ЎзХДП Марғилон шахар Кенгаши Пленумида Мўътабар Тожибоеванинг 2000-2001 йиллардаги «Ўтюраклар Клуби» фаолияти ҳақидаги хисоботидан лавҳалар
Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси – «Ўтюраклар Клуби» эпизодига тегишли 12 жилди жиноят иши иш варақасига тикилган «Ўтюраклар клуби» хисоботидан кўчирма
2000 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Ҳалқ Демократик партияси Марғилон шахар кенгаши «Зухро» маҳалласи Бошланғич партия ташкилоти қошида ташкил этилган «Ўтюраклар клуби»нинг 2000-2001 йиллардаги фаолияти юзасидан «Ўтюраклар Клуби» рахбари Мўътабар Тожибоеванинг 2002 йил 16 январь кунги ХДП Марғилон шахар кенгаши Пленумида қилган хисоботидан лавҳалар.
Ушбу хисоботда Мўътабар Тожибоева Мамлакат Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис 2-чақириқ 6-сессиясида «Адолат – қонун устиворлигида» деб номланган маърузасига тўхталиб, Президентнинг қуйидаги фикрларини хисоботига асос қилиб киритган.
«…Ўйлайманки мана шундай асоратлардан тезроқ халос бўлишимиз учун барчамиз – давлат ҳам, жамоат ташкилотлари ва ҳар кайси фуқаронинг ўзи қатъият билан харакат қилиши керак.
Аввало қонунга хурмат масаласида бошқаларга ўрнак кўрсатиши лозим бўлган мансабдорлар, давлат ходимларининг ўзи ёшларимизга ўрнак бўлмаса қилаётган барча ишларимизнинг самараси ҳақида гапириш мумкинми?
Такрорлаб айтаман, бу ишни энг юқори давлат лавозимларида ўтирган одамлардан бошласак айни муддао бўлади.
Лекин бу кунлар қачон келар экан, жамиятимиз савияси қачон юксалар экан деб қўл қовуштириб ўтирсак ҳам тўғри бўлмайди. Бугунги кунда бундай муаммоларнинг ечилиши аввало ҳаётимизда жамоатчилик назоратини кучайтиришимизда кўришимиз мумкин.
Биз жамиятимиздаги демократик жараёнлар йўли – келажак тараққиётимиз ҳақида фикр юритар эканмиз, бу борада бизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш ғояси, бу ғоянинг маъно-мазмуни исботлаб, асослаб берилганлиги ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.
Шундай экан, бугунги кунда ҳаётимизда ижтимоий назорат вазифасини бажараётган нодавлат ташкилотларни фоаолиятини қўллаб қувватлаш билан бирга янги тузилаётган жамоат бирлашмаларига ҳам зарур шарт-шароит, қонуний имконият туғдириб бериш биз учун долзарб вазифа бўлмоғи керак…»
Мўътабар Тожибоева: «1998-2000 йиллар давомида Фарғона вилоят Адлия бошқармаси ҳузуридаги «Ҳуқуқий маърифат тарғиботи Маркази» маърузачиси сифатида маҳаллаларда, ўкув юртларида, мактабларда ва бошқа жойларда давра сухбатлари ўтказиб ҳуқуқ сохасидаги муаммолар, қонунларнинг амалдаги ижроси юзасидан учраётган камчиликлар ҳақида ёшлар билан доимо мулоқотлар ўтказардим. Ушбу ҳақда маҳаллий матбуотларда хабарлар, мақолалар чоп этилиб борган».
Жиноят ишининг 13-жилди 67-вароғига тикилган Мўътабар Тожибоеванинг хисоботидан:
«…ЎзХДП Марғилон шахар Кенгаши рахбари Муҳаммадали Исақовга баъзи бир мансабдорлар томонидан Клуб фаолиятини тўхтатишни талаб қилишлар кучайди. М.Исақов бундай талаб билан чиққан амалдорларга Клубнинг ноқонуний харакатларини топиб беришларини, ўзи ноқонуний харакатни сезмаётганлигини, аксинча Клуб фаоллари
Мамлакат Президенти олиб бораётган сиёсатни амалда ҳаётга тадбиқ этиш учун интилаётганликларини айтиб, Клуб фаолиятини тўхтатишни исташса ЎзХДП Марғилон шахар Кенгашига ёзма тарзда, асосланган ҳолда ёзма талаб билан чиқишларини айтди ва фикрида қатъий турди.
«Ўтюраклар» Клуби фаолиятини тўхтатишни сўраб хокимият, маъмурий органларга шикоятлар ёмғирдек ёғилди. Хатларга имзо чеккан шахслар қўшмачилар, наркотик моддалар сотувчи кимсалар эканлиги аниқланди. 2000 йил апрелда Хокимият ва Ички Ишлар идоралари рахбари иштирокида муҳокама килинди. Клуб фаолияти ижобий баҳоланди…» деган ёзувлар мавжуд.
Мамлакат Президенти Ислом Каримов Фарғона вилоятига бориб ташкилий сессия ўтказиб, қонунбузар вилоят хокимини лавозимидан бўшатиб, ушбу сессияда амалдорларнинг жиноий кирдикорларига қарши курашувчи ўтюракли фуқаролар сафи кенгайишини, шундагина жамиятда ижтимоий адолат қарор топишини гапирганидан кейин «Ўтюраклар Клуби»ни ташкил этилган. Клубнинг шиори «Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши курашамиз – Биз огоҳмиз!» деб белгиланлаган..
«Ўтюраклар Клуби» фаолиятини тугатишга у ташкил этилганидан бошлаб тинимсиз харакатлар қилинганини «Даракчи» газетасининг 2002 йил 24-январь кунги Мўътабар Тожибоева қаламига мансуб «Фотиҳа тўйи нега бузилди?» номли мақоласи яққол кўрсатиб турибди.
2 йилда «Ўтюраклар» Клубига 108 та ариза тушган. Шундан 2000 йилда 49 та, 2001 йилда 59 та. Текширишлар натижасида 9 та жиноят ишлари қўзғатилган. 5 таси гиёҳванд моддалар савдоси билан шугулланганларга, 1 таси Ички Ишлар ходимига нисбатан.
– 2000 йил март ойида Республика «Мулкдор» газетаси мухбирлари билан Учкўприк Матлубот савдо хиссадорлик жамияти раиси Насима Турсунхўжаевани ҳуқуқ эркинликлари ҳимоя қилинган. «Мулкдор» газетасинингг 3 апрель кунги сонида «Қаноти қайрилган қуш» номли танқидий мақола чоп этилган.
– 2000 йил апрелда Фарғона шаҳар Новатор кўчаси 40-В уй 38-хонадонда яшовчи Зиганшина Галима – 17 ёшли қизи Таняни номусига тегиш учун ўзини ва қизини Фарғона шаҳар ИИБ ходими Умаров Рустам аёвсиз калтаклагани, тан жарохати етказиб, бурнини синдиргани ҳақида.
– 2002 йил 24 май куни Фарғона шаҳридаги«Баркамол» ҳиссадорлик жамиятидаги 1562 нафар ҳиссадорлар номидан 136 хиссадор имзо чеккан шикоятни корхонананинг бош хисобчиси Ханифа Исмоилова олиб келди. 15 миллион сўм хиссадорларга ундириб берилди.
– «Зуҳро» маҳалласи аҳолиси номидан 2000 йил 28 май куни 15 киши мурожаат қилиб, маҳаллада ижтимоий сиёсий аҳвол оғирлашиб кетаётгани, хокимият, маъмурий органларга қилинган мурожаатлар оқибатсиз қолдирилаётгани, маҳаллада наркотик моддалар истеъмол қилиш, жиноятилик тобора авж олаётганини айтишди.
Марғилон шаҳар прокурори Нурмуҳаммад Сулаймоновни ушбу холат бўйича менга берган жавоб хати мавжуд.
– 2000 йил 11 июнь якшанба куни кундуз соат 12ларда вилоят ИИБ милиция подполковниги Набиев Ботир исмли шахс шериги Ренат билан бирга ўзига қарашли 88-21 рақамли оқ Жигули автомашинасида «Зуҳро» кўчаси 31 уй 31 хонадонда яшовчи Тожибоева Иродани уйига бостириб кириб, ўзини салафат пакет билан бўғиб, болаларини ҳам қийнаб, азоблашни айтиб қўрқитиб 2500 АКШ долларини олиб кетишган.
2001 йилда бу жиноят иши очилиб суд бўлди. Набиев Ботир ва шериги Ренатлар узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилинди.
– 2000 йил 17 октябрда маҳалла вакиллари «Зуҳро» кўчаси 35 уй 28-хонадонда яшовчи Х.Ғаниевани эри Кодир Каримов маҳалла посбони билан тил бириктириб Х.Ғаниевани жиннихонага жойлаганликлари ҳақида айтишди. Х.Ғаниевани 3 кун ичида руҳий касалликлар шифохонасидан олиб чиқдик.
– 2000 йил 20 декабрь куни Олтиариқ туман ИИБ ДАН ходими Шавкат Рахимов Холмирзаева Гулнорани номусига теккани, машина қирдан думалаб кетиб, Гулнора ногирон булиб қолгани, Шавкат Рахимов жавобгарликка тортилмагани ҳақида хабар қилишди.
– Фарғона шаҳар Мирзо Ғолиб кўчаси 80 уйда яшовчи 29.12.1986 йилда туғилган Эминчаев Ихтиёр Зуҳро кўчаси 35 уйда яшовчи Абдурахмонова Мухаббатдан февраль ойи бошида наркотик модда сотиб олиб, Абдурахмоновани уйида ўзига укол қилган, доза кўплиги учун у Абдурахмоновани уйида ўлиб қолган. Болани ўлигини кечаси ахлатга олиб чиқиб ташлашган. Прокуратура бу ишни бахтсиз ходиса деб ёпди. Кейин биз хукумат идораларига ва «Озодлик» радиоси орқали мурожаат қилиб, жиноятчиларга қонуний чора кўришни талаб қилдик. Шундан кейингина 2001 йил 18 майда Эминчаев Ихтиёрни ўлими юзасидан айбдорларга жиноят иши қўзғатилди.
– 2001 йил 7 август куни фаоллар мурожаат қилишиб, Жамбул кўчаси 9 уйда яшовчи хонадон эркакларининг икки нафари наркотик моддалар савдосида, яна бири эса вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланиб узоқ йилларга қамалиб кетишгани, ҳозирда 10-сонли тергов хибсхонаси оператив бўлим бошлиғи Абдурахмонов Абдувахоб турмадаги махбуслар учун наркотик моддалар олишга тез-тез 15Д 57-54 рақамли Тико автомашинада мана шу хонадонга қатнаётганлигини айтишди.
– ЎзХДП Марказий Кенгаши котиби Аслиддин Рустамов Клуб фаолияти билан танишиш учун келганида 2000 йил 8 декабрь куни уйидан 3 нафар вояга етмаган фарзанди билан хайдалган, Клуб аралашуви билан А.Қодирий кўчаси 50-а уй 3-хонадонга вақтинча киритилган Лолахон Дехқонова турган уйга бирга бордик.
– Аслиддин Рустамов билан Аҳмад Яссавий кўчаси 4 уй 69-квартирада яшовчи ногирон Позилова Нурхонни кўриш учун бордик.
– «Адолат йўли» газетасининг 2000 йил февраль ойида «Лоқайдликнинг аччиқ меваси» номли мақолам чоп этилди.
– Умида ўз чақалоғини 50 минг сўмга сотиб юборганлиги ҳақида.
79-вароқда Тожибоева Мўътабарнинг қуйидаги фикрлари баён қилинган:
«Оддий халқ орасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқ тартибот идораларининг ўзида ҳуқуқи паймол бўлаётган ҳалқ вакиллари етарлича топилади. Уларнинг юрагида жамиятга ҳам, қонунга ҳам ишонмасдан, норозилик кайфияти илдиз отмайди деб ким кафолат беради?».
– 2000 йил 24 июнь кунги «Меҳнат Ярмаркаси» ҳақида 25 июнь кунги 20 минутлик кўрсатув;
– 2001 йил 1 апрель кунги Марғилон шаҳар ХДП Пленумида «Огоҳ бўлайлик» рисоласи тақдимоти ҳақида 3 апрель кунги кўрсатув:
– ЎзХДП Марказий Кенгаши котиби Аслиддин Рустамовни «Ўтюраклар» Клуби фаолияти билан яқиндан танишиш учун келиб Лолахон Дехқонова ва Позилова Нурхонлар хонадонида бўлганимиз ҳақида «Партия обрўси- Ҳалқнинг обрўси» номли 25 минутлик кўрсатув;
– 2001 йил 3 июль кунги «Маҳалла очиқ мулоқотга чоралайди» махсус кўрсатуви:
– 2001 йил 27 январь кунидан Марғилон телевидениесида ёритилиши бошланган «Марказий газеталар шарҳи»;
– 2001 йил 24 июнь кунги 29-мактабда ўтказилган «Туркистон» кунлари;
– «Бизга аталган кун» 2001 йил 8 март Қувадаги байрам дастури;
– 2001 йил 7 июнда Салим Ашур ва Юсуф Жўраевлар билан «Пахта майдонида учрашув»
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish