман.

Ҳеч бир манбадан на моддий, на маънавий кўмак олмасдан Сиз бошлаган ишнинг давомчиси сифатида фаолият юритиб, охирги пайтларда маҳаллий рахбарларнинг тўрачилиги, порахўрлиги сабабли оддий ҳалқнинг яшаш турмуш тарзи бағоят оғирлашиб кетаётганлигига айбдор бўлган амалдорларга қарши курашганлигим боис бугун мен Фарғонага сиғмай қолдим.

Сизнинг Сирдарё вилоятидаги ташкилий сессияда сўзлаган нутқингизда ҳалқнинг юрак юрагидаги армони, орзу ниятларини юзага чиқардингиз. Лекин Фарғона вилоятининг амалдорлари учун Сизниниг бу нутқингиз тескаричасига таъсир қилди.

«Ўтюраклар» Клуби 2002 йилда 200га яқин ариза ва шикоят хатлари тушган. Бу аризаларда Фарғона вилоятидаги ижроия хокимияти, маъмурий органлар рахбарлари, амалдорлари томонидан жиноят содир этаётганлик ҳолатлари ҳақида ёзилган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, яъни инсон ҳуқуқлари ҳалқаро жамияти аъзоси, мустақил журналист ва “Ўтюраклар” Клуби рахбари сифатида ҳалқниниг дарди ташвишига шерик бўлиб, уларни ҳимоя қилиш жараёнида ана шу маҳаллий рахбарларнинг жиноий кирдикорларини фош этиб, уларга қарши курашаётганлигим боис мени ўлдиришга, хибсда сақлашда тинимсиз интилмоқдалар.

Фарғона вилоятида Конституция ва қонунлар оддий ҳалқ манфаати учун ишламаётганлиги туфайли 8 декабрда – Конституция байрами куни юзлаб ҳуқуқи паймол этилган фуқаролар билан биргаликда Олий Мажлис биноси рўпарасида қонуний йўл билан пикет ўтказмоқчи бўлдик ва бу ҳақидада ёзилган мурожатномани давлат идораларига хавола қилдик. Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистон Республикасини Дунё мамлакатлари орасида обрўсизлаштириш бўлганда эди қонуний пикет ўтказиш ҳақидаги мурожаатномани бир ой аввал жўнатмаган бўлардик.

Фарғонанинг мазлум, жабр ситам кўрган юзлаб вакиллари ишонган эдикки- маҳаллий рахбарлар ўзларининг жиноий кирдикорларига чек қўядилар, ҳалқнинг нафратидан чўчийдилар деб. Шунингдек Республика миқёсида рахбарлар ҳам Фарғонадаги ҳақиқий аҳволга жиддий ёндошадилар деб ўйлаган эдик.

25 ноябр куни Сизнинг номингизга юборилган мурожаатномани ўрганиш учун Республика Президенти Девонининг топшириғи билан Ўзбекистон Республика Бош Прокуратурасидан Баҳодиржон Пўлатов исмли вакил (кейин билсам «Болалар» гуруҳининг қўшиқчиси экан) Фарғонага ташриф буюрди. Айнан шу кунидаёқ турли шаҳар-туманлардан ҳуқуқлари поймол этилганлиги боис «Ўтюраклар» Клубига шикоят аризалари билан мурожаат қилган фуқаролардан 50 нафардан зиёди Республикадан келган вакилга дарду хасратларини айтиш учун вилоят прокуратураси биноси рўпарасига тўпланишди. Лекин Республика прокуратураси вакили бу фуқароларни 70-80 ёшни қоралаган қарияларни ҳам талаб истакларини инобатга олмади, яъни улар билан юзма-юз учрашмади. Фақат вилоят прокуратураси вакили орқали ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида Республика бош прокурори номига тушунтириш хатлари ёзиб келишларини тайинлади.

25-26-27 ноябр кунлари мен кўтарган масалаларга жиддий ёндашгандек бўлди. Ҳаттоки 27 ноябр куни Фарғона тиббиёт билим юрти рахбариларининг талабаларни стипендияларидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари ҳақида суриштирув ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининиг 168-моддаси 2-ыисм а-банди билан жиноят иши қўзғади.

Лекин 28 ноябр куни Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи Аминжон Тошхўжаевнинг топшириғи билан Республика Прокуратурасидан келган бу вакил учун пул йиғилаётганлиги ҳақида гап тарқалди. Чунки мен ўз тушунтириш хатимда вилоятдаги миллий хафвсизлик хизматидан ноҳақ жабр кўрган 15 нафар фуқаронинг, ички ишлар тизимидагиларнинг жиноят ва қотиллик содир этганликлари ҳақида 30 дан зиёд фуқароларнинг, шунингдек прокуратура тизимидаги 10 га яқин ходимларнинг жиноий кирдикорлари ҳақида аниқ далил, исботлар билан ёзгандим. Шунингдек прокуратура тизимидаги 10 га яқин ходимнинг жиноий кирдикорлари ҳақида аниқ далил исботлар билан ёзгандим. Мен Республика прокурори номига ёзаётган бу тушунтириш хатимда ана шу 3 та тизимдаги қонунбузарлик холатларини маълум қисмини фош этганман холос. Мурожаатномадаги баён қилинган бошқа тизимларнинг кирдикорларини ҳали қоғозга тушириб улгурмагандим.

Республика Прокуратурасидан келган вакил очилаётган янги далиллар ва амалдорларнинг жиноий кирдикорларини ёпти-ёпти қилиш учун пул йиғилгани ҳақида ишончли манбаалардан хабарлар олингач, Республика Прокуратураси вакили не юмушлар билан шуғулланаётганлиги фош этгандим холос. Мурожаатномамдаги баён қилинган бошқа тизимларнинг кирдикорларини ҳали айтиб улгурмаган эдим.

Республика Прокуратурасидан келган вакилга очилаётган ишларни ёпти-ёпти қилиш учун пул йиғилган ҳақида ишончли манбаалардан хабарлар олингач, Республика Прокуратураси вакиллари не юмушлар билан шуғулланаётганининг фуқаролар билан текширдик. Текширувимизда шу нарса маълум бўлдики, вакилниниг топшириғига асосан Клубга ариза берган фуқароларни чақиртириб, вилоят прокуратурасининиг ходими Маъруф Халтаев, аризачиларга аниқроғи Бувайда туманилик отаси ва акаси Бувайда туман Ички ишлар бўлими Жиноят Қидирув Бўлими Бошлиғи Шавкат Одилов ўлдириб юборган ва бу қонун ҳимоячиси формасини кийган жиноятчи жазоланмагани учун фиғон чекаётган фуқароларга Тожибоева Мўътабар бунтавшик, давлат сиёсатига қарши, деб гапириб, Республика Прокурори номига ўзлари тушунтириш хати ёзиб, ўқитмасдан имзо чектириб олганликларини аниқладик ва бу фуқаролар бўлган ишни Республика прокуратураси вакили Пўлатовга айтиб беришди.

Пўлатовнинг кўлида 28 ноябр кунги мени давлат сиёсатига қарши эканлигим ҳақидаги тушунтириш хати мавжуд бўлса менинг кўлимда 29 ноябр кунги Маъруф Халтаевнинг кирдикори баён қилинган тушунтириш хати мавжуд.

30 ноябр куни эса Ички Ишлар бошқармасига Ички Ишлар Вазирлигидан 2 та одам келиб Олтиариқлик 83 ёшли қария Ҳолиқул Ахронқулов ва Абдухамид Сатторовларни келтириб қамаб қўйиш Билан қўрқитишиб менга қарши тушунтириш хати ёздириб олишибди.

Мен оддий ҳалқнинг дарду ташвишини енгиллатишга ёрдам қиламан деб тухмат бўҳтонга қолаётганим учун Республика Прокуратураси вакили Баҳодиржон Пўлатовга 29 ноябр куни талабнома ёздим. Талабномамда ҳар бир ариза муаллифи Билан учрашишини, уларни муаммолари юзасидан мендаги мавжуд хужжатлар ва журналистик суриштирувим натижалари билан солиштириб, муҳокама этилиши талаб қилдим. Шунингдек тушунтириш хатимда баён қилинган 50 дан ортиқ фактлар бўйича ўзининг хулосаси, яъни текширув якуни билан таништиришини талаб қилдим. Текширув якунини маълум қилмаса компютерда ёзилаётган Республика Бош Прокурори номига ёзганим тушунтириш хатимга имзо чекмаслигим расман маълум қилдим.

Ушбу талабномада бу текширувчининг давлат ҳалқ манфаатини кўзлашга ишонмаслигим ва бунинг сабабларини баён қилганим. Шунингдек 2001 йил 1-июнда маҳалламизда “Биз мамлакатимизни энг ибратли- энг намунали маҳаллага айлантирамиз” мавзусида бўлиб ўтган “Ўтюраклар” Клуби ташкил этган очиқ мулоқот ва унда муҳокама қилинган масалалар ҳақидаги хужжатларни ҳам Республика Прокурорига ҳавола этмоқчи эдим. Баҳодиржон Пўлатов на текширув якуни ҳақида ҳеч нима демасдан, на фуқаролар номидан ёзилган 50 дан зиёд Республика Бош Прокурори номига ёзилган тушунтириш хатларимни олмасдан жўнаб кетибди.

Фарғона вилоятига текширувчилар келмасдан аввал яъни 2000 йил 13-ноябрь куни Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаев кеч соат 19ларда вилоятдаги Ички ишлар тизими рахбар ходимлари билан бўлиб ўтган 30 кишилик йиғилишда айбсиз одамларни ҳам 20 йилдан қамашга кучи етган бир йирвоқ аёл кишини йўқота олмаётганликлари учун кўпгина рахбарларни турғизиб ҳақоратлаган ва нима қилиб бўлсада мени зудлик билан хибсга олишга топшириқ берган.

Йиғилиш тугагандан сўнг ўн дақиқа ўтгач, мен Тошхўжаевнинг сотовий телефонига қўнғироқ қилиб белида белбоғи бор мард эркак бўлса очиқ жанг майдонида курашиши, ордан пичоқ санчиш номарднинг иши бўлишини айтиб йиғилишда менга тааллуқли гапирилган гапларни сўзма-сўз такрорлаб бердим. Аминжон Тошхўжаевнинг бу йиғилишдаги гапларини эса унинг ўз жиғилдонини ўйлаб ҳалқни хонавайрон қилаётганидан нафратланаётган ўзининг атрофидагилардан олинган маълумот эди. Ички ишлар тизимида ишловчи Аминжон Тошхўжаевни лавозимига умидвор бўлиб юрган ва ёки унинг жиноий кирдикорларидан нафратланувчи ўнлаб рахбар лавозимларда ишловчилар Тошхўжаев ва унинг ҳамтовоқларининг кирдикорлари ҳақида турли давлат ва нодавлат ҳаттоки чет давлатларга, давлат тизимига қарши бўлган гуруҳларга маълумот бериб туришларидан хабардормиз.

Аминжон Тошхўжаевнинг биттагина Охунбобоев тумани Ғанижон қишлоғидаги 2 та данғиллама участкаси етмасдан ташкилотлар хисобидан 3чи участкани кўраётгани ҳақидаги текин даромад эвазига қурилаётган заправкаси ҳақида, Фарғона шаҳар Охунбобоев мавзесида яшовчи Аминжон Тошхўжаевдан 6 ёшли ўгли бўлган Шавкатхон исмли ўйнашининг уйида 3та хизматкор ишлаши ҳақида. Тошхўжаевнинг жияни босқинчилик жинояти содир этганда бости-бости қилингани ҳақида маълумотномаларни ҳам ўзининг яқинлари, кўл остидагилар беришган.

Республика Прокуратурасидан келган текширувчига нафақат Аминжон Тошхўжаев балким бошка ўринбосарлари хам жиноий кирдикорларини этувчи фактлар – далилларни бергандим. Мени кўлимдаги дахшатли фактлардан текширувчи оркали хабар топган Аминжон Тошхўжаев Яна бир ифлосликка кўл урган.

Ички ишлар тизимида рахбар лавозимида ишловчи мен билан иш юзасидан якиндан таниш бўлган бир инсон мени хурмат қилиши, ўзимни ҳам ўйлашим кераклиги ҳақида тасодифан гап очди. Мен унинг гапларига шубҳаланиб, дархол ўзимни хамкасб, ҳамфикрларимга маълум қилдим. Чунки ижодкор ҳалқи соф туйғу билан сохтасининг фарқини теранроқ англаймиз.

Ҳамкасбларим, ҳамфикрларим билан маслаҳатлашдик ва сохта ошиқ амалдорнинг телефон қўнғироқларига ижирғанмай, нафратимни сездирмай маъшуқадек жавоб беришим, мени қидириб келганида соғинганим, кўргим келиб талпинганим, жонимдан ортиқ кўрган инсоним келганидек ўзимни тутишга келишдик. Ҳар бир қўнғироқ ва ташрифни тўлиғича мухокама қилиб, таҳлил қилиб бордик. Текширувларимиз қиска вақтда ўз натижасини берди. Менга “ошиқ бўлган” амалдор мени ҳоли жойга ёлғиз олиб бориб, яширин тарзда психиотропик дорилар ичриш, бу дорилар таъсирида мени хушёрлигимни йўқотиш ва айни шу пайтда бегона эркаклар билан мени парнографик видеотасвирга олишни режалаштирган экан.

Шундан сўнг бу далилларни хукумат рахбарларига, маҳаллий рахбариятга, Ҳалқаро миқёсдаги нуфузли ташкилотларга тарқатардилар. Шунингдек бу видеотасвирни интернетда чоп этиш билан қўрқитиб мени фаолиятимга чек қўйишга мажбур қилардилар. Албатта яна бир видеокасетани мени жонимдан ортиқ кўрган, ҳаётимнинг мазмуни бўлган жондан яқин бўлган инсонларимга ҳам жўнатар эдилар. Лекин ўзлари фош бўлишди.

Текширувчилар ҳам ниятларига ета олмадилар.

Бунингдек жирканч фитнаси иш бермаган Тошхўжаев яна бир жирканч қабиҳликка қўл урди. Ҳалқаро микиёсида фаолият юритувчи журналистлардан бирини мендан ўч олиш ниятида фойдаланди. Ўзининг ноқонуний ҳатти харакати туфайли рахбарларидан қаттиқ танбех олган ва интизомий чора олган бу журналист ҳам узининг обрўсизланишига сабабчи бўлган ҳамкасбидан – мендан ўч олиш муддати етиб келганини тушуниб етиб фитна иштирокчисига айланди.

Кутилмаганда менинг тақдиримдан хавотирланиб, Фарғонага келган бу журналистнинг ташрифи боисини яна ўзимиз мухокама қилдик, суриштирдик ва аниқландики журналист бу сафар ички ишлар тизимидагиларнинг топшириғи билан ташриф буюрган. Келишганимиз бўйича унинг барча сухбатларимизни яширин тарзда ёзиб олаётганини билмаганга олдик. Барча сухбатлар, интервьюлар якунига етгач, журналист жойлашган меҳмонхонани кузатувга олдик. Журналист меҳмонхонага қайтгандан сўнг 15 дақиқа ўтгач, унинг хонасига ички ишлар тизимига қарашли иномарка давлат автомашинасида мехмонхонага келган 3 киши киришиб бир соатдан зиёд сухбатлашдилар.

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан сиз талаб этаётган жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга бошланган илк қадамни зудлик билан бўғмоқчи бўлиб, прокуратура тизими бу бошлаган ишни кўзбўямачилик деб эътироф этиб, ҳалқаро майдонда шарманда бўлган бу журналистнинг ўз хамкасби бўлган журналист аёлга килган ҳиёнатини шу кунидаёқ рахбарларига маълум қилинди. Бу журналистнинг режа мақсадларимизни аниқлаш учун рахбарларидан яширин тарзда қилган харакатлари зое кетди. Чунки биз унга атайлаб қастдан ёлғон хабарлар бердик. Дунёда шундай холатлар бўладики, сен учун жондан азиз бўлган инсонинг мушкул пайтингда сендан хол сўрай олмайди, ёрдам қўлини чўзишга ожизлик қилади. Буни ҳар қандай инсон ҳам тушунади. Лекин дўстингман дея қўл чўзиб, асли душманлик соғингувчи кимсалар афсуски ҳар қадамда учрайди.

Ўзининг энг яқин қариндоши бўлган ёлланма фирибгар Эргашев Раҳимни қимоя қилиб, унинг фирибгарлик жинояти ва бошқа жиноятларини хаспўлаш учун 2 йилдан буён тинимсиз интилаётган Аминжон Тошхўжаев ўша яқин қариндоши Эргашевлар мафияси вакили Киргули тумани ЙНҲ бошлиғи Эргашев Тоиржон ва Киргули туман ИИБ бошлиғи Акром Ботиров билан жиноий тил бириктириб, мени 1-июл куни ҳеч бир сабабсиз хибсга олдилар. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини қўлга олиш ва вазиятга бахо бериш юзасидан олган билимларимни ишга солиб, Акром Ботиров хонасида эканимда ҳалқаро журналистларга қўнғироқ қилиб Киргули ички ишлар бўлимига ноқонуний тутиб келтирилганлигимни хабар қилдим. Журналистлар эса кечаси Билан интернет сайтлари орқали барча чет эл элчихоналари, ҳалқаро ташкилотлар, ҳалқаро журналистларга хабар бериб барчани оёққа қалқитдилар. Бу сафар ҳам Аминжон Тошхўжаев ва унинг шериклари фитнаси фош бўлди.

Ҳозирда Киргули туман ички ишлар тизимидагиларнинг жиноий қилмишларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Лекин Сиз олиб бораётган сиёсатга кескин тескари иш қилаётган, ватанимизга, ҳалқимизга, Сизга ҳиёнат қилаётган бу кимсалар жиноий хатти харакатларини кучайтиряптилар холос. Фарғона вилоятидаги рахбарларниниг порахўрлиги, коррупция ботқоғига ботиб кетганлигини исботловчи юзлаб далил ва исботларга эга бўлган мустақил журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлни йўқотишдан манфаатдор, ҳалқ қонини сўраётган рахбарлардан манфаатдор бўлган бу текширувчилар ҳам ҳалқниниг исёни борган сайин кучаётганини сезди. Лекин нафс ғолиб келди.

Бу текширув натижасидан қақшаган фуқаролар маъмурий органлар томонидан тазйиққа олиниши холатлари кучайиб кетди.

2000 йилда Сизнинг Фарғонага ташрифингиз туфайли дунёга келган ва 3 йил фаолият юритиб дунёга танилган “Ўтюраклар” Клуби фаолиятини дарҳол тўхтатишни, акс ҳолда жиноий жавобгарликка тортилишимни билдириб маъмурий органлар хат бермоқдалар. Мени ўзим ҳам «Ўтюраклар» Клуби ҳам сиз олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз, Сизнинг олиб бораётган сиёсатингизга тўсқинлик қилиб ҳалқни олдида Сизни обрўсизлантиришга интилувчи ҳар қандай амалпарастга қарши курашаверамиз. 8 декабр куни пикет ўтказиш учун берган мурожаатномамиз ҳам Фарғоналик ҳалқ қонини сўраётган амалдорларни хушёрликка чорлашга ва ҳалқни дардини тинглашга мажбур қилиш эди холос.

Мен маҳаллий раҳбарлар айби билан ҳуқуқлари поймол этилаётган юзлаб- минглаб фуқаролар номидан Сизга ваъда бераманки Сизнинг сиёсатингизни қўллаб қувватловчи, порахўрликка қарши курашувчи “ЎТЮРАКЛАР” Клуби фаолилиятини янада кучайтиради ва мамлакатимизни ҳуқуқий демократик давлатлар сафидан ўрин олиш йўлида саъйи харакатларингизни энг фаол ижрочиси бўлиб фаолият юритаверади.

Мен бир ой аввалги мурожаатномамда айтганимдек Республика хукумати томонидан нуфузли комиссисия Фарғона вилоятига ташриф буюрсин, Республика Прокуратурасидан ва Ички Ишлар Вазирлигидан келган вакиллардек ҳалқдан яширин ҳолда фитна уюштириб, мени жавобгар қилиш учун қораламасдан ёруғ юз, халол поклик билан ҳалқнинг дарду ташвишини тингласин ва сиз айтгандек ҳалқ учун жон фидо қилсин. Акс холда Республика Бош Прокурори Р.Х.Қодиров номига 27-28-29 ноябр кунлари ёзилган ва Баҳодир Пўлатов бу фуқароларниниг дарду аламларини назар писанд қилмай олиб кетмаган 50 дан зиёд фуқароларнинг тушунтириш хатларини Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча чет эл элчихоналарига, ҳалқаро ташкилотларга ва ҳалқаро матбуотларга фаолиятларида фойдаланишлари учун ҳамда бу фуқароларнинг Республика ва Маҳаллий рахбарлар томонидан поймол этилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун тарқатаман.

Мени ўзимни эса мана бир неча ойдирки маҳаллий маъмурият органлари вакиллари тазйиқ остига олганлар. Чунки мени сизга маълум қилмоқчи бўлаётган далилларим бўйича уларнинг асл башараси сизга аён бўлса, уларни нафақат вазифасидан четлатасиз, балким умурбодлик қамоқ жазосига муносиб эканлигини ўзингиз исботлайсиз. Фарғонадаги ҳақиқий аҳволдан огоҳ бллмоғингиз шарт. Чунки маҳаллий рахбарлар нафақат ҳалққа, балким сизга ҳам тўлигича хиёнат қиляптилар.

Улар ўзларининг бу жиноий кирдикорлари билан бутун дунё ҳамжамияти олдида Сизнинг обрўйингизни тўкмоқдалар. Чунки 26 октябр куни Дания ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси Билан Ўзбекистонга ташриф буюрган расмийлар Фарғона вилоятида фақат 2 киши билан учрашганлар, яъни мен ва Абдусалом Эргашев билан. 8 ноябр куни эса Тошкентда Америка Қўшма Штатларининг давлат котиби Лорен Крайнер билан расман учрашган ва Фарғонадаги аянчли аҳвол ҳақида гаплашиб, 7 ноябр кунги Олий Мажлис биноси рўпарасида норозилик тадбири ўтказмоқчилигимиз ҳақида тайёрлаган мурожаатномани ҳавола қилганман.

29 ноябр куни эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши кўмитанинг махсус маърузачиси Тео Ван Бовен рахбарлигидаги расмийлар билан Фарғона вилоятида учрашдик ва Фарғона вилоятидаги аянчли аҳвол ҳақида сухбатлашдик. Тео Ван Бовен ва унинг ҳамрохларига қийноқ қурбонлари билан учрашиб, сухбатлашишларига кўмак бердик.

Яқиндан бошлаб эса Аминжон Тошхўжаев рахбарлигидаги Ички ишлар тизими мансабдорлари мени такроран хибсга тиқиш учун интилмоқдалар. Чунки маҳаллий рахбарлар ўзларининг жиноятларини фош этаётган журналист, ҳуқуқ ҳимоячисини йўқотиб юбориш, ўлдиришдан манфаатдорлар.

Лекин уларнинг бу қилаётган жиноий харакатларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси – жасур журналист аёл сифатида эъзозлаётган энг ривожланган мамлакатларнинг демократлари, сиёсатчилари, журналистлари бу маҳаллий рахбарларнинг жинояткорона ҳатти харакатларини, уларнинг ўз кирдикорларини яшириш учун қилинган жиноят деб эмас, балким хукумат рахбарларининг демократияга тўсқинлиги деб, порахўрлик, талончилик, коррупцияга қарши курашувчи фаол фуқароларни оғзида, коғозда қўллаб қувватлаб, амалда уларни жамиятдан ажратиб қўйиш учун, ҳатто ўлдириш учун манфаатдор деб талқин қилишларига сабаб бўлмоқдалар.

Бу билан эса нафақат Ўзбекистон Республикаси, балким Президентнинг обрў-эътиборига қора доў туширмоқдалар. Фарғонадаги ҳақиқий аҳволга жиддий ёндашиш, чунки Фарғонанинг адолатсизликка дучор бўлган минглаб аҳолисини паймонаси, сабр косаси тулиб тошмоқда. Ахир ўзингиз айтгансизку. «Ҳалқ очликка, қийинчиликка чидайди, лекин адолатсизликка чидамайди» деб. Фарғонадаги адолатсизлик ҳаддан зиёд авж олди ва бу адолатсизликка ўзингиз чек қўймасангиз жуда кеч бўлади. Мен Мўътабар Тожибоева сиз юритаётган сиёсатни амалда қувватлайман ва тўсқинликлардан чўчимайман.

Мен ушбу мурожаатномамни маҳаллий маъмурий органлар вакилларидан яшириниб турган жойим Охунбобоев тумани Дўрмон қишлоғидаги аризачиларим уйларида туриб ёздим ва менинг бу мурожаатномамни муҳокама қилган ёнимда бўлган 2-3 та оилалар вакиллари ҳам бу мурожаатномадаги фикрларимга тўлиғича қўшилишларини баён қилдилар ва мурожаатномага имзо чекишни ихтиёр этдилар..

Мўтабар Тожибоева:

1. Ахмадалиев Усмонали 75 ёш

2. Қирғизбоева Марзия 74 ёш

3. Ахмадалиева Абдулатиф

4. Ахмадалиев Абдуқаҳҳор

5. Ахмадалиев Дилбарой

6. Ахмадалиев Мукаррам

7. Рахмонов Мамаюнус

8. Рахмонова Саодат

9. Рахмонов Мухаммад

10. Рахмонова Омина

11. Рахмонов Мухаммадюсуф

12. Мамадалиев Ғулом

13. Мамадалиева Матлуба

14. Мамадалиев Ғофур

15.Мамадалиева Қундузхон

16. Хожиматов Абдухалим

17. Мамадалиева Маҳсудахон

18. Мамадалиева Мухаббат

19. Мамадалиева Омина

20. Мамадалиев Ғанижон

21. Мамадалиев Нурмаджон

22. Мирзаматова Мехринисохон

23. Собирова Зухрохон

24. Собирова Нурхон

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.