41254013-сонли жиноят иши «ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» эпизоди: Мўътабар Тожибоеванинг Эргашевлар мафияси вакиллари жиноятлари устидан шикоят ариза

Жиноят иши 2–жилд, иш вароғи 3-8 вароқлар

Ўзбекистон Республикаси Телерадиокомпанияси раиси А.Кўчимовга

Нусхаси: ХДП Марказий Кенгаши нашри «Ўзбекистон овози» газетаси бош мухаррири А.Суюнга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВ З.Алиматовга

Нусхаси: Фарғона вилоят прокурори Ю.Абдукаримовга

 «Ҳақиқат» КТХСФ рахбари М.Тожибоевадан

А Р И З А

2001 йил 2май

… 2000 йил 14–ноябрь куни эса 25.09.2000 йил кунги вилоят (“Чорванаслхизмат” ОТАЖга Сурхондарё вилоятидан келтириладиган хисори наслли қўйлар сотиб олиш учун ўзаро тузилган 60–сонли шартномага асосан 2 млн. сўм маблағ ўтказилди.

Хисори қўйларни Сурхондарёдан олиб келиш учун «Чорванаслхизмат» ОТАЖ вакили ёнида Рахим Эргашев ҳам Сурхондарёга кетди. Орадан 14 кун ўтгач, Рахим Эргашев шартномада келишилган 100 бош наслли қўйлар ўрнига 64 бош қари, ориқ, нимжон ва касалванд қўйларни келтирди.

Қўйларнинг хужжатларини талаб қилганимда эса ҳеч қандай хужжат ўзида йўқлигини билдирди (аслида келтирилган қўйларнинг барча хужжатлари қиммат нархда қўйларни сотиб олишга розилик берганлиги туфайли тузилган келишув битиминииг бир нусхаси) ва бошқа тааллуқли хужжатлар ўзида бўлган экан).

Бундан ташқари у Сурхондарёга кетиш арафасида мендан бир оғиз сўрамай 9 та наслли молни бозорга олиб чиқиб сотган ва шунингдек Машад маҳалласида яшовчи эски таниши Мақсуджон исмли кишига эски қарзлари эвазига З та молни берган экан. Эргашев Рахим Сурхондарёдан қайтиб келганида, яъни 26–ноябрь куни Марғилон телевидениеси муҳаррири Охунбобоев туман Юқори Ўқчи қишлоғи Сойбўйи кўчаси12–уйда яшовчи Сойиб Бозоров, шу қишлоқда яшовчи Зохид Маткаримов, Қўшақбой Охунов, Ахат Жўраев ҳамда ўзим биргаликда молхонага борганимизда Рахим молларни далага ўтлатиш учун хайдаб чиқишганини айтди. Шунинг учун ҳам молларни ўзлаштириб юборганини ўша пайтда сезмадим. Лекин қари ва нимжон қўйларни ҳаддан ташқари қимматга олганини, қўйлар хисори эмаслигини билдириб далолатнома туздик.

Эртасигаёқ вилоят «Чорванаслхизмат» ОТАЖ рахбари О.Усмонов билан гаплашдим. У наслли қўйларни сотиб олиш учун Сурхондарёга борган вакили чорвачилик бўйича етук мутахассислигини, у ердан сотиб олинган қўйлар наслли эканлигини айтди. Орадан З кун ўтгач, яъни 30 ноябрь куни қўйларни кўриш учун келган Сурхондарёга борган вакил Тўйчиевни, Усмонов Одил, бош зоотехник Бахром Раимов, ветврач Мирзаев Муҳаммадали гувоҳлигида бориб қўйларни кўрди ва ҳақиқатан ҳам молхонадаги қўйларни кўпчилиги бегона ва қари қўйлар эканлигини билдирди, яьни Сурхондарёдан сотиб олинган қўйларни Эргашев Рахим ўша ердан кира қилинган Камаз машинасида Самарқанддан Фарғонагача ўзи олиб келган. Тўйчиев Нозим эса енгил машинада келган экан.

“Чорванаслхизмат” билан олинган қўйлар можароси бўлиб турган бир пайтда, яъни 2001 йил 2–январь куни менга нотаниш бўлган аёл қўнғироқ қилдида, давлатдан олган қарз пулларим талон-тарож бўлаётгани, Эргашев Рахим мени пулим эвазига ўйнашларига уй, видеомагнитофон ва бошқа қимматбаҳо жихозлар, тилла тақинчоқлар харид қилиб бераётганини айтди. У «Агар гапимга ишонмасангиз, бориб мол ва қўйларингизни сананг, сиз учига чиққан фирибгар, товламачи қурбони бўлаяпсиз, мол қўйларингизни санаб бўлиб, Рахимни Фарғонани Охунбобоев массивидан топасиз» деб манзилини тушунтириб берди ва телефонни қўйиб қўйди.

Шундан сўнг шу куниёқ мени олдимга иш билан келган ўша пайтдаги Марғилон шаҳар газлаштириш идораси бошлиғи Шарипов Маҳаммад билан бирга молхонага бордик. Кеч соат 8ларда бориб мол–қўйларни санадик, у ерда 4 дона хашаки, озғин, қари, хунук моллар 32 та қўй, 1 та эчки бор эди холос. Эргашев Рахимни қидириб на уйидан, на молхонадан топдик. Телефон қилган аёл айтган адресга маҳалламизда яшовчи Мамиржон исмли 62–30 ФЕ рақамли жигули автомашинаси эгаси ва Зухро кўчаси 27/43да яшовчи Рева ака билан кечқурун соат 22-З0ларда борсак у ерда Рахимни 2 та ўйнашини жанжалини устидан чиқибмиз. Рахимни давлатдан олган қарзи эвазига Лола ва Саодат исмли ўйнашларига сарфи ҳақида ўша кунлари фирмада хайдовчилик қилган Марғилонлик 25–84 ФЕ рақамли қизил жигули автомашина хайдовчиси Муҳаммад ҳам гапирган эди.

Мен Рахимдан мол-қўйларни нима қилганини сўрадим, у Қувасой Парранда наслчилик фабрикасидан арзон нархда швиллер сотиб олаётганини, мол ва қўйларни пулини тезлик билан жойига қўйиш учун швиллер олишга харакат қилаётанини айтди, шунингдек, Қувасойдан хонадонлардан тераклар сотиб олиб, яшик қилмоқчи бўлганлигини айтиб, сотиб олган теракларни кўрсатди ва тераклардан қилинган 300тага яқин яшикни кўрсатди. Рухсат сўраса бермаслигимдан қўрқиб, яширинча шу ишларни қилганлигини тан олди. Шундан сўнг 7–январь куни 4 та қари, нимжон мол, 32 та қари, касалванд, озғин қўйларни Эргашев Рахимни молхонасидан олиб чиқиб кетдим.

Эргашев Рахимга эса сотиб олинган мол-қўйларни пулларини ундиртириш учун ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишимни билдирдим. У ҳуқуқ идораларига ариза бермаслигимни, қамоқдан ўлгудек қўрқишини айтиб, қисқа муддатларда ҳамма ўзлаштирган пулларини жойига қўйишини ваъда қилди. Январь, апрелни 15сигача у хусусий тадбиркор бўлиб, хисоб рақами очаётганини, Жизэах вилояти ДСИ бошлиғи бўлган қариндоши хисоб рақамига маблағ ўтказаётгани ва банкдан кредит олаётганини айтиб, ўша 4 та мол, 32 та қўй, 1 та эчкини ҳам ўзи қайтариб сотиб олишига ваъда бериб келди. Дарҳақиқат у Заминбанкда хисоб рақами очди ва хусусий молхонасини вилоят давлат кадастри томонидан баҳолаткизди.

Унинг барча қилаётган ишларидан хабарим бор эди, лекин у 15–апрель кунидан йўқолиб колди. Оиласидан сўралса «Оғир касал бўлиб ётибди, лекин қаердалигини ўзимиз ҳам билмаймиз» деган жавобни олавердик. Эргашев Рахимни қидириб бормаган шифохонам қолмади. Руҳий касалликлар шифохонаси, хушёрхоналарни қидириб, охири Қиргилидаги наркология диспансеридан топдик. У ичкиликка муккасидан кетган ҳолатда даволаниш учун ётган экан.

Лекин у мен таниган вақтимдан то йўқолиб қолгунча бирор марта ҳам ичкилик ичганини кўрмаган эдим. Мен уни қидириб топганимдан сўнг орадан 5 кун ўтиб, наркология диспансеридан қочиб кетиб, Охунбобоев массивидаги ўйнашиникига бориб яширинибди. У аёл ишга кетгаи паллада эса унинг уйидан ҳам қўлга киргулик нарсалардан бир қисмини пуллабди.

Ишдан келган аёл у билан жанжаллашибдида, милиция чақирибди. Маст холатда тўс-тўполон қилгани учун милиционерлар уни наркология диспансерига қайтариб олиб келишибди. Кейин даволанишдан бош тортиб, шифохонадан чиқиб кетибди. Эргашев Рахимни бундай кирдикорларини кўриб, эшитиб, уни суриштирдим. У аслида менга журналист сифатида ўзини ҳақини ҳимоя қилиб, бошка бир одамдаги ҳақини ундириб олишга матбуот орқали ёрдам беришимни сўраган эди. Унинг хужжатларида бир пайтлар донғи кетган фермер бўлганлиги баён қилинган эди. Лекин у қўш дипломли зоотехник эмас, қўш дипломли товламачи, фирибгар, қаллоб экан. Афсуски буни кеч тушундим. Бундан бир неча йил аввал давлатдан олган қарзини тўламаслик учун руҳий касал деган справка ҳам топширишдан қайтмаган экан.

Эргашев Рахим жуда кўпчиликни хонавайрон қилган экан. Шулардан бири Наманган вилояти Уйчи тумани У.Қамбаров кўчаси, 5–уйда яшовчи Долиев Исмоил ва унинг қариндошлари, таниш билишлари экан. 1999 йил январ ойларида Долиев Исмоилни уйига Охунбобоев туман Болтакўл қишлоғилик Усмонов Ориф билан шартномалар тузиш баҳонасида боришган экан. Охунбобоев туман деҳқон фермер хўжаликлари уюшмаси қошидаги «Фазлиддин» кичик корхона бошлиғи, Рахимнинг ҳамтовоғи, аслида 4 ой ичида Наманганда яшаганини, боиси шартномалар тузиш эмас, Фарғона вилояти деҳқон фермер хўжаликлари уюшмасидан олган кредит пулини қайтаришдан қочиб юрган экан. 20–апрель кунида Охунбобоев туман ДСИдаги Эргашев Рахимни божаси ва туман прокуратурасидаги Дониёр уларни қидириб Наманганга боришадида, давлатдан олган 2,5. млн сўм пулини тўламаса, жиноий иш қўзғатилишини айтади ва биргаликда кетишади.

Кечқурун Ориф ва Рахим Болтакўллик Азимов Маҳаммадни 63–47 ФЕМ рақамли қизил 03 жигулисида қиморбоз ҳамқишлоқлари Хасан–Хусанлар билан Наманганга қайтиб боришади. Ориф хозир прокуратурадан келаётганини, қаттиқ сиқувга олишганини, агар бугун 5 минг АҚШ доллари беришмаса, қамаб қўйишларини айтиб, кўз ёши тўкиб, қарз топиб беришни илтимос қилишади. Долиев унга пули йўқлигини, ёрдам бера олмаслигини айтади. Ориф қамалиб кетишини айтиб, «Фақат Сиз қутқариб қоласиз, яқинда ўзини узукларини сотиш учун харидор қидирган ўша танишингиздан ўша узукларни бўлса ҳам олиб бериб туринг, бир ой ичида узукларни ўзини ёки пулини қайтариб бераман» дейди.

Орифга раҳми келган Долиев Чортоқ туманидаги Иттифоқ кўчаси 25–уйда яшовчи таниши Мадиёрова Зумрадникига бориб, 1 ой ичида қайтариб беришларига кафолат бериб, 5 дона аёллар узук–балдоқларини (ҳаммаси бриллиант кўзли) ҳар бирини 500 минг сўмдан,  жаъми 2.5 млн сўмга бахолаб олиб беради. Ориф эса олган қарзини 20.07.1999 йил кунигача қайтариб беришни ваъда қилиб, гувоҳлар иштирокида тилхат ёзиб беради.

Орадан бир хафта ўтиб, Ориф ва Рахим яна Наманганга боришадида, «Прокурорга тақинчоқларни бериб, ишни тинчитдим, айтилган вақтга пулни қайтараман» деб ваъда беришади, лекин улар пулни беришмайди. Бу даврда Долиев ўзини яшаб турган уйини ҳам сотиб, қарз эвазига топширади.

Иқтисодий оғир аҳволга тушиб қолганини айтганида Эргашев Рахим Долиевга ўз мулки бўлган 12 тонна темир листни ҳар тоннасини 300 минг сўмдан, жаъми 3600 минг сўмга Рахим бошчилигидаги «Эргашевлар деҳқон фермер хўжалигига сотишни таклиф этади. 10.05.2000 йил куни 5–сонли шартнома тузиб, 11.05.2000 йил куни 3–сонли ишонч қоғози билан 11–00 ФЕА номерли Камаз автомашинасида темир листларни юклаб олиб кетади. Рахим З кун ичида 3600 минг сўм пулни Долиевни хисоб рақамига ўтказишини ишонтиради. Эргашев Рахим Охунбобоев туман хокимиятнинг 1999 йил 22–июнь кунги 252–06 сонли қарорига биноан тугатилган «Эргашевлар» ф/хнинг мухри билан 2000 йил   10–май куни қалбаки шартнома тузиб, Долиевдан 3600 минг сўмлик металлни олиб кетади.

Ўзини 2 та фирибгар–товламачилар қўлига тушиб алдангаилигини билган Долиев улардан ҳақини қаттиқ туриб талаб қила бошлайди. Тақинчоқ эгаси Зумрад ва 16–НА 32–08 русумли Дамас автомашинани ҳайдовчиси Марифов Жалолиддин гувоҳлигида пулини талаб қилиб боришса, Усмонов Ориф ва Эргашев Рахимлар пулни беришдан бош тортишган, ҳаттоки Ориф, «Нарсаларни прокурорга берганман, агар яна келаверсанг, мана Рахим ўзи айтсин, Тошкеитдаги ИИВда ишловчи қариндоши Эргашев Алишерга айтиб, ваҳобий деб қаматиб юборамиз, хозир ўша одам Наманганга ваҳобийларни ушлаш учун келган, берган нарсалариигни бир қисмини сарфласак ҳам ёнингдан ёки машинангдан нашами, ўқ–дорими, варақа ёки хизбут китоби чиқиши қийин эмас» дея гувоҳлардан ҳам чўчимай, Долиевни қўрқитиш йўли билан 6 млн. сўмликдан зиёд нарсалар пулини беришдан бош тортишган. Бундан ташқари, қонунни ҳимоя қилувчи прокуратура ходимлари номини ҳам ўзинииг жирканч ишларида аралаштириб товламачилик қилишган.

Эргашев Рахим бунингдек қалбаки хужжатлар ишлатишга устаси фаранг бўлиб кетган экан. У сумкамда бўлган фирма мухрини ўғирлаб, вилоят «Чорванаслхизмат» билан қўй ва мол сотиш учун 2000 йил декабрь ойида шартнома тузиб, рахбар ўрнига, яъни Тожибоева номидан имзо чеккан ва 14 та қўйларни уларга сотган. Унинг бу каби фирибгарлиги туфайли жуда кўп одамлар моддий зиён кўрган эканлар. Эргашев Рахим «Яхшилик» ф/хдан сотиб олинган наслли қора молларни Ёзъёвон, Қумтепа ва Марғилон мол бозорларида пуллаганига гувоҳлар бор, ҳаттоки Рахимни молхонасидан молларни юклаб, бозорларга олиб бориб берган, пулларни ўша ерни ўзида бегона одамларга, яъни аввалги қарздорларига санаб берганига гувоҳ бўлган юк автомашинаси ҳайдовчилари бор.

Яқинда етказилган зарарни Эргашев Рахим ва “Чорванаслхизмат”дан ундиришни сўраб вилоят хўжалик судига даьво ариза билан мурожаат қилган эдим. Афсуски фирибгар ва товламачи Рахим хаттоки хўжалик судини менсимади, яъни 24, 28–май кунлари бўлиб ўтган суд мажлисида 2 маротаба чақирув қоғози берилган бўлишига қарамай, суд мажлисида иштирок этишни ўзига эп кўрмади. Балки юқори лавозимларда ишловчи қариндошлари ва ички ишлар тизимида ишловчи уруғлари чўчимаслигини маслахат бергандирлар.

Рахимнииг оила аъзолари ҳам унинг кирдикорларидан нафақат тўлик хабардор, балки укаси Эргашев Рахим иккиси тил бириктиряб, жуда ҳам кўпчиликни мол-мулкини, бойлигини ўзлаштирган эканлар. Афсуски буларни барчасини кеч билдим. Ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилаётган, ишига олиб ишонч билдирган инсонга нисбатан, айниқса аёл кишининг давлатдан олган шунча катта миқдордаги пулни қандай қайтаришини ўйламасдан шунчалар разилликка борган товламачи–фирибгарларнинг устози бўлмиш Эргашев Рахимдан ўзига яшониб топширилган мулкимни ўзлаштириш йўли билан талон тарож қилгани, мухримни ўғирлаб мен билмаган ҳолатда ташкилотлар билан шартнома тузгани, барча харакатлари натижасида банкдан олган қарзим 7 млн сўм, банк фоизи, кўрилган зарар, олинмаган фойда ва етказилган маънавий зарарни ундирилишига ёрдам беришларингизни, Эргашев Рахимни эса мени мулкимни ўзлаштириришда, товламачилик, фирибгарлик ва қаллоблик йўли билан шериклик қилган ҳамтовоқлари – олдин ўғрилик жинояти  билан қамалган Акмал, Одил ва бошқа шериклари билан қонуний йўл билан жиноий жавобгарликка тортишингизни илтимос қиламан.

                                  Аризачи: Мўътабар Тожибоева

 

 

 

 

 

 

Иш вароғи 38 вароқлар

 

Мўътабар Тожибоевани  2001 йил 28май кунги Республика телерадиокомпанияси раиси А.Кўчимовга, «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳарририга, Республика ИИВга ва Фарғона вилоят прокурорига ёзган аризаси  2001 йил  31май куни                776рақам билан регистрация қилинган.

 

=========================================================
Иш вароғи 2вароқ

 

Фарғона вилоят прокуроринниг ўринбосари Н.Исақовни 2001 йил 4–июнь кунги 24–776–01 рақамли Охунбобоев туман прокурори М.Мирзажоновга “Тожибоевани аризасини текшириб, тегишли чора тадбирлар белгилашлик ва аризада кўрсатилган важлар юзасидан атрофлича текширув ўтказиб, натижаси ҳақида 26–июнь 2001 йил кунига вилоят прокуратурасига ахборот тақдим қилиши ва аризачига хабар бериш”ни сўраб ёзилган алоқа хати.

 

 

 

 

Жиноят ишининг 39вароғида Охунбобоев туман прокурорининг Фарғона вилоят прокурорига 2001 йил 25июнь кунги «Ҳақиқат» фирмаси рахбари М.Тожибоеванинг аризаси юзасидан Ахборотномаси мавжуд.

 

 

Иш вароғи 177185

 

Регистр. 1/16 ш01

 

2001 йил 13июнь

 

Мўътабар Тожибоеванинг Республика бош прокуратурасинииг «Ҳуқуқ» газетасига 2001 йил 12–июль кунги аризаси Республика бош прокуратураси «Қонун ҳимоясида» бирлашган тахририяти 49–21 / 07–01 рақам билан регистрация қилинган.

 

       (Изоҳ: 182–вароқ ўзгартирилган, яъни терговчининг оқ қоғози билан ёзилган).

 

         ========================================================


Иш вароғи
176

 

Охунбобоев туман прокуратурасининг 13август 2001 йил кунги Охунбобоев туман ИИБ ТБ бошлиғи Суярқуловга 9 вароқлик «Ҳуқуқ» газетасига ёзилган аризани юбориш ҳақида алоқа хати.

          

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.