41254013 – сонли жиноят иши «ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» эпизоди: Қорамоллар ва қўйларни сақланиши бўйича Далолатнома
Жиноят иши 2-жилд, иш вароғи 9
26 ноябрь 2000 йил
ДАЛОЛАТНОМА
Бизлар ким қуйида ушбу далолатномани ёзиб имзо чекувчилар Охунбобоев тумани Ғишмон ҚФЙ Юқори Ўқчи қишлоғида яшовчи Сохибжон Бозоров, Қўшоқбой Охунов, Зохиджон Маткаримон Аҳаджон Жўраев, ҳамда Марғилон шахри Зухро маҳалласида истиқомат қилувчи Мўътабар Тожибоевалар.
2000 йилнинг 26–ноябрь куни Мўътабар Тожибоевага қарашли мол қўйларнинг аҳволини билиш учун Рахим Эргашевга қарашли хусусий молхонага борганимизда, у ердаги 32 бош қўй, бир бош эчки ниҳоятда хароб аҳволда эканлигини кўрдик.
Улар сақланаётган молхона ниҳоят балчиқ, совуқ, қўйлар жуда озғин, кўплари касалланган эди. Бир қарашдаёқ уларнинг хисори эмаслиги, оддий қўйлиги билинарди, Биз Мўтабарга қўйлар улар у ўйлаганидек наслдор эмаслигини, аҳволи ниҳоятда хароб эканлигини тушунтирдик.
Молхона биронта ҳам қора мол кўрмадик. Қоровулдан бунинг сабабини Мўтабар сўраганида, у «Ўтлатгани олиб чиқиб кетилган» деб баҳона қилди.
Юқоридагилар тўғри деб далолатномани тузувчилар:
Сохибжон Бозоров
Қўшоқбой Охунов
Зохиджон Маткаримов
Ахаджон Жўраев
Мўътабар Тожибоева
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish