Фарғона вилоят прокуратураси биноси рўпарасида ўтказилган пикет бўйича сохта айблов
2003 йил 10 июнь куни Фарғона вилоят прокуратураси биноси рўпарасида 10дан ортиқ фохиша ва қўшмачиларнинг Мўътабар Тожибоевага ва унинг хамроҳларига хужум қилиб калтаклаганликлари ҳолати бўйича:
Фохиша, қўшмачи, наркоман ва жиноятчиларнинг шериклари бўлган маиший бузуқ Фарғона шахар Ички Ишлар бўлимидаги маиший бузуқ кимсаларнинг Мўътабар Тожибоевага нисбатан тухмат ва қалбаки хужжатлар тайёрлашдаги қонунбузарликлари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ»НИНГ БУЗИЛГАН МОДДАЛАРИ:
281-модда:
«МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИ»ДАГИ БАЁННОМАНИНГ МАЗМУНИ:
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғриси»даги баённомада: шу баённома тузилган сана ва жой, Баённомани тузган шаҳснинг лаовозими, фамилияси, исми, отасининг исми, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жовобгарликни назарда тутувчи норматив хужжат, агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари: ҳуқуқбузарнинг тушунтириши: ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади. Башарти ҳуқуқбузарлик туфайли моддий зарар етказилган бўлса, бу ҳам баённомада кўрсатилади.
Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади: гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса-баённома мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларни беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабаблариини баён этишга ҳақлидир.
Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга Ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.
282-Модда:
«МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ БАЁННОМАНИ ЖЎНАТИШ
Баённома бошқа хужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар Билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтидан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатга эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish