Маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида расмийлаштирилган қалбаки хужжатлар тахлили

Снимок,,,,,,,

Фарғона шаҳар Ички Ишлар Бўлимининг Мўътабар Тожибоевага нисбатан 61-1 2003 сонли Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг  201-моддасига асосан тўпланган  ХУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ:

1-Вароқ: Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Алмат Хомидовнинг Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Робахон Махмудовага 2214 рақамли 5 июль 2003 йил кунги алоқа хати.

(Суд бу хатни 29 июль куни 1954 рақам Билан қабул қилган. Иккита регистрация орасида 24 кун фарқ бор. Бунга Ким айбдор?)

2-5 Вароқлар: ХООБ бошлиғи И.Эргашев тайёрлаган ва Алмат Хамидовни имзоси Билан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 4 июль кунги қарори. (Мени вилоят прокуратурасига ёзган аризам Билан Ким шуғулланган??? Менга маъмурий ҳуқуқбузарлик хужжати таёрлаш Билан-чи Ким шуғулланган???)

Унда: «…100 АҚШ доллари ва 500 сўмлик купюрадаги жами 50 минг сўм пуллар йўқолганлиги холати ўз тасдиғини топмаганлиги (???), (Фарғона шаҳар 3-Шароф Рашидов номли маҳалла фуқаролар йиғини раисаси Неъматова Гулнора ўз маҳалласи фуқароларига нима учун «Бу ҳалқ душманлари сумкалари тўла пул юради, ана қийналаётганларга тўласин» деган гапни қандай тушуниш мумкин), фуқаролар Мўътабар Тожибоева ва Лукяноваларга тан жароҳати етказган фуқароларнинг шахсларини аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли уларни аризаларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли (???) учун тўпланган хужжатлар бўйича жиноят иши қўзғашни рад қилинмоғи ҳамда фуқаро М.Тожибоева шаҳар худудида намойиш, митинг ўтказиш учун тегишли хокимликлардан рухсат олмасдан намойиш (ПИКЕТ) ўтказиб, намойишлар, кўча юришлари, митинглар ўтказиш тартибини бузиб, бу харакатлари Билан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 201-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун унга нисбатан тўпланган хужжатларни маъмурий тартибда кўриб чиқишлик учун Фарғона шаҳар Жиноий ишлар судига юбориш лозим бўлди.

Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-модда 2 қисми, 330-моддаси 2 банди ва 333-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Фарғона шаҳар Бурса кўчаси 10 уйда яшовчи фуқаро Л.М.Лукянова, Марғилон шаҳри Зухро кўчаси 31 уй 31-хонадонда яшовчи фуқаро М. Тожибоеваларнинг ёзган аризаларида (??? аризаларида баён қилинган бизнинг шерикларимиз бўлган фоҳиша ва қўшмачиларнинг харакатларида» ёзуви тушуриб қолдирилган шекилли ???) жиноят аломатлари йўқлиги сабабли тўпланган хужжатлар юзасидан жиноят ишини қўзғатишлик рад этилсин.

2. Фуқаро Лукяновани олган тан жароҳати юзасидан унга тан жароҳати етказган номаълум аёлларни аниқлаш борасида худудий жиҳатдан профилактика инспектори ва ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили томонидан суруштурув ишлари давом эттирилсин.

3. Фуқаро М. Тожибоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201- моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома тузилиб тўпланган хужжатлар ҳал этишлик учун шаҳар судига юборилсин. (Ҳуқуқбузарлигим ҳақидаги қарор олдин чиқарилганми? Ёки ҳуқуқбузарлик баённомаси олдин тузилганми??? Чунки бу қарор 4 -июлда ёзилган. Ҳуқуқбузарлик баённомаси эса (Иш вароғи 78) 27-июнда тузилган.

4 июлда чиқарилган қарорга асослансак нега «баённома тузилиб» дейиляпти, «тузилган баённома бўйича» дейилмасдан???) (Иш вароғининг 6-чисида Тергов бўлими бошлиғи А.Султоновни Собировга 10 июнь кунги 1780-сонли алоқа хати мавжуд. Тергов бўлими бошлиғи нима қилиб юрибди бу ерда???) «Вилоят прокуратураси ёнида 2003 йил 10 июнь куни аёллар томонидан содир этилган майда безорилик ҳамда намойиш бўйича тўпланган хужжатларда Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 183-ва 201-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари мавжудлиги сабабли Ушбу хужжатларни маъмурий тартибда ҳал қилиш учун юбормоқда» деб ёзган. (Демак ҳали воқеа қандай бўлганлигини билмасдан туриб, мани ўзимдан воқеа тафсилотини сўрамасдан туриб манга нисбатан жиноят иши қўзғатишни режалаштирганликлари Султоновни бу ёзишмаси Билан тасдиқланади.

Султоновга бу иш билан шуғулланишни Ким ва қачон, қандай тартибда топшириқ берган? Асли унинг бу ердаги ваколати қандай???) Ушбу гумонни 77-иш вароғидаги Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи Ш.Собировни 20 июнь куни 1924-сонли Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи Б.Мазокировга ёзган алоқа хати ҳам исботлайди.

«Ушбу орқали Сиздан Марғилон шаҳар Зухро кўчаси 31-уй 31-хонадонда яшовчи 1962 йилда туғилган «Ўтюраклар» Клуби рахбари фуқаро Тожибоева Мўътабар Ибрагимовнага нисбатан қораловчи хужжатлар бор ёки йўқлиги тўғрисида ёзма равишда маълумот беришингизни сўраймиз».

(Ҳўш Собиров 20 июнда ишдамиди, таътилдамиди? У ишда бўлса нега Алмат Хамидов ИИБ вазифасини бажарувчи деб айнан шу кунларда имзо чеккан??? Бундан ташқари ҳар бир ҳуқуқбузарнинг яшаш жойидан мана шундай хужжат талаб қилишадими??? Агар хужжат талаб қилинса нима учун Маҳалла Фуқаролар йиғинидан тавсифнома сўрамади??? Нега??? Нега???) 76- вароқда паспортимни ФОРМА № 1 дан кўчирма.)

4. Ушбу қарорни бир нусхаси маълумот учун Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилсин. Қабул қилинган қарор ҳақида аризачиларга (Бу қабул қилган қарор ҳақида нега менга умуман хабар берилмаган???) ва барча қизиқувчи томонларга ёзма равишда жавоб хати юборилсин.

10-вароқ: Ходжаева Эхтиборни тушунтириш хати.

11- вароқ: Қорабоев Одилни тушунтириш хати.

12-вароқ: Қува тумани Мирзо Улуғбек колхози 8-бригадада яшовчи Хусанова Хавасхонни 10 июнь кунги тушунтириш хати.

13-Вароқ: Фарғона шаҳар Сколина кўчаси 6-уйда яшовчи Абдураззоқова Эркинойдан числосиз тушунтириш хати.

14- Вароқ: Шамсиддинова кўчаси 22 уйда яшовчи Қосимова Сурайёни числосиз тушунтириш хати.

15-Вароқ: Собировга ИИБ қўриқлаш бўлими милиционери Ш. Баратовни 10 июнь кунги тушунтириш хати. (Шу куни Вилоят прокуратураси олдида дежур турган. Шу куни бизга фохишалар хужум қилганини қўрмаганми? 9 июнь куни-чи, Ким дежур бўлган? У дежур пикет ўтказганимни кўрмаганми?) (Қосимова ва Халиловани кўргазмаси Билан солиштириш керак. Чунки постовой милиционерлар Билан бу фуқароларни кўргазмалари ҳилма-хил, яъни постовой «Прокуратурага келган фуқароларни қабул қилиш Билан банд эдим» деяпти. Фуқаролар эса кўчада ҳеч ким йўқлигини айтишяпти.)

16-Вароқ: Қўриқлаш бўлими милиционери Эшонқулов Шокиржонни Собировга билдирги хати. (Вилоят прокуратурасида дежур бўлган. Шу куни бизга фоҳишалар ҳужум қилганини кўрмаганми?).

17-Вароқ: Вилоят прокуратураси постовойи Маткаримов Махаммадни 10 июнь куни Собировга ёзган билдиргиси. (Маткаримов бизга хужум қилинганини, калтакланганимизни кўрмаганми?).

18-Вароқ: А. Навоий кўчаси 5-в уй 10- хонадонда яшовчи Дадабоева Айшахондан 10 июнь кунги тушунтириш хати.

19-Вароқ: Фарғона шаҳри Абдужабборова кўчаси 28 уйда яшовчи 1981 йилда туғилган Халилов Нодирни 10 июнь кунги тушунтириш хати. «Мен 10 июль куни (?) обетдан сўнг (аниқ вақти эсимда йўқ) шахсий Ишим билан Фарғона вилоят прокуратураси яқинида жойлашган АВИРга борган эдим. Шу маҳал прокуратура олдида турган бир нечта аёлларга кўзим тушди. Улардан бири сочи калта кесилган, тўлиққинадан’ келган ўзбек аёли бор овози билан бақириб, Республика бош прокурорини порахўр деб ойблаб прокуратура эшиги олдида жанжал қилаётган эди.. У аёл менга кўринишидан ақли норасога ўхшади. Мен уни бирор бир ақли заиф оёл бўлса карак деб ўйладим.

Шу вақтда бу аёллар ва умуман шу кўчада милиция ходимларини кўрганим йўқ. (10 июнь куни соат 11 ларда фохишалар менга хужум қилишган бўлса, биз 12-ларда Тошкентга кетдик ва соат 17-ларда «Фредом Хаус»>га етиб бордик. Кеч соат 18-ларда эса ИИВ Терроризмга Қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Лутфулла Абдуллаев Билан телефон орқали гаплашдим ва Турсунбой Рахматуллаев Одилжон билан бирга чиқиб Лукяновани тан жароҳатларини курди ва бу иш билан Одилжон шуғулланишини айтдн, буюмларимни топишларини ваъда берди)

41 —42 Вароқлар: Шамсиддинова кғчаси 22 уйда яшовчи Қосимова Сурайёни 17 июнь кунги Собировга ёзган тушунтириш хати.

«. . . Шамсиддинова кўчасида жойлашган «Камола» хусусий дўконида вақтинча сотувчи бўлиб ишлаб турибман. 2003 йил 10 июнь куни ҳар кунгидек (Қосимова 9 июнь куни ҳам дўкони очганмиди? Дўкони очиқ бўлган бўлса 9 июнь куни прокуратура ва суд биноси олдида тушликкача қандай воқеалар бўлди? Бохабар бўлганмикин?) соат 9-00 да дўконни очиб, савдо қилаётган эдим. Соат тахминан 11 ларда кўчамизга дўконни яқинига бир нечта аёллар тўплана бошлади. Дўконда ҳеч ким йўқлиги сабабли, мен қизиқиб дўкондан кўчага чиқдим.

Шу вақтда бизнинг яқинимизда жойлашган вилоят прокуратураси биноси олдига ушбу аёллар бориб қандайдир плакатларни кўтариб олиб тўпаланг филашаётган экан. Уларни бошчилигида тўлиқдан келган, сочлара калта кесилган, ўзбек аёли бор овози билан олий суд раиси, бош прокурорни истеъфога чиқишини талаб қилиб «йўқотилсин — бизга улар керак эмас» деган гаплари эшитилиб турибди. Ундан ташқари у Вилоят ИИБ бошлиғи ҳақида ҳам «уни ҳали қонини ичаман» деган сўзлар билан бақирди. Кўринишидан бу аёл ақли норасога ўхшади.

Бу воқеа бўлаётган вақтда бу аёллар атрофида, умуман кўчамизда ҳеч қандай милиция ва прокуратура ходимларини кўрганим йўқ. Кўча ўртасида намойишчилардан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шундан сўнг мен дўконга кириб кетдим. (мен яъни тўполончи аёл бақир чақир қилдим?)

Тушликдан сўнг милиция ходимлари мени уйим олдидан топиб олинган сумкани кўздан кечираётганида, холис бўлиб турганимда бу сумка ичидан чиққан гувохномадан ушбу тўполончи аёл Мўътабар Тожибоева эканини билдим.

75-Вароқ – НОМЕРСИЗ: Фарғона шаҳар ИИВ бошлиғи вазифасини бажарувчи Алмат Хомидовни Тожибоевага ёзган 5 июль кунги 2214-сонли алоқа хати. «Ушбу орқали Сизга шуни маълум қиламизки, Сизнинг 12.06.2003 йил кунги Фарғона вилояти прокуратурасига ёзган аризангиз юзасидан бизнинг бўлимимиз ҳодимлари томонидан атрофлича текшириб чиқилди. Аризада кўрсатилган важлар қисман (???) ўз тасдиғини топди. Сизга номаълум аёллар томонидан етказилган тан жарохати юзасидан (???) ИИБ милиция профилактика инспектори ҳамда ЖҚ ва УУЖҚКБ тезкор вакиллари томонидан тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида Сизга қўшимча равишда маълумот юборамиз».

(Нима учун бу хатда жиноят иши қўзғашни рад этилганлиги ҳақида, манга маъмурий ҳуқуқбузарлик рамийлаштирилиб, судга ҳавола қилинганлиги ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган? Бунда ташқари нима учун 5 июлда ёзилган жавоб хатини 4 августгача мен олмадим? Нега З август куни Абдусалом Эргаиев ва Матлуба Азаматов билан кеч соат 20ларда шаҳар ИИБга борганимизда Алмат Хомидов «текширишни давом эттиряпмиз. Сизга қарши ҳеч қандай хужжат судга чиқарилгани йўқ деди? НЕГА??? НЕГА???).

76-Вароқ – НОМЕРСИЗ: Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Хомидовни шаҳар прокурори М.Тешабоевга 5 июль кунги 2214 сонли ёзишмаси «…ёзган аризаларини юзасидан тўпланган хужжатларни назорат тартибида кўриб чиқишлик учун юбормоқдамиз. Илова хужжатлар ? вароқдан иборат» (Нега шаҳар прокурорига ёзилган хатда Тожибоевага маъмурий иш қўзғатилганлиги ва жиноят иши қўзғашни рад этилганлиги ҳақида ҳеч нима ёзилмаган??? НЕГА??? НЕГА???)

77-Вароқ — НОМЕРСИЗ: Шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчн Алмат Хомидовни Лукяновага 5 июль кунги 2214-сонли алоқа хати. «Факти изложенные в заявление частично потвердилось, но по факту вашего заявления дано указание сотрудникам ОУР ОВД города Ферганы для дальнейшего рассмотрение. О проделанных работах сообщим отдельно» (Лукяновага 5 июлда ёзилган хатдан нима учун ўзи ҳанузгача бехабар? Нега бу хатда жиноят иши қўзғашни рад этилганлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган? Қайси важлари қисман тасдиқланди??? Факти қисман тасдиқланган бўлса нега жиноят иши қўзғашни рад қилиш ҳақидаги қарорда, ҳамда Д. Кодировни ва Н.Мирзаевни ёзишмаларида аризадаги фактлар тасдиқланмаганлиги ҳақида ёзилган? Қай бири тўғри???)

71-Вароқ: Фарғона шаҳар Ички Ишлар бўлими ходими Д.Қодировни қаергалиги, кимгалиги номаълум маьлумотномаси. «… Юқоридаги холат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида шу маьлум бўлдики, воқеа содир бўлган жойда фуқаро М.Тожибоева қолдирган (???) сумкасини холислар иштирокида текширилган вақтида сумкада 100 та 500 сўмлик купюрадаги жаъми 50 минг сўм миқдордаги пуллар бўлмаганлиги (???, номаълум аёллар томонидан унга нисбатан ҳеч қандай тан жароҳати етказилмаганлиги, ҳақоратламаганлиги аниқланди.

IОқоридагиларга асосланиб фуқаро Тожибоева М.ни ёзган аризасида кўрсатилган фактлар (қайси фактлар! Хомидов қайси факт тасдиқланди деганди ва нимага асосланиб???) тасдиқланмади. Тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда»

43-Вароқ: И.Эргашевни ИИБ бошлиғи Шухрат Собировга 20 июнь (20 июнь куни Шаҳар ИИБ бошлиғи Собиров меҳнат таътилида эди-ку???) кунги билдиргиси.

«… 10 июнь куни Фарғона шаҳар ИИБ жиноят ва ходисалар қайд этиш китоби Ф-2 китобидан рўйхатдан ўтган Фарғона валоят прокуратураси биноси олдида 3-4 та номаълум аёллар қўлларида плакатлар билан намойиш ўтказишаётганлиги тўғрисидаги хабарномани (Нега 9 июнь куни ўтказилган пикет ҳақида хабар берилмаган??? Вилоят прокуратурасида 9 июнь куни кимлар ва 10 июнь куни кимлар постда бўлишган??? Вилоят судида-чи??? Шунингдек хабарнома саот нечада, ким томонидан берилган ва ким қабул қилиб олган??? Хабарнома китобида ксеронусха олиниши шарт!!!) ҳал этишлик учун қўшимча равишда суриштирув ишлари лозимлигини инобатга олиб, хабарноманн кўриб чиқиш муддатини узайтириб беришингизни сўрайман».

6-Вароқ—НОМЕРСИЗ: Шаҳар ИИБ бошлиғи Ш.Собировга ИИБ ХООБ бошлиғи милиция капитани И.Эргашевнн числосиз, лекин 27 июнь куни билан виза қўйилган юқоридаги каби «…намойиш ўтказилганлиги ҳақидаги хабарномани ҳал этишлик учун қўшимча равишда суриштирув ишлари лозимлигини инобатга олиб, хабарномани кўриб чиқиш муддатини узайтириб беришингизни сўрайман» деган билдиргиси. (27 июнь куни маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини тузиб бўлган бўлса муддатни узайтириш Эргашевга нима учун керак??? Нима учун??? Нима учун???

72-Вароқ: Шаҳар ИИБ ХООБ профилактика инспектори Неъмат Мирзаевни қаергалиги номаълум маълумотномаси. «… Фуқаро М.Тожибоевани «фоҳишалар» ва «енгил табиатли аёллар» томонидан ҳақоратланиб ва тан жароҳати етказилганлигини ўз аризасида кўрсатиб ўтади ва аризада кўрсатилган аёлларни аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилади.

Ушбу холат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ХООБ «Аҳлоқ одоб доирасида ҳуқуқбузарликни олиш милициясида рўйхатда турган 114 нафар енгил табиатли аёллар ва 68 та фохишалар билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида 10 июнь 2003 йил куни Фарғона вилоят прокуратураси олдига бормаганликларн ва у ерда содар бўлган воқеадан бехабар бўлиб, фуқаро Лукянова Л. ва Тожибоева М.ни танимаслигини, уларга нисбатан тан жароҳати етказмаганлиги ва ҳақорат қилмаганлигини кўрсатиб ўтган.

Холат юзасидан ҳозирги кунда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, лекин аризада кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмади (фоҳишаларни шериги эканлигими, Неъматни Лолахонни қўшниси бўлган фохиша билан яшашими???)

55-Вароқ: Фарғона шаҳар Оқ-ариқ кўчаси 96-уйда яшовчи Шерматова Шоҳистани числосиз тушунтириш хати.

56-Вароқ: С.Темур кўчаси 46-19-хонадонда яшовчи Мирзаева Мавлудани числосиз тушунтириш хати

57-Вароқ: Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси 11 уй 32 хонадонда яшовчи Ғофурова Матлуба (юқорида кўрсатилган манзилда ҳақиқатдан ҳам яшайман. Мен Ғофурова М. П. Ҳақиқатдан ҳам Фарғона шаҳар ИИБда «енгил табиатли аёл» сифатида рўйхатда тураман)

58-Вароқ: Фарғона тумани Аввал қишлоғи Улуғбек кўчаси 42 уйда яшовчи Умарова Садоқатни (яшаш жойи Фарғона туманида-ю, Фарғона шаҳар ИИБда «енгил табиатли аёл сифатида рўйхатда туриш ҳақидаги) тушунтириш хати.

59-Вароқ: Фарғона шаҳар Ойбек кўчаси 16-24 хонадонда яшовчи Абдужалилова Шохсанам — числосиз тушунтириш хати. (55 вароқдан 59-чисигача барчасида бир хил яъни «. . . ҳақиқатдан ҳам Фарғона шахар ИИБда «Енгил табиатли аёл» сифатида рўйхатда тураман. 10 июнь 2003 йил Фарғона шаҳрида жойлашган вилоят прокуратурасида бўлган жанжални кўрганим йўқ, шунингдек у ерга борганим йўқ. Шу куни мен ўз ишларим билан уйда ўтирганман. Тожибоева Мўьтабар деган шахсни танимайман ва кимлигини ҳам билмайман» мазмундаги тушунтириш хатлари)

78-Вароқ: 27 июнь кунги 000528-сонли маъмурий баённома. «Фарғона шаҳар ИИБ ХООБ бошлиғи, ушбу баённомани шу ҳақда туздимки, яъни 2003 йил 10 июнь куни соат 10-оо да фуқаро Тожибоева Мўътабар Фарғона шаҳар Шамсуддинова кўчасида кўча юришлари намойиш ва митинг ўтказиш тартибини бузиб ўз харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201 — моддасини бузди.

Ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи гувохлар—

Маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахс ўз ҳуқуқлари билан таништирилди. МЖтКнинг 294 моддаси билан 27.06. 2003 йил куни (Айнан 26 июнь куни Тошкентда Республика прокуратураси биноси рўпарасида Республика бош прокурори Рашид Қодировни истеъфога чиқарилиши ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан яъни Конституцион тузумга ва давлат сиёсатига қарши фаолият юритганлиги учун жиноят иши қўзғашни талаб қилиб пикет ўтказган эдим. Шу куни мен билан биргаликда пикетда қатнашган 40 нафарга яқин инсон ҳуқуқлари фаоллари мени Республика прокуратураси биноси рўпарасида пикет ўтказганлигимни гувохлар.

Эртаси куни 27 июнда эса Матбуот ходимлари байрами муносабати билан Тошкентда Матбуотчилар уйи 32 уйда яъни газеталар уйи биноси олдида «Ҳалқ сўзи» газетаси бош муҳаррири Аббосхон Усмонов, унинг ўринбосари Шуҳрат Жабборов ва «Адолат» газетаси таҳриррияти аъзоларини тўлиғича истеъфога чиқишларини талаб қилиб 60 га яқин инсон ҳуқуқлари фаоллари билан биргаликда пикет ўтказган эдим. Мен айнан шу кунлари Тошкентда бўлганлигимни пикетимизни кузатиб борувчи ИИВ ва Республика МХХ вакиллари ҳам тасдиқлайдилар, бундан ташқари ўша кунларда пикетларни видеога олганлар).

Ҳуқуқбузарни имзоси — йўқ.

Ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати алоҳида вароқда (мани фақатгина 1 вароғи бор, кейинги 2 та вароқлари йўқотилган 12 июнь куни Лукянова билан биргаликда Фарғона шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи А.Султонов хонасида ёзилган тушунтириш хатим (Иш вароғи 27да – (,,,Тахминан 15—20 та аёл мани ўртага олишиб уриб қўлимдан сумкамни тортиб олишга ҳаракат қилишди, мен қаршилик кўрсатсам бири биқинимни қаттиқ мижиди ва «сумкасини олинглар, хужжатлар сумкада» деди. Шу пайт юзини рўмол билан ўраган фақат кўзи очиқ аёл биқинимга пичоқ…) давоми йўқ, давоми қани???), ёки 29 июндаги тушунтириш хатим ҳуқуқбузарни тушунтириш хатига ўхшайдими? Нега баённомадан 2 кун кейин тушунтириш хати ёздим.)

Маъмурий баённома тўлдирган ходимнинг имзоси. И.Эргашев.

Мазкур иши бўйича чиқарилган қарор қонуний ҳал этишлик учун Ўзбекистан Республикаси МЖтКнинг 201 моддасига асосан Фарғона шаҳар судига юборилсин. Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи милиция подполковниги

А.Хомидов — имзо. 27.06. 2003 йил.

7-Вароқ: Шахар ИИБ ходими Бадалбоевни 10 июнь кунги ИИБ бошлиғи Собировга вилоят прокуратураси биноси олдида бўлган жанжал ҳақидаги билдирги хати (регистрация 10 июнда қилинган).

8-9 Вароқ: 10 июнь кунги далилий ашёларни олиш ҳақида баённома.

Фарғона шаҳар А.Қаххор кўчаси 5 уй 31 хонадонда яшовчи 1967 йилда туғилган Ходжаева Эхтибор ва Фарғона шаҳар Л.Толстой кўчаси 46-а уй 36-хонада яшовчи Қорабоев Одилжон тел: 23-70-08.

20-Вароқ: Фарғона шаҳар Навоий кўчаси 3-6-8 хонадонда яшовчи нафақахўр Камолова Фазилатдан 10 июнь кунги тушунтириш хати, «… Қарасам вилоят прокуратураси олдида бир гурух аёллар йиғилиб намойиш ўтказишаётган экан, озгина томоша қилиб турдим. Улар ана шу ердаги прокуратура ходимлари ва вилоят хокимларини номига ҳар ҳил ҳақоратли сўзлар айтиб эркакларни номларига ҳам ёмон сўзлар айтди. Шу пайт ана шу ердаги аёллар унга «опажон нимага бундай қиляпсиз» деб айтишса ҳам у аёл ҳеч кимга қулоқ солмасдан бақираверди. Шунда улар ўзларидан ўзлари уришиб кетишди ва мен қўрққанимдан у ердан кетиб юбордим» (Бу аёл қўрққанидан кетиб юборган бўлса, тушунтириш хатини қачон ёзиб берди? Тушунтириш хатини қаерда ва ким ёздирди?)

21-Вароқ: Шамсуддинова кўчаси 13-уйда яшовчи Абдурахмонова Хавохон — 11.06.2003 йил кунги тушунтириш хати. «…Ҳақиқатдан ҳам ўтган куни, яъни 9 июнь куни бир гуруҳ нотаниш аёллар вилоят прокуратурасини олдида тўпланиб қандайдир намойиш ўтказишди. (Абдурахмонова Хавохон айнан биз ўтказган тадбир намойиш эканлигини қеардан билди, унга бу тадбир намойиш деб ким айтди?). Мен уларни уйда ўтирганимизда овозларини эшитиб ойнадан кўрдим. 10 июнь куни уйимизда меҳмон бор эди, бехабар қолдим…»

22-Вароқ: Маърифат кўчаси 21 уйда яшовчи Махкамова Дилоромни тушунтириш хати.

23-Вароқ: Маърифат кўчаси 9 уйда яшовчи Умурзақова Турсунойдан 11 июнь кунги тушунтириш хати. «… вилоят прокуратураси олдида З та хотинлар йиғилиб турган экан. Бир аёл баланд овозда «порахўрларни йўқ қиламиз — ўзбегим уйғон» деб баланд овозда бақираётганини кўрдим. Кейин йўловчи аёллар батта бақирманг, қайтдан келдиларинг ўша жойга бориб бақир деб хайдаб беришди (Бу аёл З та хотинлар бақириб турганида деб тушунтириш хати ёзган ўзи у ерда нима қилаётган эди…»

24-Вароқ: Маърифат кўчаси 9 уйда яшовчи Исақова Н.ни 11 июнь кунги тушунтириш хати. «… 10 июль куни эрталаб айлангани чиқиб, вилоят поокуратураси олдида 3-4 аёлларни тўпланиб турганини кўрдим. Кузатиб турсам бир аёл порахўрлар деб турган экан. «Пораҳўрларни йўқотамиз ва йўқотиш керак» деб баланд овоз билан бақираётган экан. Мен у аёлга яхши гапириб танбех бердим ва «бу ерда бақирманг, ҳаммани тинчини бузманг» деб яхши гапириб ўтиб кетдим. Кейин нима бўлганидан ҳабарим йўқ».

25-Вароқ: Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси 69-а уйида яшовчи «Мирзамахмуд» хусусий дўкони сотувчиси Ахмедов Акбарни 11 июнь 2003 йил кунги тушунтириш хати. (… Ҳақиқатдан ҳам кеча 10.06. 2003 йил куни соат I0-З0 лар чамасида бегона ўнтадан ортиқ аёллар вилоят прокуратураси олдида тўпланишиб нималардир деб вилоят прокуратураси томонга қараб гапиришаётган эди…»

26-Вароқ: Мани экспертизадан бош тортганим аризаси.

68-Вароқ: Фарғона шаҳар Озодлик кўчаси 4-3 уйда яшовчи 1955 йилда туғилган Қодирова Мавлудадан ] 5 июнь кунги тушунтириш хати «… Фарғона шаҳар 12-сонли «Маърифат номли маҳалла фуқаролар йиғинида раис вазифасида 2001 йилдан буён ишлаб келаман.

1- июнь куни мен ўз иш жойимда бўлганман. Вилоят прокуратураси биноси олдида бўлган намойишдан хабарим йўқ. Мен у ерга борганим ҳам йўқ. Мени маҳалламда яшовчи фуқаролар ҳеч қандай намойишга чақишмаган» (Мавлуда ҳақида Абдусаломака 29 июнь кунги ёзган тушунтириш хатида ёзганди, яъни «Улардан иккитаси «Маърифат» маҳалласи раисаси томонидан чиқарилган аёллар эди) Мани Фарғона шаҳар хокимига ёзган очиқ хатим эса З июлда ёзилганди Мавлуда ҳақида. У аёл у ҳақда ёзишимизни олдиндан қаердан билган???)

Мўтабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.