Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси — «Ўтюраклар Клуби» эпизодига тегишли 12 жилди жиноят иши иш варақаси 3 вароғига тикилган
Ўз.ХДП Марғилон шаҳар Кенгаши бюросининг Қ А Р О Р И
10.07.2002 йил Марғилон шаҳри
Кун тартиби: “Зуҳро” маҳалла бошланғич партия ташкилоти йиғилишида “Зуҳро” маҳалла бошланғич партия ташкилоти фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги 2.07.2002 йилдаги қарорини тасдиқлаш.
Эшитилди: Ушбу масала юзасидан Ўз.ХДП Марғилон шаҳар Кенгаши биринчи котиби М.Исақов ахбороти
Ижроия бюро йиғилиши қарор қилади:
1. “Зуҳро” маҳалла бошланғич партия ташкилоти йиғилишида “Зуҳро” маҳалла бошланғич партия ташкилоти фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги 2.07.2002 йилдаги қарори тасдиқлансин.
2. Партия ташкилоти ҳисобида турган М.Тожибоева, Н.Ҳамидова 3-ЖЭК бошланғич партия ташкилоти ҳисобига ўтказилсин.
3. Маҳалла бошлангич партия ташкилоти қошида тузилган “Ўтюраклар Клуби» фаолияти тўхтатилсин.
4. 3 ой муддат ичида ХДП аьзолари М.Тожибоева ва Н.Хомидовалар аъзолик бадалларидан қарзларини тўламасалар, фаоллигини оширмасалар ва 3- ЖЭК партия ташкилоти хисобига ўтишни исташмасалар партия аъзолигидан чиқарилсин.
5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш Кенгаши катта референти М.Даминов зиммасига юклатилсин.
Ўз.ХДП Марғилон шаҳар
Кенгаши биринчи котиби М.Исақов